Санкт-Петербургда қизни навбатма-навбат зўрлаган ўзбекистонлик икки нафар йигитга нисбатан айблов эълон қилинди.
46 ва 22 ёшли ўзбекистонлик йигитлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131- ва 132-моддаларига асосан шаҳвоний харакатеридаги зўрлик ишлатганликда айбланди.
13 октябрь куни Будапешт кўчасидаги боғда қиз болага тегишли бўлган 100 минг рубль миқдоридаги моддий бойликларини ўғирлаган бўлиб, шундан сўнг уни зўрлашган.
Айбланган шахсларни ҳисбга олиш бўйича масала кўрилаётгани ва уларнинг шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинган.