Chorshanba, 23.07.2025, 23:09
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Махаллий янгиликлари
Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак яқин орада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Содиқ Бадак ўз мамлакатида туризмни ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди. Мутахассис мамлакат ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этади. Қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш ишларида таклифларини билдиради. Содиқ Бадак, шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги турмаҳсулотлар яратиш ишларига, шунингдек, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Ўзбекистонда ёшлар ўртасида оғир жиноятларга қўл урилаётгани жуда хавотирли. Биргина “Жасурбек Иброҳимовнинг иши” нафақат минтақамизда, балки бутун дунё миқёсида ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабардорсиз. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг эълон қилган расмий хабарларида коллеж ўқувчиларининг ёнидан топилган “совуқ қуроллар” жамоатчиликнинг кескин фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлиб, оиладаги, таълим масканларидаги таълим-тарбия масалаларини кучайтириш лозимлиги кўп бора айтилди. Энг ёмони, бундай “ёшларнинг пичоқлашув” жиноятлари Ўзбекистон ҳаётини ўзбек ва рус тилларида ёритиб борувчи баъзи бир нашрларнинг “байроқдор” мақолаларига айланиб бормоқда... Масалан, навбатдаги ёшлар жинояти Қўқонда содир бўлгани айтилмоқда. Аниқроғи... Хабарларда айтилишича, Қўқон нефть ва газ саноати коллежининг 16 ёшли ўқувчиси 3 ноябрь куни ўз курсдошига пичоқ билан ҳамла қилган. Воқеанинг бошқа гувоҳлари 2 нафар ўсмирнинг анча вақтдан буён тортишиб юришганини таъкидлашган. Хабарда айтилишича, гувоҳлардан бири шундай деган: “Дарсдан сўнг улар яккама-якка курашиш учун коллеж ҳовлисига чиқишди. Қолган ўқувчилар ҳам бири “томошабин”, бири “ажратиб қўймоқчи” бўлиб уларнинг ортидан эргашишди... Йигитлар жанжаллашни бошлашди. Бир пайт кутилмаганда улардан бири пичоқ чиқарди ва иккинчисининг қорнига санчиб, қочиб кетди. Биз “тез тиббий ёрдам”ни чақирдик”. Коллеж ўқитувчиларидан бири бўлиб ўтган ҳодисани ўз фикр-маълумотларига таяниб тасдиқлаган: “...Бу ўқувчимиз “тарбияси оғир” талабалард ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Зангиота туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди.

1983 йилда туғилган Рафаэль Голубев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида таниши, 1981 йилда туғилган Николай Петров билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолган. Келиб чиққан жанжал вақтида Голубев Петровнинг қорин соҳасига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Рафаэль Голубевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисмига асосан қасддан баданга оғир шикаст етказганлиги учун жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Россиянинг Нижний Новогород вилоятида наркотик моддаларни сотигани учун ўзбекистонлик фуқаролар суд томонидан узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Уларнинг бири 12 йилга, бошқаси эса 12 йилу 6 ойга қаттиқ режимдаги колонияда озодликдан маҳрум этилди.

Суд томонидан маълум қилинишича, ушбу шахслар шахси аниқланмаган гуруҳ раҳбарининг кўрсатмасига асосан гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. Улар гиёҳванд моддаларни ҳовлидаги туйнук орқали ҳамда вилоят марказидаги кўчаларда сотишган.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Бугун валюта-конвертация соҳасида ислоҳотлар амалга оширилиши жараёни тезлашиб, аҳоли валютани эркин сотмоқда ҳамда валютани халқаро тўлов карточкаларига истаган миқдорда сотиб олмоқда. Валюта курсининг ислоҳотлар бошланганидаги қарийб бир ойлик пасайиш даври ўз ниҳоясига етиб, октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Марказий банк курси (8069,61 сўм) ва Валюта биржасида курснинг (8084 сўм) кўтарилиши кузатилмоқда. 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасидаги савдоларда АҚШ доллари курсининг узлуксиз пасайиши кузатилган эди, бироқ 17 октябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилиб, АҚШ долларининг курси (8058,77 сўм) ошганини маълум қилган эди. Валюта биржасида валютани сотиш таклифи сезиларли даражада ортгани сабабли АҚШ долларининг курси тушган эди. Фуқаролар ва экспортчилар валютани сотди. Октябрь ойидан бошлаб эса АҚШ долларининг курси кўтарилишда давом этмоқда. Буни валюта сотиб олиш учун ўз маблағларини йўналтирган импортчилар эҳтиёжининг ортганида дея баҳолаш мумкин. Бу кетишда (тахминларга кўра) курс дастлаб ўрнатилган 8100 лик маррадан ҳам ўтиши турган гап. Нақд хорижий валютани сотишнинг йўлга қўйилиши эса ушбу вазиятни нормаллаштириши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Respublika Gidrometeorologiya markazining xabar berishicha, 26 oktabr kuni Toshkentda havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 5-10 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 1 daraja sovuq, 1 daraja iliq, kunduzi 8-10 daraja iliq bo‘ladi.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatida havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 3-8 daraja sovuq, kunduzi 2-7 daraja iliq bo‘ladi.

Buxoro va Navoiy viloyatlarida havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 2 daraja sovuq, 3 daraja iliq, kunduzi 7-12 daraja iliq bo‘ladi.

Toshkent, Samarqand, Jizzax va Sirdaryo viloyatlarida havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 2 daraja sovuq, 3 daraja iliq, kunduzi 5-10 daraja iliq bo‘ladi.

Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 0-5, kunduzi 10-15 daraja iliq, Surxondaryo viloyatida 17 darajagacha iliq bo‘ladi.

Andijon, Namangan va Farg‘ona viloyatlarida havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Ayrim joylarda tuman tushadi. Sharqdan sekundiga 5-10 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 1-6, kunduzi 8-13 daraja iliq bo‘ladi.

Respublikamizning tog‘li hududlarida havo o‘zgarib turadi, ayr ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Аввалроқ, Ёшлар медиа марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари ва соҳа мутахассислари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган ҳақида хабар берган эдик. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2016 йил 31 октябрь куни “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ушбу қарор қабул қилинганидан сўнг, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб 167 номдаги дори-дармон воситаларига муайян нарх белгиланиб, нарх-навонинг сунъий оширилишига чек қўйилди. Хўш, ушбу дори-дармонлар дорихоналарда борми? Айни пайтда мамлакатимизда 9 мингга яқин хусусий дорихона ва уларнинг филиаллари, шунингдек, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси тизимига кирувчи 1400 дан ортиқ дорихона фаолият кўрсатмоқда. Президентнинг жорий йил 17 июль куни имзолаган “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса ижтимоий аҳамиятга эга дориларни импорт қилиш масаласига қаратилди. Маълумки, дорихоналарда сотилаётган дориларнинг аксарияти, айниқса, кучли юқумли касалликлар ва ижтимоий касалликларга оид дориларнинг кўп қисми хориждан — Ҳиндистон , Покистон, Германия, Польша, Чехия каби мамлакатлардан келтирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаганидан сўн ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Швейцария Бош прокуратурасида Гулнора Каримова иши юзасидан Ўзбекистоннинг мурожаати ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда Гулнора Каримова ва яна беш нафар шахсга нисбатан коррупцион қонунбузарлик айби билан жиноий иш қўзғатилган эди. Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилган эди. Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида Гулнора Каримова иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган. АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган 784 миллион доллари, яъни 800 миллион Швейцария франкининг катта қисмига эгалик қилиши мумкин. Хабарларга қараганда, Бернда шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган. Таъкидланишича, АҚШ музлатилган пулдан 550 миллион доллар миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Сабаби жиноий гуруҳ молиявий операцияларни ўтказиш вақтида Америка банклари хизматидан фойдаланган. Голландия талаб қилаётган маблағ қиймати ҳозирча ошкор этилмаяпти. Маълумотларда келтирилишича, музлатилган пуллар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида қўлга киритилган. Швейцария бу пулларни эзгу мақсадлар учун сарфлашни мўлжалламоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида, Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тезкор-тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига асосланган ҳолда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, тадбир давомида Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб, текширилган. М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатга олиб кетаётганлиги, ойига 2500–3000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги аниқланган. Бироқ суҳбат чоғида М.Д. танишини аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлади. М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм миқдоридаги пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Уч ёшга эндигина тўлган ўзбек қизи Марям АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди. 7 октябрда Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръонни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтган. Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришган. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. Яъни, кичироқ ёшдаги болалар кичикроқ, каттароқ ёшдагилари эса каттароқ суралар бўйича ва савол-жавоблар билан синалади. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар. Маълум бўлишича, Вашингтон штатида бўлиб ўтган ушбу беллашувда бу сафар жажжи ўзбек қизалоғи Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритди. Ота-онасининг сўзларига кўра, унинг хотираси ҳам жуда кучли бўлиб, Қуръоннинг ҳар битта оятини 3–4 марта такрорлагандаёқ тўлиқ ёдлай олади. Қуръон сураларини ёдлашни эса Марям бир ярим ёшида аяси билан бошлаган. Ҳозирда 30 жузънинг кўпгина сураларини ёд билади. Уйда бирон нарса тугаб қолса ёки бирон жойи оғриб қолса, дарров қўлчаларини дуога очиб, Аллоҳдан шу нарсани ёки шу шифони сўрайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Пластик карталар тўлов тизимининг энг қулай ва осон воситаси сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Лекин ушбу соҳада фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар баъзи “тадбиркорлар”нинг қонунда кўрсатилган қоидаларни бузаётганликларини кўрсатмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган. Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд. Жумладан, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801-802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин, сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқароларнинг ҳуқуқини тиклаган ҳолда, сандиқни пластик карточкага харид қилиш мумкинлигини тасдиқлаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Жиноятни яшириш, унинг очилишига кўмаклашмаслик, терговни чалғитишга уриниш салбий оқибатларга олиб келувчи ҳолатдир. 15 октябрь куни, фуқаро Нуриддин Фурқат ўғли Акбаров Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “102” тизимига мурожаат этиб, ўз бошқарувидаги Nexia автоуловида 4 нафар номаълум шахсларни йўловчи сифатида Бектемир тумани ҳудудига олиб келаётган вақтда, улар ўткир тиғли жисм билан уни қўрқитгани, қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, автомобилнинг юкхонасига жойлаштирганликлари айтади. Автоулов ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаган вақтда у скотчланган оёқ-қўлларини ўзи мустақил равишда ечиб, юкхонадан тушиб қочганлигини, номаълум шахслар эса машинани эгаллаб олиб қочиб кетганликларини маълум қилади. Ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди. Нуриддин Акбаров томонидан берилган хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, жиноятни фош қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширишга киришади. Зудлик билан Тошкент ҳудудида хизмат ўтаётган шахсий таркибга Нуриддин Акбаров тасвирлаган номаълум шахсларни аниқлашга қаратилган топшириқ (ориентировка) берилади. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан транспорт воситасини олиб қочиш, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилиши аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борил ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали айни дамда АҚШда истиқомат қилаётганини маълум қилди. “Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилиш мен учун, аёл сифатида, жуда муҳим аҳамият касб этди. Бу ерда мен инсон ҳаётининг асосий омилларидан бири бўлмиш, менинг фундаментал ҳуқуқим – сўз эркинлигини кундалик равишда қўлламоқдаман. Ҳар жиҳатдан, санъат ва мода соҳаларига қизиқиш, сиёсий қарашларни эркин ифода этиш орқали, ўзлигингни борича намоён эта билиш ва ҳаётингга шукрона айтган ҳолда, эркин шахс бўлиш, ҳурлик туйғуси онгу шуурингга кириб бориши нақадар муҳимлигини англамоқдаман. Фарзандларимни ҳам ўз фикрларини эркин ифода этишга ўргатиб келяпман”, деб сўз бошлайди Лола Исломовна. Жамоатчи гендер тенглиги масаласини кўтариб, бу хусусида ўз қарашларини ифода этади: “Эркаклар ва аёллар тенг эканлигига қатъий ишонаман: ҳар бир инсон индивидуал шахс бўлиб, ўз фикрлари, ҳиссиётлари ва қарашлари билан олий қадриятдир. Ҳар бир шахс ўз фикрларини эркин ифода эта олиши ўта муҳим. Ҳар биримиз ўз ижодий ғояларимизни, бу модалар дунёси, хоҳ мусиқа, шеърият, пазандачилик, спорт ёки рақс бўладими, ам ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Кеча янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” деб аталмиш ҳужжатларнинг пластик карточка кўринишидаги нусхалари жорий қилиниши ҳақидаги хабарлардан сўнг таҳририятимизга кўплаб саволлар келиб тушди... Жуда кўп ўқувчиларимизни Ўзбекистонда бериладиган янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда “ўтиш-ўтмаслиги” билан қизиқмоқда. Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими? Ўзбекистон 1968 йилдаги Йўл ҳаракати, йўл белгилари ва сигналлари ҳақидаги Конвенцияни имзолаган. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистонда бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Конвенцияни имзолаган барча мамлакатларда қабул қилинади. Конвенциянинг 41-моддасига кўра, мазкур Конвенциянинг 6-к иловасида кўрсатилган шартларга тўлиқ жавоб берган исталган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси — келишув иштирокчилари томонидан тан олинади. БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига асосланиб берилади ва унинг тасдиқланган таржимаси ҳисобланади. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси маълум муддатга қадар амал қилади.
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қуйидагилар талаб этилади: Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантришлар талони 3х4 форматда 2 та фото
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатига кўра тўловлари мавжуд. Гувоҳнома 3 кунда берилади ва қайта имтиҳондан ўтишни талаб қилмайди. Демак, Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет давлатда қабул қилинади. Унда нега ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 75
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган фуқаролар — Маҳмуд ва Ботир Усмоновлар (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан кўп миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйдилар. Маҳмуд Усмонов йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, ноутбук, телевизор, проектр, Playstation ўйин приставкаси, тюнер, планшет, электрон қўл соати, смарфтон каби жами 21 дона техника буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб киришга уринган экан. Бундан ташқари, ушбу товарлар орасидаги 2 дона тюнерларни кўздан кечириш давомида, уларнинг ичига 5 турдаги 44 дона смартфонлар моҳирлик билан яширилганлиги фош бўлди. Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган юқоридаги товар-моддий бойликларнинг умумий баҳоси 233 миллион сўмдан ошар экан. Айни шу рейс билан учиб келган Ботир Усмонов ҳам ўзининг қинғир режаларини амалга оширолмаган. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, тюнер, планшет, замонавий қўл соати, проектр ва ноутбуклардан иборат жами 17 та техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Ушбу шахс ҳам божхоначиларни чалғитиш мақсадида юқоридаги каби “найрангни” қўллади. Яъни, 2 дона тюнерлар орасига 2 т ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
1 2 3 ... 16 17 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |