Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 13 Mehmonlar: 13 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Noyabr » 7 » Роналду ўз жамоадошлари билан нима ҳақида гаров боғлади?
21:14 Роналду ўз жамоадошлари билан нима ҳақида гаров боғлади? |
Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда ўзига “унчалик ўхшамаётгани”, яъни португалиялик ҳужумчи аввалгидек сермаҳсуллик кўрсата олмасдан, турли хил танқидларга учрагани, хатто журналист саволига савол ва кинояли маслаҳат билан жавоб бериб уни карахт аҳволга солиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Энди эса “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирида Примеранинг энг яхши тўпурари бўлишига ишонмоқда. “Onda Cero” нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчи бу борада жамоадошлари билан гаров боғлаб ҳам қўйган.
Демак, яқиндагина ўзига “унчалик ўхшамаётган” португалиялик футболчи энди ўз маҳоратига ишонмоқда.
Манбада ёзилишича, агар Криштиану тўпурар бўла олса гаровдан ютган пулларини хайрия фондларига тақдим этади.
Агарда “Реал” клуби ҳужумчиси жорий мавсум охирича “берган ваъдасида” турмаса... Бу ҳақда эса лом-мим дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла-лигада 7 марта майдонга тушиб битта гол муаллифига айланди. Тўпурарлар рўйхатида эса Лионель Месси (12 та гол) етакчилик қилмоқда
|
Категория: Futbol yangiliklari |
Просмотров: 96 |
Добавил: OtasH
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|