Главная » 2017»Oktabr»29 » Россияда икки нафар ўзбекистонлик йигитлар 12 йилга қамалди
12:11
Россияда икки нафар ўзбекистонлик йигитлар 12 йилга қамалди
Россиянинг Нижний Новогород вилоятида наркотик моддаларни сотигани учун ўзбекистонлик фуқаролар суд томонидан узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Уларнинг бири 12 йилга, бошқаси эса 12 йилу 6 ойга қаттиқ режимдаги колонияда озодликдан маҳрум этилди.
Суд томонидан маълум қилинишича, ушбу шахслар шахси аниқланмаган гуруҳ раҳбарининг кўрсатмасига асосан гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. Улар гиёҳванд моддаларни ҳовлидаги туйнук орқали ҳамда вилоят марказидаги кўчаларда сотишган.