Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Oktabr » 16
Россиянинг Ленинград вилоятида 6 ёшли болани дазмол билан уриш, бундан ташқари, онасини зўрлаш билан боғлиқ қабиҳлик содир этилди.
Варица қўрғонида яшовчи фуқаро олти ёшли болани дўппослаган ва унинг онасини зўрлагани ҳақида “Федераль янгиликлар агентлиги” хабар бермоқда.
14 октябрь куни 49 ёшли, Варица қўрғонида яшовчи 49 ёшли эркак ўзганинг уйига бостириб кириб, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ва унинг фарзандини таҳқирлаган.
Оғир жароҳатлар олган болакай шифохонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволи оғир эканлигини таъкидлаган. Унинг онасига биринчи ёрдам кўрсатилганидан кейин уйига рухсат беришган.
Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Россиянинг Воронеж вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғидан қочиб чиққан айиқ бир кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган. Тутқунликда сақланган ёввойи ҳайвон яна бир кишини жиддий жароҳатлашга улгурган. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.
Айиқ кеча, 15 октябрь куни ҳайвонот боғидан қочиб кетганлиги полицияга маълум қилинган.
Ёввойи йиртқич томонидан ҳужумга учраган 84 ёшли киши воқеа жойида вафот этган. Жароҳатланган шахс эса айиқнинг эгаси эканлига айтилмоқда.
Тахминларга кўра, ҳайвонот боғида айнан шу айиқни парвариш қилган киши ёввойи ҳайвонни ўзи мустақил тутишга ва қафасга қайтаришга ҳаракат қилган.
Кейинроқ қочқинда юрган айиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан отиб ўлдирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Вьетнамда сув тошқини қурбонлари сони 68 кишига этди. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.
Вьетнам офатларга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, яна 34 кишининг тақдири маълум эмас. 32 киши жароҳат олган, бундан ташқари, шаҳар ва қишлоқлар инфраструктурасига катта талафот етказилган. Шунинг билан бир қаторда табиий офатдан маҳаллий фермерларнинг 230 минг бошдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган.
Табиий офатга Вьетнамга кучли шамол ва шиддатли ёмғирларни олиб келган тропик шамол — “Ханун” тўфони сабаб бўлган.
Тўфондан энг кўп шимолий Хоабинь вилояти зарар кўрган. Мазкур вилоятда тошқинлар натижасида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 42
Сооронбай Жээнбеков бугунги кунда амалдаги мамлакат президенти Алмазбек Атамбоевнинг қўллаб-қувватлашига эришган ва мамлакатда мавжуд ислоҳотларнинг давомчиси сифатида намоён бўлаётган шахсдир.
Унинг биографиясига эътибор қаратадиган бўлсак, Жээнбеков 1958 йил 16 ноябрда Ўш вилоятида таваллуд топган.
1983 йилда Қишлоқ хўжалик институтини зооинженер мутахассислиги бўйича тамомлаган. Қишлоқ партия қўмитасининг котиби ҳамда колхоз хўжалиги бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
1996 йилда Қирғизистон парламентига сайланган ҳамда депутатлик курсисида қарийб 11 йил фаолият олиб борган. 2007 йилда президент Курманбек Бакиев даврида қишлоқ, сув хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимида ишлаб, 2010 йилда муваққат инқилобий ҳукумат таркибида Ўш вилояти давлат маъмуриятини бошқарган.
2016 йилда президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2016 йилнинг апрелида Қирғизистон Республикаси Социал-демократик партияси (СДПК) ташаббуси билан Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг бош вазири этиб тайинланган.
2017 йил май ойида президентликка номзод қилиб кўрсатилгач, қонунчиликка кўра, Жээнбеков ҳукумат бошлиғи лавозимидан сайловда иштирок этиши туфайли расмий равишда истеъфога чиққан эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|