Juma, 25.07.2025, 05:36
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 01
Ўзбек шоу-бизнесида яна бир бошловчи оталик бахтига мушарраф бўлди. “Миллион” жамоасининг фахрли аъзоси, асл касби журналист бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали қувончли хабарни эълон қилди.

Бугун Даврон Кабулов оиласида қизалоқ дунёга келди. Янги меҳмон Кабуловлар оиласига бахт, омад, қут-барака, файз олиб келишини тилаймиз. Умри зиёда, ризқи баланд бўлсин!

Эслатиб ўтамиз, Даврон Кабулов 2016 йил 23 май куни Эъзозахон билан турмуш қурган эди. Айнан шу сана Давроннинг онаси таваллуд топган кун ҳисобланади.

Волидасининг туғилган кунига уйга келин олиб келган Даврон Кабулов оиласини яна бир бор янги меҳмон билан қутлаймиз!
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Ўзбек санъаткорлари орасида Ботир Қодиров ўзининг овози, йўналиши, қолаверса, қўшиқлари билан ажралиб туради. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида катта саҳнада бўлган ижодкор айни вақтда гастроль сафари билан Европада.

Хонанданинг таҳририятимизга хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес форумлар, расмий қабуллар доирасида давлат муассасаларида дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳмонлар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Кеча, 25 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрига етиб борган Ботир Қодиров ҳамда унинг бир гуруҳ созандалари бугун, 26 сентябрь куни Брюсселда концерт дастурини тақдим этади.

Хонанданинг кейинги манзили — Голландиянинг (Нидерландиянинг) Гаага шаҳри. 3 октябрга қадар давом этадиган гастроль сафари Италиянинг Рим шаҳрида ниҳоясига етади. Бир ҳафта давомида Ботир Қодиров Франциянинг Париж, Италиянинг Милан шаҳарларида концерт тақдим этади.

Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган Ботир Қодировга омад тилаб қоламиз!
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Биз канадалик режиссёр Жеймс Кэмерон ҳақида янгиликларни билишга қизиқамиз. Бу инсон нафақат ўз вақтида қизғин севилган "Бегоналар", "Тубсизлик", "Терминатор", "Титаник" ва "Аватар" фильмларини суратга олган, балки ўз ихтироларини жорий қилган ҳолда киносаноатни фаол тараққий эттирмоқда. Аввалроқ режиссёр ўзининг "Аватар" фантастик фильмининг бирваракайига 4 та давоми устида ишлаётгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, ушбу суратлардан биринчиси суратга олиниши бошланган.

Кэмерон кинематографдаги энг муваффақиятли режиссёрлардан ҳисобланади. Унинг 8 та машҳур фильми дунё прокатида 5,5 млрд доллар тўплаган. 2009 йилда суратга олинган "Аватар" эса 2,7 млрд доллар келтириб, тарихдаги энг сердаромад фильмга айланган. "Титаник" фильми эса халқ олқишини қозониб, 11 та "Оскар" мукофотини олган. Бироқ Кэмеронни миллиард долларлар ва ҳайкалчалар қизиқтирмайди.

Режиссёр бўш вақтида турли экологик ва тадқиқот лойиҳаларида иштирок этади. У дунёдаги энг чуқур ботиқ – Мариана ботиғига тушишга ботина олган бир нечагина кишидан бири ҳисобланади. Бир ўйлаб кўринг-а, ботиқнинг чуқурлиги 10898 метрни ташкил қилади. Бунинг учун режиссёр бир неча йил давомида олимлар билан бирга шахсий батискафини яратиб, уни йиғган. Бу лойиҳа давомида суратга олинган материаллар "Тубсизликка чақириқ 3D" ҳужжатли фильми асосини ташкил қилган. Режиссёр ўзининг 56 ёшини эса Байкал кўли тубида "Мир-1" батискафи ичида нишонлаган.

Бундан ташқари, режиссёр кинотехнологияни фаол р ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрда мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш кўзда тутилган.

Янги вазирлик тизимига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киради.

Фармонда айтилишича, охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетган, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши 30 фоизга яқинни ташкил этади.

Янги вазирликнинг асосий вазифалари ичида Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МОМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ қилиш ҳисобланади.

Шу муносабат билан мактабгача таълим раҳбарлари ва педагогик ходимларини замонавий технологиялар ва методлар негизида қайта тайёрлаш ва "болаларни тарбиялаш бўйича муносиб шароитлар"ни яратиш режалаштирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 95
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, полковник Сабиржан Ирисбеков – ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига,

подполковник Ражаббой Отажонов – ИИВ Академияси бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари лавозимига,

подполковник Набижон Ҳазратов – ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳар) бошлиғи лавозимига,

подполковник Шохруҳбек Назиров – Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига,

майор Омаджон Акбаров – Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ИИВ тизимида бирданига 20 та янги лавозим тайинлови рўй берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Каталония ҳукумати раиси Жорди Турулл референдум вақтида испан полицияси ва сайловчилар ўртасида бошланиб кетган тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 337 нафарга етгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Каталония ҳукуматининг расмий твиттерида ҳам ёзилган.

«337 киши жароҳатланган. Биз жабрланган кишилар Каталония полициясига мурожаат қилишини сўраймиз», — дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ Испания ИИВ Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тўқнашувлар туфайли ўнлаб полициячилар жароҳатлангани ҳақида маълумот берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 49
Каталония полицияси Испания Олий судининг Мустақиллик референдуми ўтказилаётган сайлов участкаларини ёпиш тўғрисидаги қарорига бўйсунмади.

El Pais нашри хабарида айтилишича, Каталония ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари буйруқни бажаришдан бош тортгач, уларнинг ўрнига бу ишни Мадриддан Каталонияга юборилган Фуқаролик гвардияси ва миллий полиция ходимлари бажармоқда.

Уларга 1,5 мингта сайлов участкасини ёпиш буюрилган, бу сайлов участкалари қаторида Каталония раҳбари Карлес Пучдемон овоз бериши кутилган сайлов участкаси ҳам бор эди.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, кўплаб сайлов участкаларида интернет ўчириб қўйилган. Испан полицияси ходимлари эшикларни бузиб кириб, сайлов бюллетенлари ташланадиган урналарни олиб кетишмоқда, бинолар атрофи ўраб олиниб, сайловчилар сайлов участкаларига киришига йўл қўйилмаяпти. Томонлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Мустақиллик референдумида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 09:00да бошланди. Каталония ҳукумати провинция аҳолисини референдумга чиқишга чақирди ва полициянинг ҳаракатларига тинч йўл билан тўсқинлик қилишни сўради.

Сайлов участкалари кечқурун соат 20:00га қадар очиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Каталониядаги мустақиллик референдуми вақтида сайловчилар ва испан полицияси ўртасида бошланган тўқнашувлар давомида жароҳат олганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари маълумот берган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг 3 нафарининг аҳволи жиддий.

Тўқнашувлар полиция сайлов участкаларига бостириб кириб, ҳужжатлар ва сайлов бюллетенларини йиғиштириб олиб кета бошлагач, юзага келди.

Сайловчилар қаршилик кўрсатгач, Мадриддан юборилган полициячилар уларга резина ўқлар отишга ўтди.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Примеранинг 7-тури доирасида «Барселона» ва «Лас-Пальмас» клублари ўртасидаги учрашув қолдирилмайди. AS хабарига кўра, учрашув бўш трибуналарда ўтказилади. Бундан аввалроқ маҳаллий нашрларда бугун соат 19:15да бошланиши керак бўлган ўйин Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тартибсизликлар туфайли каталонияликлар клуби илтимосига кўра қолдирилгани айтилганди. Энди маълум бўлишича, Испания қироллиги футбол федерацияси бу илтимосни қаноатлантирмаган. Хабар қилинишича, «Лас-Пальмас» футболчилари стадионга ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун чиқиб келишган. Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида стадионга мухлислар киритилиши бошланиши керак эди, аммо мухлислар стадионга киритилмаяпти.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |