Главная » 2017»Mart»30 » Мессининг четлатилишига сабабчи кимса кимлиги маълум бўлди
16:08
Мессининг четлатилишига сабабчи кимса кимлиги маълум бўлди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ФИФА томонидан терма жамоанинг 4 та ўйинига четлатилган эди. Хабар қилинишича, бундай жазо чораси кўрилишига Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) ҳакамлар қўмитаси раиси Уилсон Сенеме сабабчи бўлган.
Сенеме бразилиялик бўлиб, шахсан ўзи Мессининг ҳақоратли гаплари билан боғлиқ видеони ФИФАга юборган. Видео кўриб чиқилгач Мессига нисбатан дисквалификация чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, Месси бу борада ФИФАга хат йўллаб, кечирим сўраган ва ҳақоратли сўзлар ён қанот ҳакамига эмас, балки ҳавога айтилганини билдирган.