Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Futbol yangiliklari
Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Маълумки, финалда Тошкентнинг икки етакчи: “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари майдонга тушишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 да бошланади.
Маълумотларга кўра, мазкур финал ўйинига кириш мутлақо бепул бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси профессионал футбол лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштирган.
Бундан ташқари, финал ўйинини Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради.
Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради.
Шу ўринда қайд этиш керакки, амирлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон футбол федерацияси ва БАА футбол уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада “Бунёдкор” номинал мезбон мақомига эга бўлди.
Ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор” футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади.
Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби — “Локомотив” аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнашади.
Коментариев: 0
Просмотров: 165
Kecha, 10 ноябрь куни Тошкентдаги “Miran” меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида, шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди.
“...Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12–13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз.
Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келишди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларн синовдан ўтказишга қаратдик. ”, дея таъкидлади Рўзиқул Бердиев.
Бердиев фикрини давом эттирар экан терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди.
Нима сабабдан Игорь Сергеевнинг таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди:
“Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди.
Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар. Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман”.
Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен узоқ таннафусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир.
Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни о
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз шогирди Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессилардан ташқари яна бир бўлажак юқори истеъдод соҳиби борлигини айтиб ўтди.
Зидан “ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар истеъдодини Роналду ва Месси билан тенглаштирди.
“...Роналду ва Месси шубҳасиз дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланишади. Уларнинг ўзига яраша футбол ўйнаш услублари бор.
Икки футболчининг майдонда ва ҳаётда қилаётган ишларини бошқалар такрорлашига ишониш қийин. Тўғри, “Барселона” Мессига, “Реал” эса Роналду хизматларига доимо муҳтож.
Месси, Роналду мавзусини муҳокама қиладиган бўлсак, ишонинг, муҳокамани йиллар давомида охирига етказиб бўлмайди. Тан олиш керак ҳар иккиси ҳам футболда ўз ўринларини топиб бўлишди.
Лекин дунёда яна бир футболчи борлигини унутмаслигимиз лозим. Гап Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган Неймар ҳақида кетмоқда.
Бразилиялик футболчининг майдонда қилаётган ишлари тақсинга лойиқ. Унинг ҳаракатларидан шунчаки завқ олиш мумкин. Неймар “ПСЖ”га ўтиб тўғри қарор қабул қилди.
Ҳар бир кишида ўз истак ва мақсадлари бўлади. Неймар ҳам айнан шу йўналишни танлади ва мақсади сари олға ҳаракат қилишда давом этмоқда”, дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар “Барселона” клубидаги жамоадошларига қайтиш истаги борлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Коментариев: 0
Просмотров: 128
Каталониянинг “Барселона” клуби футболчилари ёзги трансферлар мавсумида “ПСЖ”га ўтиб кетган собиқ жамоадоши Неймарнинг янги дўстларига кўникиб кета олмаётганидан хавотирга тушишмоқда. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар берди.
“Барселона” футболчиларининг хавотирлари сабаби шуки, Неймар яқинда Каталонияга ташриф буюрди ва у ерда Месси ҳамда Суареслар билан суҳбат қурди.
Ўз вақтида дунёнинг энг кучли учлиги сифатида номланган “МСН” триосидан ажралиб чиққан Неймар Суарес ва Мессига қараб “Мабодо “Барселона”га қайтсам яна мени қабул қиласизларми?” қабилида савол берган.

Айтилишича, Неймар томонидан берилган савол, албатта, ҳазил бўлиши мумкин, лекин бразилиялик футболчи Парижга кўчиб ўтгандан сўнг бир нечта муаммоларга йўлиқди.
Жумладан, ҳозирда дунёнинг энг қиммат футболчиси янги жамоаси сафида аввалига Эдинсон Кавани билан пенальти талашиб, катта муаммо келтириб чиқарди.
Сўнгра, кутилмаганда қизил карточка билан сийланди, буниси ҳам етмаганидек “Марсель” мухлислари Неймар бурчак тўпи кўтараётган вақтда унга ўриндиқлардан турли хил буюмлар отишди.
Майдондаги буюмлар орасида ҳатто булочка ҳам бор эди. Мана шу вазиятдан сўнг Неймар “Ўйин вақтида бемалол қорнимни тўйдириб олсам бўларди”, дея ҳазиломуз интервью бериб ўтди.
Неймарнинг “Барселона” жамоас
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 104
Аввалроқ, Каталония “Барселона” клубининг собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга етиб келгани ва уни бир қанча мухлислари кутиб олгани ҳақида хабар бергандик. Ўз вақтида Испания терма жамоаси ва “Барселона” сафида фаолият олиб борган Карлес Пуйоль иштирокида бугун, 9 ноябрь куни “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Собиқ футболчи матбуот анжуманида келажакда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ва Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишидан умидвор эканлигини билдириб ўтди. “...Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси Россия мундиалидан қолиб кетган бўлсада, мамлакатингиздаги ёшларга берилаётган эътибор туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта оласиз, деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасини бошқараманми? Энди 40 ёшга кираман. Ҳозирча менда мураббийлик лицензияси йўқ. Ўзимни мураббий сифатида иш бошлашим ҳақида ҳали бир қарорга келмадим. Лекин келажакда мураббийлик фаолиятимни бошласам, балки Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бошқаришим мумкин. Буни вақт кўрсатади, ҳозирча бир нима дея олмайман”, дейди Карлес Пуйоль матбуот анжуманида. Маълумот учун, Пуйолнинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўлл
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 134
Аввалроқ, футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.
“Барселона” сафида 1999–2014 йиллар давомида тўп сурган тажрибали собиқ футболчиси Карлес Пуйоль бугун, 9 ноябрь куни (соат 02:00 да) Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўнлаб футбол мухлислари томонидан кутиб олинди.
Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.
Шунингдек, Олий лиганинг 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионида туриб томоша қилиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйольнинг Ўзбекистонга ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Футбол бўйича Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз футболчиларининг қулай шароитда машқ қилишлари учун замонавий технологиялар сотиб олди. Бу ҳақда “Пахтакор” ФК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Пахтакор” футбол клуби “Catapult” фирмасининг янги техникасидан ўйинчиларнинг машғулот ва учрашув пайтидаги умумий жисмоний ҳолатини аниқ кузатиш мақсадида фойдаланишни бошлади.
У футболчининг соғлиғидаги муаммоларни ўз вақтида билиб, шунга яраша чора кўришга ёрдам беради.
“Пахтакор” айни пайтда Ўзбекистон жамоалари орасида биринчи бўлиб ушбу қурилмани харид қилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Catapult” фирмасида дунёнинг 16 мамлакатида 300 дан ортиқ ходим фаолият юритади.
Компания техникасидан 35 спорт турида 1520 дан ортиқ жамоалар фойдаланади.
Футболда эса Бразилия терма жамоаси, “Севилья”, “Челси”, “Селтик”, “Ливерпуль”, “Лестер”, “Милан”, “Бавария” ва “Фенербахче” каби машҳур жамоалар “Catapult” технологиялари ёрдамида футболчилар “ҳолатини” назорат қилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 111
Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда ўзига “унчалик ўхшамаётгани”, яъни португалиялик ҳужумчи аввалгидек сермаҳсуллик кўрсата олмасдан, турли хил танқидларга учрагани, хатто журналист саволига савол ва кинояли маслаҳат билан жавоб бериб уни карахт аҳволга солиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Энди эса “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирида Примеранинг энг яхши тўпурари бўлишига ишонмоқда. “Onda Cero” нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчи бу борада жамоадошлари билан гаров боғлаб ҳам қўйган.
Демак, яқиндагина ўзига “унчалик ўхшамаётган” португалиялик футболчи энди ўз маҳоратига ишонмоқда.
Манбада ёзилишича, агар Криштиану тўпурар бўла олса гаровдан ютган пулларини хайрия фондларига тақдим этади.
Агарда “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирича “берган ваъдасида” турмаса... Бу ҳақда эса лом-мим дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла-лигада 7 марта майдонга тушиб битта гол муаллифига айланди. Тўпурарлар рўйхатида эса Лионель Месси (12 та гол) етакчилик қилмоқда
Коментариев: 0
Просмотров: 94
Футбол бўйича Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Реал”–“Барселона” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтадиган кун белгиланди.
Унга кўра, бутун дунё футбол ишқибозлари интизорлик билан кутадиган Эль-Класико баҳси жорий йилнинг 23 декабрь, шанба куни, Тошкент вақти билан соат 17:00 да “қироллик клуби”нинг уй стадиони — “Сантьяго Бернабеу” стадионида бошланади! Бу ҳақда Испания Ла-Лигасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ўйин аслида, 20 декабрь чоршанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, бироқ Испания ла-лигаси раҳбарлари ўйин куни ҳамда вақтини уч кун ортга суришга қарор қилишди.
Шубҳасиз, мазкур қарор Осиё қитъасида яшайдиган футбол мухлислари, нафақат ўзбекистонлик “Реал” ва “Барселона” мухлислари учун кутилган янгилик бўлди.
Чунки бундан аввал бўлиб ўтган Эль-Класико учрашувлари баъзан кечги соат 23:00 ёки 01:00 да бошланарди.
Испания аниқ вақт бўйича Ўзбекистондан тўрт соат ортда қолади. Яъни ҳозир Мадридда аниқ вақт 05:10, Тошкентда эса соат 09:10 ни кўрсатмоқда.
Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг 10-туридан сўнг 28 очко билан якка пешқадамликни қўлга олган бўлса, “Реал” 20 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Коментариев: 0
Просмотров: 116
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, жамоа билан шартномани узайтириш борасида режалари йўқ.
Португалия терма жамоаси футболчиси бу ҳақда ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Тоттенҳэм Ҳотспур»га қарши меҳмонда кечган ўйиндан сўнг айтиб ўтди. Зайниддин Зидан шогирдлари ушбу беллашувда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
«Реал» билан шартномам яна тўрт йил давом этади, ҳамда мен уни узайтиришни хоҳламайман. Ўзимни клубда жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Жамоага келадиган бўлсак, ҳеч нарса рўй бермади. Биз ҳар доим бир хил даражада ўйнай олмаймиз. Ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик, бироқ мен ёмон ўйнадик, деб ҳисобламайман», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради beIN Sports.
Теглар: Криштиану Роналду Дўстла
Коментариев: 0
Просмотров: 64
Londonning “Tottenxem” klubi hujumchisi Xarri Keyn mushaklaridagi og‘riq tufayli Angliya Premer-Liga doirasidan 10-turidan o‘rin olgan “Manchester Yunayted”ga qarshi uchrashuvni o‘tkazib yuboradi. Bu haqda “Tottenxem” klubi Matbuot xizmati xabar bermoqda.
Ma’lum bo‘lishicha, hujumchi bugun, 27 oktabr kuni eratalabki mashg‘ulotlarda jarohat olgan bo‘lib, tekshiruvlar natijasi uning chap oyog‘idagi mushaklari jiddiy lat yeganini va Keyn kamida uch hafta maydonga tusha olmasligini tasdiqlagan.
“Manchester Yunayted” – “Tottenxem” uchrashuvi, ertaga, 28 oktabr kuni 16:30 da boshlanadi.
Ma’lumot uchun, Xarri Keyn “Tottenxem” klubining joriy mavsumdagi asosiy to‘purari hisoblanadi. Hujumchi APLning 9-turidan so‘ng 8 ta gol urib, to‘purarlar ro‘yxatini boshqarib turibdi.
Shuningdek, ertangi bo‘lib o‘tadigan o‘yin Angliya chempionatida markaziy uchrashuv sanaladi va muxlislar tashrifi bo‘yicha rekord ko‘rsatkichni qayd etishi mumkin.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Аввалроқ, хабар берганимиздек кеча Англия пойтахти Лондонда ҳалқаро футбол ташкилоти (ФИФА) томонидан “The Best FIFA Football Awards 2017” совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, нуфузли маросимда жами 8 та соврин ФИФА ташкилоти томонидан ўз эгаларига топширилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эътироф этилган бўлса, унинг устози Зинеддин Зидан ҳам “Олтин тўп” соврини ва энг яхши мураббий совринини қўлга киритган илк футбол кишисига айланди.
Роналду бу борада асосий рақобатчилари Лионель Месси ва Неймар каби футболчиларни ортда қолдирди. Бундан ташқари, Роналду “The Best” совринини бештага етказиб, Месси билан тенглашиб олди.

Шунингдек, янги жорий этилган энг яхши дарвозабон соврини “Ювентус” клубининг 39 ёшли дарвозабони Жанлуижжи Буффонга топширилди.
Шотландиянинг “Селтик” клуби мухлислар қўллаб-қувватлаш бўйича энг кўп овоз жамғара олди. Улар янгича қарсакларни ўйлаб чиқишгани учун айнан мана шу совринга лойиқ деб топилишди.
“Барселона” аёллар жамоаси аъзоси Лике Мартенс мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида эътироф этилди. Голландия аёллар терма жамоаси устози Сарина Вигман эса энг яхши аёл мураббий дея тан олинди.
“Арсенал” ҳужумчиси Оливье Жирунинг
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 470 очко билан 76-поғонага жойлашди.
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 7 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси 784 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.
Кучли учликдан Австралия (714) ва Япония (711) терма жамоалари жой олишди. Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишиш мумкин.
1 (34). Эрон — 784 очко;
2 (43). Австралия — 714 очко;
3 (44). Япония — 711 очко;
4 (57). Хитой — 626 очко;
5 (51). Жанубий Корея — 588 очко;
6 (62). Саудия Арабистони — 576 очко;
7 (72). БАА– 488 очко;
8 (76). Ўзбекистон — 470 очко;
9 (77). Сурия — 450 очко;
10 (80). Ироқ — 429 очко.
Германия терма жамоаси 1631 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни қўлга олди.
Бразилия 1619 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликни Португалия терма жамоаси 1446 очко билан якун ясаб берди.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
Бугун, 15 октябрь куни Индонезия чемпионатида мудҳиш воқеа содир бўлди.
Маҳаллий “Персела Ламонган” ҳамда “Семен Паданг” клублари ўртасидаги учрашув (2:0) вақтида мезбонлар дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан қаттиқ тўқнашув оқибатида ҳушини йўқотди.
Шифокорлар ҳушини йўқотган дарвозабонни замбил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишди ва унга биринчи ёрдамни кўрсатишганди.
Бироқ шифохонага олиб кетилаётган вақтда Худанинг жони узилди. Ташхисларга кўра, 38 ёшли дарвозабон бош ва бўйин қисмидан қаттиқ лат ейиши натижасида вафот этган.
Маълумот учун, Хойрол Худа “Персела Ламонган” клубида 1999 йилдан бери фаолият олиб келарди ва уни клуб мухлислари тирик афсонага қиёслашарди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Грузиянинг “Зугдиди” жамоаси дарвозабони, 31 ёшли Шота Маминашвили ўйиндан олдин ўтказиладиган машғулотларда ҳушини йўқотиб, майдоннинг ўзида жон берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Ўзбекистон Олий Лигасининг 24-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар берди.
Унда кеча, 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди.
ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда майдонда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди.
Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади.
Шу асосда, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйганлиги учун ўйин инспектори Игорь Нехочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай ҳолат Ўзбекистон футболи тарихида илк марта кузатилмоқда. Балки мана шу йўл билан Ўзбекистонда футбол тобора ривожланиб, яшнаб кетар...
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ Рустам Бобомуродовни бутунлай ҳакамликдан четлатиб юборганди. Кейинроқ, яна
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 96
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|