Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 4 Mehmonlar: 4 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Oktabr » 22
Уч ёшга эндигина тўлган ўзбек қизи Марям АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.
7 октябрда Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръонни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтган.
Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришган. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. Яъни, кичироқ ёшдаги болалар кичикроқ, каттароқ ёшдагилари эса каттароқ суралар бўйича ва савол-жавоблар билан синалади. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар.
Маълум бўлишича, Вашингтон штатида бўлиб ўтган ушбу беллашувда бу сафар жажжи ўзбек қизалоғи Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритди.
Ота-онасининг сўзларига кўра, унинг хотираси ҳам жуда кучли бўлиб, Қуръоннинг ҳар битта оятини 3–4 марта такрорлагандаёқ тўлиқ ёдлай олади. Қуръон сураларини ёдлашни эса Марям бир ярим ёшида аяси билан бошлаган.
Ҳозирда 30 жузънинг кўпгина сураларини ёд билади. Уйда бирон нарса тугаб қолса ёки бирон жойи оғриб қолса, дарров қўлчаларини дуога очиб, Аллоҳдан шу нарсани ёки шу шифони сўрайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Пластик карталар тўлов тизимининг энг қулай ва осон воситаси сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Лекин ушбу соҳада фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар баъзи “тадбиркорлар”нинг қонунда кўрсатилган қоидаларни бузаётганликларини кўрсатмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган. Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд.
Жумладан, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801-802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин, сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқароларнинг ҳуқуқини тиклаган ҳолда, сандиқни пластик карточкага харид қилиш мумкинлигини тасдиқлаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Жиноятни яшириш, унинг очилишига кўмаклашмаслик, терговни чалғитишга уриниш салбий оқибатларга олиб келувчи ҳолатдир.
15 октябрь куни, фуқаро Нуриддин Фурқат ўғли Акбаров Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “102” тизимига мурожаат этиб, ўз бошқарувидаги Nexia автоуловида 4 нафар номаълум шахсларни йўловчи сифатида Бектемир тумани ҳудудига олиб келаётган вақтда, улар ўткир тиғли жисм билан уни қўрқитгани, қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, автомобилнинг юкхонасига жойлаштирганликлари айтади.
Автоулов ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаган вақтда у скотчланган оёқ-қўлларини ўзи мустақил равишда ечиб, юкхонадан тушиб қочганлигини, номаълум шахслар эса машинани эгаллаб олиб қочиб кетганликларини маълум қилади. Ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.
Нуриддин Акбаров томонидан берилган хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, жиноятни фош қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширишга киришади.
Зудлик билан Тошкент ҳудудида хизмат ўтаётган шахсий таркибга Нуриддин Акбаров тасвирлаган номаълум шахсларни аниқлашга қаратилган топшириқ (ориентировка) берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан транспорт воситасини олиб қочиш, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилиши аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борил
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали айни дамда АҚШда истиқомат қилаётганини маълум қилди.
“Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилиш мен учун, аёл сифатида, жуда муҳим аҳамият касб этди.
Бу ерда мен инсон ҳаётининг асосий омилларидан бири бўлмиш, менинг фундаментал ҳуқуқим – сўз эркинлигини кундалик равишда қўлламоқдаман. Ҳар жиҳатдан, санъат ва мода соҳаларига қизиқиш, сиёсий қарашларни эркин ифода этиш орқали, ўзлигингни борича намоён эта билиш ва ҳаётингга шукрона айтган ҳолда, эркин шахс бўлиш, ҳурлик туйғуси онгу шуурингга кириб бориши нақадар муҳимлигини англамоқдаман. Фарзандларимни ҳам ўз фикрларини эркин ифода этишга ўргатиб келяпман”, деб сўз бошлайди Лола Исломовна.
Жамоатчи гендер тенглиги масаласини кўтариб, бу хусусида ўз қарашларини ифода этади:
“Эркаклар ва аёллар тенг эканлигига қатъий ишонаман: ҳар бир инсон индивидуал шахс бўлиб, ўз фикрлари, ҳиссиётлари ва қарашлари билан олий қадриятдир.
Ҳар бир шахс ўз фикрларини эркин ифода эта олиши ўта муҳим.
Ҳар биримиз ўз ижодий ғояларимизни, бу модалар дунёси, хоҳ мусиқа, шеърият, пазандачилик, спорт ёки рақс бўладими, ам
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Кеча янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” деб аталмиш ҳужжатларнинг пластик карточка кўринишидаги нусхалари жорий қилиниши ҳақидаги хабарлардан сўнг таҳририятимизга кўплаб саволлар келиб тушди...
Жуда кўп ўқувчиларимизни Ўзбекистонда бериладиган янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда “ўтиш-ўтмаслиги” билан қизиқмоқда.
Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими?
Ўзбекистон 1968 йилдаги Йўл ҳаракати, йўл белгилари ва сигналлари ҳақидаги Конвенцияни имзолаган. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистонда бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Конвенцияни имзолаган барча мамлакатларда қабул қилинади.
Конвенциянинг 41-моддасига кўра, мазкур Конвенциянинг 6-к иловасида кўрсатилган шартларга тўлиқ жавоб берган исталган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси — келишув иштирокчилари томонидан тан олинади.
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига асосланиб берилади ва унинг тасдиқланган таржимаси ҳисобланади. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси маълум муддатга қадар амал қилади.
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантришлар талони
3х4 форматда 2 та фото
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатига кўра тўловлари мавжуд. Гувоҳнома 3 кунда берилади ва қайта имтиҳондан ўтишни талаб қилмайди.
Демак, Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет давлатда қабул қилинади. Унда нега
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 75
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган фуқаролар — Маҳмуд ва Ботир Усмоновлар (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан кўп миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйдилар.
Маҳмуд Усмонов йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, ноутбук, телевизор, проектр, Playstation ўйин приставкаси, тюнер, планшет, электрон қўл соати, смарфтон каби жами 21 дона техника буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб киришга уринган экан.
Бундан ташқари, ушбу товарлар орасидаги 2 дона тюнерларни кўздан кечириш давомида, уларнинг ичига 5 турдаги 44 дона смартфонлар моҳирлик билан яширилганлиги фош бўлди.
Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган юқоридаги товар-моддий бойликларнинг умумий баҳоси 233 миллион сўмдан ошар экан.
Айни шу рейс билан учиб келган Ботир Усмонов ҳам ўзининг қинғир режаларини амалга оширолмаган. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, тюнер, планшет, замонавий қўл соати, проектр ва ноутбуклардан иборат жами 17 та техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ушбу шахс ҳам божхоначиларни чалғитиш мақсадида юқоридаги каби “найрангни” қўллади. Яъни, 2 дона тюнерлар орасига 2 т
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Аввалроқ, 17 октябрь куни кечки соат 22:00лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлгани, кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ҳақида хабар берган эдик.
ФВВ томонидан 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилди. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган.
Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилди.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг бузилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.
Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|