Juma, 25.07.2025, 06:01
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 14
Mehmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 22 » Уч ёшли ўзбек қизи Америкадаги қорилар мусобақаси ғолиби бўлди
18:18
Уч ёшли ўзбек қизи Америкадаги қорилар мусобақаси ғолиби бўлди
Уч ёшга эндигина тўлган ўзбек қизи Марям АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди. 7 октябрда Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръонни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтган. Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришган. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. Яъни, кичироқ ёшдаги болалар кичикроқ, каттароқ ёшдагилари эса каттароқ суралар бўйича ва савол-жавоблар билан синалади. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар. Маълум бўлишича, Вашингтон штатида бўлиб ўтган ушбу беллашувда бу сафар жажжи ўзбек қизалоғи Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритди. Ота-онасининг сўзларига кўра, унинг хотираси ҳам жуда кучли бўлиб, Қуръоннинг ҳар битта оятини 3–4 марта такрорлагандаёқ тўлиқ ёдлай олади. Қуръон сураларини ёдлашни эса Марям бир ярим ёшида аяси билан бошлаган. Ҳозирда 30 жузънинг кўпгина сураларини ёд билади. Уйда бирон нарса тугаб қолса ёки бирон жойи оғриб қолса, дарров қўлчаларини дуога очиб, Аллоҳдан шу нарсани ёки шу шифони сўрайди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 73 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |