Chorshanba, 23.07.2025, 23:12
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Жахон янгиликлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур: “Ўзбеклар жуда ишонувчан халқ. Агар улар бир иш қилсалар, бутун қалбларини шунга бағишлайдилар. Менимча, айнан шу сабаб чет элга чиққан айрим ёшларимиз радикал гуруҳларга қўшилиб қолмоқдалар. Шу сабабли чет элда истиқомат қилаётган ўзбекларимиз бу каби гуруҳларнинг тўрига илинишдан эҳтиёт бўлсинлар”, деган эдилар. Ўз Ватанини тарк этиб, ёт, бузғунчи ғоялар тўрига илинган яна бир ўзбек йигити ўз халқининг юзини ерга қаратди, ота-онаси, туғилиб ўсган юртининг ишончини пучга чиқарди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари томонидан қидирув операцияси ташкиллаштирилган эди. Ҳаракатлар натижасида халқаро қидирувдаги 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Nation News” ахборот агентлиги. Гумондор ярим тунда Васильевск ороли ҳудудида қўлга олинди. Ўзбекистонлик “меҳмон” террорчиликда, экстремистик гуруҳларга алоқадорликда, конституцион тузимни бузишга ҳаракатда, жамият тинчлигини бузиши мумкин бўлган материалларни тарқатганлиги учун айбланмоқда. “Қашқадарё вилояти ИИБ қидирув ташаббуси билан чиқдилар. Қўлга олинган шахс ҳақида Ўзбекистонга хабар берилди”, дейилади агентлик сайтида.
Коментариев: 0
Просмотров: 114
Россиянинг Ижевск шаҳрида фавқулодда бахтсиз ҳодиса рўй берганлиги ҳақида хабар берилди. Ушбу воқеа Ижевскдаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий журналистларнинг хабар беришича, уйнинг бир қисми қулаши натижасида уч нафар киши ҳалок бўлган. Улардан бири болакай экани маълум қилинган. Удмуртия Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, тўрт нафар шахс жабрланган. Уларнинг иккитаси ўсмирлар, 55 ёшли аёл ва ФВВ ходими экани қайд этилди. Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, пайшанба, 9 ноябрь куни шаҳар марказидаги тўққиз қаватли уйнинг бир қисми қулаган. 28 нафар шахс яшайдиган 8 та хонадон қулаб тушган. Тахминларга кўра, газ портлаши оқибатида уйнинг кириш қисми қулаган. Уйнинг бошқа аҳолиси кўчирилган бўлиб, қутқарувчилар уйнинг қулаган қисмида қутқарув ишларини олиб бораётганлари айтилган. Уйнинг кейинги тақдири унда текширувлар ўтказилганидан кейингина аниқ бўлади. Терговчилар қурилиш ишлари юзасидан жиноят иши қўзғатганликлари маълум қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
1988 йилнинг ноябрь ойида Оразбайжон ва Арманистон муносабатларида қийинчиликлар юзага келган давр ҳисобланади. Бу пайтда содир бўлган тушунмовчиликларда озарбайжонликлар Арманистон ҳудудидан қувилган... 1988 йилда бошланган “қўшилиш” тўғрисидаги правокацион чақириқларидан сўнг Арманистоннинг озар миллатига мансуб аҳолиси ҳаётида маълум маънодаги “этник тозалаш” ҳаракатлари юз берди. Бу ҳақда Озарбайжон Фанлар академияси етакчи илмий ходими, тарих бўйича фалсафа доктори, Илгар Нифталиевнинг мақоласида айрим маълумотлар батафсил келтирилган. Озарбайжоннинг айрим манбаларидаги маълумотларига кўра, 1988 йилнинг 27–29 ноябрь кунлари 100 га яқин озарбайжонликлар мазкур этник можаролар қурбони бўлишган. Ўша машъум йилнинг 1–2 декабрь кунлари Массис туманидан 3800 киши, Спитак туманидан 400, Араратдан 450, Калининдан 150, Кировакандан 482 киши, Степанаван туманидан 614 киши қочган. 3 декабрь куни қочоқлар сони 78 минг кишидан ошгани айтилмоқда. Эътибор беринг, 1988 йил... Бу дунёда ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган Советлар давлатининг "мустаҳкам пойдеворига дарз кетган" йиллар, Совет Иттифоқи деб аталмиш улкан мамлакат ич-ичидан емирилаётгани аён бўлиб, очиқ-ошкор бўлиб бошлаган йиллар... Советлар давлатининг бир-бирига чоқ қазишга тайёр “қизил раҳбарлари” иттифоқдош республикалар ўз озодлиги ҳақида “сўз очиб” қолмасликлари, ўз мустақиллиги учун ҳаракатларни авж олдириб юбормасликлари учун ўйлаб топилган бу можароларда ҳозирда тенг қўшничилик шартларида дўстона ҳамкорлик қи ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 101
Москва шимоли-шарқидаги вақтинчалик турар-жойда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва шаҳри бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Аҳамиятлиси шуки, ёнғин оқибатида 6 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари, яъни муҳожирликда юргани ишчи-қурувчилар вафот этгани тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, улар куйган буюмлардан ёнғин натижасида ажралиб чиққан зарарли тутун таъсирида заҳарланишган. Қурбонларнинг барчаси қурувчилар бўлиб, қурилиш майдонидаги вақтинчалик турар-жойда яшашган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув ёки электр иситгичнинг носозлиги сабаб юзага келган. Москва шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармасига 6 ноябрь тунги соат 02:25 да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Олов 12 квадрат метр майдонни эгаллаган. Ёнғин бир неча дақиқа ичида бартараф этилди. Ҳозирча Марказий Осиё давлатлари фуқаролари деб тахмин қилинаётган қурбонларнинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган муҳожир томонидан содир этилган жиноятлар хақида хабар берган эдик. Масалан, “Самарқанд” кафесида содир бўлган “пичоқбозлик” оқибатида ёш йигит ҳалок бўлгани, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ўзбекистонлик уста томонидан ўлдирилгани ва бошқа воқеа-ҳодисалар шулар жумласидан.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари Россияда турли ишлар билан бандлиги, яъни аксарияти меҳнат муҳожирлари эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қонуний равишда хориж мамлакатида ишлаб юрганлар қаторида хунрезликлар иштирокчисига айланаётган фуқаролар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Ногинск шаҳрида ана шундай ҳодиса рўй берди. Аниқроғи, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ваҳшийларча ўлдирилди. Гумондор эса 40 ёшли ўзбекистонлик эркак. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар бермоқда. 29 ёшли Дарья Туркина Ногинскдаги ўз уйида ўлдирилган. Гумонланувчи шахс бўлган ўзбекистонлик 40 ёшли эркак унинг уйида таъмирлаш ишлари билан шуғулланган. Дарья Туркина унинг таъмирлаш ишларидан норози бўлган ва шикоят қилган. Эркак бундан дарғазаб бўлган. 31 октябрь куни эркак маст ҳолда бўлган. Аёлнинг навбатдаги шикоятларига жавобан унга бир неча марта пичоқ санчган. Шундан кейин эркак аёлнинг қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб қочган ва ломбардга топширган. Бу ҳақда унинг ўзи сўзлаб берган. Ломбарддан олинган пулларга гиёҳванд модда сотиб олган ва полицияга қўнғироқ қилиб, Дарьяни ўлик ҳолда топганини айтган. Айни вақтда Россия Федерацияси жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми бўйича қотиллик айби билан жиноят иши очилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
Санкт-Петербургда қизни навбатма-навбат зўрлаган ўзбекистонлик икки нафар йигитга нисбатан айблов эълон қилинди. 46 ва 22 ёшли ўзбекистонлик йигитлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131- ва 132-моддаларига асосан шаҳвоний харакатеридаги зўрлик ишлатганликда айбланди. 13 октябрь куни Будапешт кўчасидаги боғда қиз болага тегишли бўлган 100 минг рубль миқдоридаги моддий бойликларини ўғирлаган бўлиб, шундан сўнг уни зўрлашган. Айбланган шахсларни ҳисбга олиш бўйича масала кўрилаётгани ва уларнинг шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
15 октябрь куни Хиндистонда ҳукуматни бошқарувчи “Бҳартия Жаната Парти” партияси вакили бўлган Сангиит Сом “зулмкорлар” томонидан қурилган Тож Маҳал обидасини тарихдан ўчириб ташлаш зарурлигини айтди.

Уттар-прадешлик сиёсатчи Мэрут шаҳрида ўтказилган ўз тарафдолари билан учрашувда Тож Маҳални барча сайёҳлик қўлланмаларидан олиб ташлашни таклиф қилган.

“Тож Маҳални қурган шахс отасини қамоққа тиқиши тарихми? Ҳиндистонликларни нишонга олган одамни тарих ҳисоблайсизларми? Агар бу тарих бўлса, бу тақдир эмас ва мен тарихни ўзгартиришга ваъда бераман” деган.

Сангиит Сом Тож Маҳални тарихдан ўчириш ҳақидаги фикрлари у тегишли бўлган партия қарашларига мос эмаслигини, бу гаплар унинг шахсий ёндашуви эканини айтиб ўтишган.

Ҳиндистонликлар ижтимоий тармоқларда Тож Маҳалнинг Ҳинд маданияти учун нақадар муҳим эканини, у Ҳиндистоннинг ажралмас бўлаги эканини таъкидлашмоқда.

Бир қанча вақт ўтиб уттар-прадешлик сиёсатчи ўз фикрига аниқлик киритган ҳамда у Тож Маҳалга эмас, уни қурган бобурийларга қарши эканини айтиб ўтган.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Россиянинг Ленинград вилоятида 6 ёшли болани дазмол билан уриш, бундан ташқари, онасини зўрлаш билан боғлиқ қабиҳлик содир этилди. Варица қўрғонида яшовчи фуқаро олти ёшли болани дўппослаган ва унинг онасини зўрлагани ҳақида “Федераль янгиликлар агентлиги” хабар бермоқда. 14 октябрь куни 49 ёшли, Варица қўрғонида яшовчи 49 ёшли эркак ўзганинг уйига бостириб кириб, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ва унинг фарзандини таҳқирлаган. Оғир жароҳатлар олган болакай шифохонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволи оғир эканлигини таъкидлаган. Унинг онасига биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин уйига рухсат беришган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Россиянинг Воронеж вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғидан қочиб чиққан айиқ бир кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган. Тутқунликда сақланган ёввойи ҳайвон яна бир кишини жиддий жароҳатлашга улгурган. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда. Айиқ кеча, 15 октябрь куни ҳайвонот боғидан қочиб кетганлиги полицияга маълум қилинган. Ёввойи йиртқич томонидан ҳужумга учраган 84 ёшли киши воқеа жойида вафот этган. Жароҳатланган шахс эса айиқнинг эгаси эканлига айтилмоқда. Тахминларга кўра, ҳайвонот боғида айнан шу айиқни парвариш қилган киши ёввойи ҳайвонни ўзи мустақил тутишга ва қафасга қайтаришга ҳаракат қилган. Кейинроқ қочқинда юрган айиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан отиб ўлдирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Вьетнамда сув тошқини қурбонлари сони 68 кишига этди. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда. Вьетнам офатларга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, яна 34 кишининг тақдири маълум эмас. 32 киши жароҳат олган, бундан ташқари, шаҳар ва қишлоқлар инфраструктурасига катта талафот етказилган. Шунинг билан бир қаторда табиий офатдан маҳаллий фермерларнинг 230 минг бошдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган. Табиий офатга Вьетнамга кучли шамол ва шиддатли ёмғирларни олиб келган тропик шамол — “Ханун” тўфони сабаб бўлган. Тўфондан энг кўп шимолий Хоабинь вилояти зарар кўрган. Мазкур вилоятда тошқинлар натижасида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 42
Сооронбай Жээнбеков бугунги кунда амалдаги мамлакат президенти Алмазбек Атамбоевнинг қўллаб-қувватлашига эришган ва мамлакатда мавжуд ислоҳотларнинг давомчиси сифатида намоён бўлаётган шахсдир. Унинг биографиясига эътибор қаратадиган бўлсак, Жээнбеков 1958 йил 16 ноябрда Ўш вилоятида таваллуд топган. 1983 йилда Қишлоқ хўжалик институтини зооинженер мутахассислиги бўйича тамомлаган. Қишлоқ партия қўмитасининг котиби ҳамда колхоз хўжалиги бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 1996 йилда Қирғизистон парламентига сайланган ҳамда депутатлик курсисида қарийб 11 йил фаолият олиб борган. 2007 йилда президент Курманбек Бакиев даврида қишлоқ, сув хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимида ишлаб, 2010 йилда муваққат инқилобий ҳукумат таркибида Ўш вилояти давлат маъмуриятини бошқарган. 2016 йилда президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2016 йилнинг апрелида Қирғизистон Республикаси Социал-демократик партияси (СДПК) ташаббуси билан Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг бош вазири этиб тайинланган. 2017 йил май ойида президентликка номзод қилиб кўрсатилгач, қонунчиликка кўра, Жээнбеков ҳукумат бошлиғи лавозимидан сайловда иштирок этиши туфайли расмий равишда истеъфога чиққан эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Марказий Африка Республикасида масжидга қилинган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dailysabah” нашри хабар берди. Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Бангасу шаҳридан келган бир гуруҳ жангарилар мамлакатнинг жануби-шарқидаги Кембе шаҳридаги масжидга қилган қуролли ҳужуми натижасида 25 киши ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатдаги мусулмон фуқаролик жамияти ташкилотининг вакили Абдураҳмон Борну ушбу ҳужумни маҳалий насронийларнинг қуролли ташкилоти “Анти-Балака” томонидан амалга оширилганини таъкидлади. Мамлакатда юз берган ҳодиса сабаб 1 кунлик мотам эълон қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 53
Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида 4 нафар кишини ўлдирган йўлбарс қидирилмоқда. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар бермоқда. Шу йилнинг июнь ойида 2 нафар кишини ўлдириб, 4 кишини жароҳатлаган йўлбарс, шу ҳафта давомида яна 2 нафар кишининг умрига зомин бўлди. Энг даҳшатлиси, у охирги қурбонининг танасини деярли бутунлай еб қўйганлиги айтилмоқда. Маҳаллий халқ вакиллари яхши билишадики, одам гўштини бир неча бор “таътиб кўрган” мушуксимонларнинг энг йирик вакили деярли бошқа жонзотларни ов қилмай қўяди ва “одамхўр йиртқич”га айланади. Ҳиндистон ўрмончилик вазири берган баёнотга кўра, мамлакат қуролли кучлари ва полиция маркази Ҳиндистон бўйлаб ваҳший йўлбарсни қидирмоқда. У ҳали топилганича йўқ... Маҳаллий суд томонидан йўлбарсни ўлдиришга ҳукм чиқарилган ва кимда-ким уни йўлида учратса, йиртқични ўлдириши ёки полицияга хабар бериши лозим. Бир неча кун аввал Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги миллий боғнинг Анжания исмли қаровули йиртқич ҳайвон ҳужуми натижасида қурбон бўлганлиги хабар берган эдик.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, полковник Сабиржан Ирисбеков – ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига,

подполковник Ражаббой Отажонов – ИИВ Академияси бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари лавозимига,

подполковник Набижон Ҳазратов – ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳар) бошлиғи лавозимига,

подполковник Шохруҳбек Назиров – Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига,

майор Омаджон Акбаров – Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ИИВ тизимида бирданига 20 та янги лавозим тайинлови рўй берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Каталония ҳукумати раиси Жорди Турулл референдум вақтида испан полицияси ва сайловчилар ўртасида бошланиб кетган тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 337 нафарга етгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Каталония ҳукуматининг расмий твиттерида ҳам ёзилган.

«337 киши жароҳатланган. Биз жабрланган кишилар Каталония полициясига мурожаат қилишини сўраймиз», — дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ Испания ИИВ Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тўқнашувлар туфайли ўнлаб полициячилар жароҳатлангани ҳақида маълумот берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 49
1 2 3 ... 9 10 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |