Juma, 25.07.2025, 05:36
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Noyabr » 06
Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак яқин орада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Содиқ Бадак ўз мамлакатида туризмни ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди. Мутахассис мамлакат ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этади. Қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш ишларида таклифларини билдиради. Содиқ Бадак, шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги турмаҳсулотлар яратиш ишларига, шунингдек, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Москва шимоли-шарқидаги вақтинчалик турар-жойда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва шаҳри бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Аҳамиятлиси шуки, ёнғин оқибатида 6 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари, яъни муҳожирликда юргани ишчи-қурувчилар вафот этгани тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, улар куйган буюмлардан ёнғин натижасида ажралиб чиққан зарарли тутун таъсирида заҳарланишган. Қурбонларнинг барчаси қурувчилар бўлиб, қурилиш майдонидаги вақтинчалик турар-жойда яшашган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув ёки электр иситгичнинг носозлиги сабаб юзага келган. Москва шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармасига 6 ноябрь тунги соат 02:25 да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Олов 12 квадрат метр майдонни эгаллаган. Ёнғин бир неча дақиқа ичида бартараф этилди. Ҳозирча Марказий Осиё давлатлари фуқаролари деб тахмин қилинаётган қурбонларнинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган муҳожир томонидан содир этилган жиноятлар хақида хабар берган эдик. Масалан, “Самарқанд” кафесида содир бўлган “пичоқбозлик” оқибатида ёш йигит ҳалок бўлгани, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ўзбекистонлик уста томонидан ўлдирилгани ва бошқа воқеа-ҳодисалар шулар жумласидан.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |