Juma, 25.07.2025, 05:37
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Noyabr » 11
Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Маълумки, финалда Тошкентнинг икки етакчи: “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари майдонга тушишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 да бошланади. Маълумотларга кўра, мазкур финал ўйинига кириш мутлақо бепул бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси профессионал футбол лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштирган. Бундан ташқари, финал ўйинини Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Шу ўринда қайд этиш керакки, амирлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон футбол федерацияси ва БАА футбол уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Маълумот учун, финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада “Бунёдкор” номинал мезбон мақомига эга бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор” футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби — “Локомотив” аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнашади.
Коментариев: 0
Просмотров: 165
Kecha, 10 ноябрь куни Тошкентдаги “Miran” меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида, шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди. “...Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12–13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келишди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларн синовдан ўтказишга қаратдик. ”, дея таъкидлади Рўзиқул Бердиев. Бердиев фикрини давом эттирар экан терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди. Нима сабабдан Игорь Сергеевнинг таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди: “Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди. Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар. Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман”. Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Мен узоқ таннафусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир. Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни о ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз шогирди Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессилардан ташқари яна бир бўлажак юқори истеъдод соҳиби борлигини айтиб ўтди. Зидан “ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар истеъдодини Роналду ва Месси билан тенглаштирди. “...Роналду ва Месси шубҳасиз дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланишади. Уларнинг ўзига яраша футбол ўйнаш услублари бор. Икки футболчининг майдонда ва ҳаётда қилаётган ишларини бошқалар такрорлашига ишониш қийин. Тўғри, “Барселона” Мессига, “Реал” эса Роналду хизматларига доимо муҳтож. Месси, Роналду мавзусини муҳокама қиладиган бўлсак, ишонинг, муҳокамани йиллар давомида охирига етказиб бўлмайди. Тан олиш керак ҳар иккиси ҳам футболда ўз ўринларини топиб бўлишди. Лекин дунёда яна бир футболчи борлигини унутмаслигимиз лозим. Гап Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган Неймар ҳақида кетмоқда. Бразилиялик футболчининг майдонда қилаётган ишлари тақсинга лойиқ. Унинг ҳаракатларидан шунчаки завқ олиш мумкин. Неймар “ПСЖ”га ўтиб тўғри қарор қабул қилди. Ҳар бир кишида ўз истак ва мақсадлари бўлади. Неймар ҳам айнан шу йўналишни танлади ва мақсади сари олға ҳаракат қилишда давом этмоқда”, дейди Зидан. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар “Барселона” клубидаги жамоадошларига қайтиш истаги борлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Коментариев: 0
Просмотров: 128
Каталониянинг “Барселона” клуби футболчилари ёзги трансферлар мавсумида “ПСЖ”га ўтиб кетган собиқ жамоадоши Неймарнинг янги дўстларига кўникиб кета олмаётганидан хавотирга тушишмоқда. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар берди. “Барселона” футболчиларининг хавотирлари сабаби шуки, Неймар яқинда Каталонияга ташриф буюрди ва у ерда Месси ҳамда Суареслар билан суҳбат қурди. Ўз вақтида дунёнинг энг кучли учлиги сифатида номланган “МСН” триосидан ажралиб чиққан Неймар Суарес ва Мессига қараб “Мабодо “Барселона”га қайтсам яна мени қабул қиласизларми?” қабилида савол берган. Айтилишича, Неймар томонидан берилган савол, албатта, ҳазил бўлиши мумкин, лекин бразилиялик футболчи Парижга кўчиб ўтгандан сўнг бир нечта муаммоларга йўлиқди. Жумладан, ҳозирда дунёнинг энг қиммат футболчиси янги жамоаси сафида аввалига Эдинсон Кавани билан пенальти талашиб, катта муаммо келтириб чиқарди. Сўнгра, кутилмаганда қизил карточка билан сийланди, буниси ҳам етмаганидек “Марсель” мухлислари Неймар бурчак тўпи кўтараётган вақтда унга ўриндиқлардан турли хил буюмлар отишди. Майдондаги буюмлар орасида ҳатто булочка ҳам бор эди. Мана шу вазиятдан сўнг Неймар “Ўйин вақтида бемалол қорнимни тўйдириб олсам бўларди”, дея ҳазиломуз интервью бериб ўтди. Неймарнинг “Барселона” жамоас ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 104
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |