Chorshanba, 23.07.2025, 23:15
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Шоу безнис янгиликлари
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова нафақат қўшиқлари, балки шахсий ҳаёти, оиласи, тарбияси ва маърифати билан кўпларга ўрнак бўлса арзийдиган, бугунги замон ёшларини маънавият ўчоғи томон бошлай оладиган, бир сўз билан айтганда, савияли хонанда. Бу унинг қўшиқларида, хатти-ҳаракатларида, гап-сўзида ўз ифодасини топган. Аҳмедов–Мамазоитовалар оиласи кеча, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида элга олдига дастурхон ёзди. Ўзбекистон санъатининг таниқли юлдузлари созанда ва продюсер Санжар Аҳмедов ҳамда Гулсанам Мамазоитованинг иккинчи фарзанди бўлмиш Абдуғаффорнинг “ўғил тўйи”га йиғилишди. Эътиборли жиҳати шундаки, кеча ўтказилган тадбирда нафақат Санжар ва Гулсанамнинг фарзанди Абдуғаффорга, балки меҳрибонлик уйининг 16 нафар тарбияланувчисига ҳам “ўғил тўйи” қилиб берилди. Тўй болалар ва уларнинг тарбиячилар учун ажратилган дастурхон, совға-саломлар, энг таниқли хонандаларнинг қўшиқлари билан “ўғил тўйи” янада файзга кирди. Санжар ва Гулсанамнинг ушбу хайрли иши бошқа санъаткорларга ҳам ўрнак бўлса, ажаб эмас. Кўплаб таниқли хонандалар бундай савобли ишга қўл урса, биринчи бўлиб ОАВга хабар беради. Келтирган фойдасини бутун дунёга овоза бўлишини истайди. Санжар ва Гулсанам бундан мустасно бўлдилар. Тўйгача, тўйдан кейин ҳ ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 221
Голливуд актрисаси Анжелина Жоли британиялик 40 ёшли ҳайрия ишларини ёқитирадиган тадбиркорга турмушга чиқиш нияти борлигини айтди, дея хабар бермоқда Hollywoodlife сайти. “Анжелина ва унинг “келишган йигити” 2017 йилнинг бошида учрашишни бошлашган ва ўз муносабатларини сир сақлашган.Демак, Бред Пит ўз турмуш ўртоғини кимга турмушга чиқмоқчилиги тугул ким билан учрашиб юрганидан ҳам хабарсиз бўлган.”, дейилади журналда. Манбага кўра, актриса шунчаки ҳозирги турмуш ўртоғи Бред Питни хафа қилгиси келмаган. Агар Бред бу янгиликдан хабар топиб қолса, бу Жолини заррача хавотирга солмайди. Шу билан бирга янги жуфтлик ўз тўй маросимини Камбожада буддавийлик анъаналарига мувофиқ ўтказиш ниятидалар. Тўйга қариндошлар ва дўстлар таклиф қилинади. Маросим қўриқхонада нишонланади, келин-куёв эса, Камбожа миллий либосларида бўлишади. Меҳмонларга туб аҳоли истеъмол қиладиган таомлар тақдим этилади. Айни вақтда Анжелина Жоли актёр Бред Питнинг расмий турмуш ўртоғи ҳисобланади. Бир йил олдин жуфтлик судга ажрашиш учун ариза билан мурожаат қилган, аммо суд қарори чиқмаган. Агар жуфтлик ўзаро муросага кела олишса, актриса тўртинчи марта турмушга чиқади.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Сўнгги йилларда хорижнинг кўплаб таниқли юлдузлари Ўзбекистонда концерт дастурларини тақдим этмоқда. Албатта, булар орасида омадлилари талайгина. Бироқ эълон қилинган концертлар бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Сизнинг ҳам қулоғингизга эронлик таниқли хонанда Арашнинг 13 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида концерт бераётгани ҳақидаги хабар чалингандир. Концерт номаълум сабабларга кўра, 31 октябрга қолдирилган эди. Бугун, 29 октябрь куни концерт ташкилотчилари Арашнинг 31 октябрга қолдирилган концерти буткул бекор қилинганини маълум қилдилар. “Qalampir.uz”нинг суриштирувлари натижаси шуни кўрсатдики, концерт чипталари бозори чаққон бўлмаган. Бугунгача сотилган чипталардан тушган маблағ сарф-харажатларни қопламагани учун концерт бекор қилинган. Арашнинг концертига чипта сотиб олганларчи?.. Уларнинг пуллари қайтарилади, албатта. Чипта харид қилганлар 30 октябрдан 10 ноябрга қадар соат 09:00 дан 18:00 гача "Истиқлол" санъат саройи кассаларига мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат учун телефонлар: +99894 6996446, +99899 8517204, +99891 1372847
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Сўнгги йилларда ўзбек шоу-бизнесида хонандалар сони кўпайиб бораётгани сир эмас. Бугунги кунда ёш хонандалар турли йўналишларда қўшиқлар куйлаб, видеоклиплар суратга олиб, томошабинларга тақдим этяпти. Бу йил ўзбек санъати учун кутилмаган янгиликлар бисёр бўлди. Бир неча йиллардан буён телевидениеда кўринмай қолган, ёки радиоларда қўшиқлари янграмаётган ва концерт дастурлари тақдим этилмаётган ижодкорлар лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Хусусан, Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтиши ҳақиқий “портлаш” бўлди, десак адашмаган бўламиз. Бундан ташқари, Фарруҳ Зокиров, Нилуфар Усмонова, Шерали Жўраев каби санъат вакиллари ҳам бугун ўз ижодлари билан яна халқимизни хушнуд этиб келишмоқда. Ўзбекистон санъат оламида мустаҳкам ўрнига эга бўлган бундай санъаткорларнинг яна шоу-бизнесга қайтиши қўшиқчилик соҳасига янгича руҳ бағишласа, ажаб эмас. Хонандаларнинг жонли куйлаши ва фонограмма орқали қўшиқлар куйлаши узоқ йиллардан буён муҳокама қилинаётган мавзудир. Бу борада турли чоралар кўрилишига қарамасдан, бугунги кунда фонограмма орқали концертлар тақдим этаётган хонандалар сони камаймаган. Энг ачинарлиси шуки, бугунги кунда ҳатто тўй-ҳашамларда ҳам фонограмма янграмоқда. Бир неча миллион сўм маблағни санъаткорга сарфлаган тўй эгаси кичик флешкага ёзиб олинган қўшиқ учун пул тўлаяпти... Бугунги кундаги концертлар ва унда хонандаларнинг фонограмма орқали куйлаши каби мавзу “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат” кўрсатувида муҳокама қилинди. Жонли ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 64
Бундан анча аввал хонанда Шаҳноза Отабоеванинг турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бугунгача бу хабарлар тасдиғини топмай келди. Айни дамда хонанда Шаҳноза Отабоева тўй таклифномаларини тарқатаётгани ҳақида маълумотлар бизгача етиб келган. Маълум бўлишича, хонанда Шаҳноза Отабоева ёш актёр Камол Бобоназаровга турмушга чиқмоқда. Камол ва Шаҳнозанинг тўй оқшомлари жорий йил 7 ноябрь куни Тошкентдаги “Султон” ресторанида бўлиб ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги оила вакилларига бахт тилаб қоламиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
21 октябрь куни ўзбек эстрадасининг деярли барча вакиллари Тошкент вилоятидаги пахта далаларидан бирида пахта йиғим-теримида иштирок этгани катта шов-шувга айланиб кетган эди. Ўшанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Самарқанд вилоятида эканлиги унинг шахсий саҳифаси орқали маълум бўлган эди. Аммо у ҳам ўшанда пахта даласига бориб йиғим-теримда иштирок этган. Сардор Раҳимхон бундай ташаббусдан илҳомланиб, ўзи ҳам йиғим-терим тадбирини ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. У ўз саҳифасига бу ҳақда видеолавҳа жойлаштирган эди. Унда ижодкор 29 октябрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройи олдига барча ҳашарда қатнашиш истагида бўлганларни таклиф этиб, ҳашарчилар Тошкент вилоятига пахта теримига боришларини маълум қилган эди. Куни кеча бу видеолавҳа Сардор Раҳимхоннинг саҳифасидан олиб ташланди, яъни хонанда бу постни ўчириб ташлади. Кейинги постда эса у пахта йиғим-терими тадбири бекор қилинганлигини маълум қилиб, изоҳлар тугмасини ҳам ўчириб қўйди. Қизиғи шундаки, бу тадбирга ҳатто ҳомийлар ҳам топилган эди. Улар кўнгиллилар учун автобус ташкил этиш, уларнинг тушлигини ташкил этиш ва бошқа совғалар улашишни ҳам мўлжаллашган эди. Аммо энди буларнинг бари бекор бўлди... Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида Сардор Раҳимхон билан боғландик. Ижодкорнинг айтишича, пахта терими албатта ташкил этилади. Фақат унинг санаси ўзгарган... Сардор Раҳимхон иштирокидаги пахта йиғим-терим тадбири қайси санада бўлишини билишни ист ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 133
Ёшларнинг севимли гуруҳи ҳисобланган “Уммон” гуруҳи йигитларидан бири Шоҳруҳ бугун, 24 октябрь куни оталик бахтига мушарраф бўлди. Бу ҳақда ижодкорнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали хабар қилди. Аёлларнинг энг кўркам вақти ҳисобланмиш — ҳомиладорлик вақтида уюштирилган фотосессия жараёнидан олинган фотосуратларни жойлаган Шоҳруҳ фарзанддек улуғ неъматни бахт сифатида тақдим этган рафиқаси Азизага миннатдорлик билдирган. Шоҳруҳ ва Азиза оиласида дунёга келган қизалоқ умри билан, ризқи билан, хуш қадамлари билан кириб келгани рост бўлсин. Келажакда бахтли, тахтли қиз бўлсин! Умри узоқ бўлсин! Эслатиб ўтамиз, “Уммон” гуруҳи вакили Шоҳруҳ 2016 йил 15 август куни бўйдоқлик билан хайрлашган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон нафақат ижод борасида, балки жамоат ишларида фаоллиги билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Пахта далаларида концерт бериш билан биргаликда, этакни олиб пахта терган хонанда энди кўнгилли мухлисларини ҳам пахта даласига таклиф этди. Сардор Раҳимхон ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига видео жойлаштирди. Унда хонанда 29 октябрь соат 09:00 да кўнгилли мухлисларини Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройи олдига тўпланишларини ва Тошкент вилоятига, бир кунлик пахта йиғим-теримига йўл олишларини маълум қилган. Албатта, кўнгилли мухлисларга хонанданинг ўзи ва ижодий жамоаси бош-қош бўлади. Сардор Раҳимхоннинг ушбу ташаббусини мухлислари қаторида ҳомийлар ҳам қўллаб-қувватлади. Тошкентдаги ресторанлардан бири пахта даласига йўл оладиган кўнгилли теримчиларнинг тушлигини ўз гарданига олди. Бошқа ҳомийлар эса совға-саломларни ваъда қиляпти. Кўнгилли теримчилар пахта даласига автобусларда олиб кетилади. Хуллас бош ташкилотчи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон пахта теримига бориш истагида бўлган кўнгилли мухлисларига барча шарт-шароитларни яратиб бермоқчи. Қизиқ, пахтага мажбурий жалб қилиняпти, ётоқ шароити йўқ, овқатлар бемаза деб бонг ураётганлар шунча шароитдан кейин Сардор Раҳимхонга шерик бўлишармикин ё ижтимоий тармоқлар орқали суратларни томоша қилиш билан чекланадиларми? “Qalampir.uz” таҳририяти ушбу хайрли ишда бош-қош бўлаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва барча таш ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Баъзан инсонлар қалб кечинмаларини атрофдагиларга ошкор этишни истайдилар. Айримлар шу орқали ўзларини янада енгил ҳис қиладилар. Бу борада шоирлар ва хонандаларнинг омади чопган. Юрак ҳисларини бемалол қўшиқ қилиб куйлашлари мумкин. Айнан шундай қалбдан куйланган тароналар ҳам мухлислар қалбидан чуқур жой олади. Бугун “Премьера” лойиҳаси орқали эътиборингизга ҳавола этилаётган қўшиқ ҳам оилани, ҳам санъатни ўз йўлида муносиб олиб бораётган хонанда, шунингдек, кўплаб жиддий ва комик образлари билан томошабинлар меҳрига сазовор бўлган актриса Мадина Мумтозга тегишли. “Унутолмадим” номли қўшиқни тинглаганимизда Мадина Мумтознинг нолалари ва ижроси орқали бу қўшиқ чиндан юракдан ижро этилганига амин бўлдик. Дарвоқе, қўшиқ жонли ижродан ёзиб олинган. Хонанда қўшиқнинг ҳар бир сатрини бир неча марта куйлаб, кейин унга компьютер орқали ишлов берилмаган. Шу сабаб ҳам хонанданинг ҳар бир нафаси, ноласи эшитган қулоққа ўзгача кайфият баҳш этади. Қўшиқда “Мен уни ҳалиям севаман, унутай дейману унутолмайман” деган сатрлар бор. Беихтиёр савол туғилиши табиий. Гўёки Мадина Мумтоз ўтмишни ёдга олгандек... “Муҳаббат олдида, ҳатто, шоҳ ҳам бош эгади” деганларидек, Мадина Мумтоз ҳам биринчи муҳаббатини унута олмаётгандир. Шу каби саволларимиз тинчлик бермагани сабабли хонанда билан боғландик ва ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. Мадина Мумтозга “Наҳотки ҳалигача эски муҳаббатингизни унута олмаяпсиз? Бежизга бу мавзуда қўшиқ куйламагандирсиз?”, дея савол берганимизда, хонанда кулги ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 94
Ijtimoiy tarmoqlar, xususan Instagram’da 31-oktabr kuni xonanda Munisa Rizayevaning nikoh oqshomiga taklifnomalar suratlari tarqaldi, deb xabar beradi MyDay.

Taklifnomalarda Munisaning Valijon ismli yigit bilan turmush qurayotgani yozilgan.

Xonanda Instagram’dagi sahifasi mazkur gap-so‘zlar asossiz ekanligini ma’lum qilib, mish-mish tarqatayotganlarga insof so‘radi.

Bunday Piyar bilan ko’tarilishga harakat qilish yaxshi emas Valijon. Inson o’z mehnati bilan insonlar e’tiboriga tushishi lozim. Bunday yolg’on gaplar bilan boshqa insonni nomini qora qilish hisobiga emas.!
Коментариев: 0
Просмотров: 94
Дунёда муҳаббатни тараннум этмаган ижодкор бўлмаса керак. Айниқса, бу туйғу куз фаслида ижод аҳли учун янада ўзгача илҳом бағишлайди. Бу фаслни ўзининг севимли фаслларидан бири деб ҳисоблайдиган хонанда Умар Шамсиев ҳам мухлислари учун янги таронасини тақдим этди. Қўшиқ номи “Надур, бу дунё”. Ҳа, номидан у сокин тарона бўлса керак, деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, ундай эмас. Одатда шўх қўшиқлар яратишни хуш кўрувчи хонанда бу сафар ҳам анъанага содиқ қолди. Мазкур тарона мусиқаси Иқбол Муҳаммаджоновга, шеъри эса Нодир Аъзимовга тегишли. Қўшиққа мусиқий сайқални Рустам Тўлашев берган. Хонанданинг айтишича, яқин кунларда қўшиққа клип суратга олишни ҳам режалаштирган. Умар Шамсиевнинг навбатдаги таронаси ҳам мухлислар қалбидан ўрин олади, деган ниятдамиз ва сайтимиз номидан ижодкорга омад тилаймиз. “Надур, бу дунё?” деб номланган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Аввалроқ, ўзбекистонлик уч нафар ўспирин қизлар: Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молокова Россиянинг “Ты супер! Танцы” лойиҳасида иштирок этаётганлари ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг икки нафари ота-она меҳридан эрта маҳрум бўлгани, бундан ташқари, бирининг кўнгли кемтик эканлиги ҳақида маълумотлар берган эдик. Лойиҳа иштирокчилари бўлган уч нафар қиз хоразмча рақс ижро этиб, ҳакамлар олқишига эришгандилар. “Ты супер! Танцы” лойиҳаси анчадан буён Россиянинг “НТВ” телеканали орқали эфирга узатилади. Ўзбекистонлик иштирокчилардан бири — Моника Додарбекова 8 октябрь куни 14 ёшга тўлди. “Ты супер! Танцы” лойиҳасининг бошқа иштирокчилари унга кутилмаган қувонч улашишди. Иштирокчилар шу куни лойиҳа қатнашчилари яшайдиган ва машқ қиладиган “Красная гвоздика” пансионатига тўпланишди. Улар катта торт сотиб олишди ва унга шамлар қўйиб чиқишди. Моникани табриклаган дўстлари ният қилиб, шамларни ўчиришини сўрашди. Бу оддий воқеадек туюлар балки... Лекин онаси билан рўй берган аянчли воқеалардан руҳиятида айрим “нуқсонлар” пайдо бўлган қиз учун тенгдошлари эътиборида бўлиш — Моника учун бу катта туҳфа бўлди! Қизалоқ ёлғиз эмаслигини, уни ёқтирган дўстлари кўп эканлигини билиши — Мониканинг келажак режалари учун муҳим аҳамият касб этиши тайин. Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбекова “НТВ” телекомпаниясининг “Ты супер! Танцы” лойиҳасининг иккинчи турига йўлланма олишган. Энди улар бош соврин учун курашадилар. Қизларга улкан омад тила ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 107
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Бу ҳақда актёрнинг қизи, сулола давомичиси Муқаддас Саъдуллаева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар қолдирди.

“Аҳли мўмин-мусулмонлар, қўлларингизни дуога очиб, адажонимнинг соғликларини сўраб дуо қилинг. 5 дақиқа вақтингизни дуодан аяманг! Ҳозирда шифохонада ҳаёт билан курашяптилар... Ҳали халқимиз учун кўп яшашлари керак, кўп ижод қилишлари керак”, деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Актрисанинг маълум қилишича, шу кунларда Лутфулла Саъдуллаев “Баҳор қайтмайди” фильмининг иккинчи қисми устида иш бошлаган.

“Орзуларидаги фильм, яъни “Баҳор қайтмайди–2 — Алимардон Тўраевнинг қайтиши”нинг тасвирга олиш жараёнларини ниҳоясига етказишлари керак. Катта саҳнада премьера қилиб, сиз азиз мухлислар билан дийдор кўришишлари керак. Олдинда ёшларга намуна бўладиган фильмлар яратишлари керак. Фарзандларига, набира ва абираларига бош бўлишлари керак. Дуо қилинг, азизлар! Илтимос, дуо қилинг”, деб сўзларини якунлаган Муқаддас Саъдуллаева.

Лутфулла Саъдуллаев бундан аввал ҳам бир неча бор юрак хасталиги билан шифохонага тушиб, оғир операцияларни бошидан ўтказган эди. Ана шундай операциялардан бири Ҳиндистонда ҳам амалга оширилганди.

Бир неча кун аввал актёр яна жарроҳлик столига ётқизилди. Операция омадли ўтди, бироқ кутилмаганда актёрнинг аҳволи оғирлашди ва жонлантириш бўлимига олинди. Маълумотларга қараганда, Л ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 196
Ўзбек шоу-бизнесида яна бир бошловчи оталик бахтига мушарраф бўлди. “Миллион” жамоасининг фахрли аъзоси, асл касби журналист бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали қувончли хабарни эълон қилди.

Бугун Даврон Кабулов оиласида қизалоқ дунёга келди. Янги меҳмон Кабуловлар оиласига бахт, омад, қут-барака, файз олиб келишини тилаймиз. Умри зиёда, ризқи баланд бўлсин!

Эслатиб ўтамиз, Даврон Кабулов 2016 йил 23 май куни Эъзозахон билан турмуш қурган эди. Айнан шу сана Давроннинг онаси таваллуд топган кун ҳисобланади.

Волидасининг туғилган кунига уйга келин олиб келган Даврон Кабулов оиласини яна бир бор янги меҳмон билан қутлаймиз!
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Ўзбек санъаткорлари орасида Ботир Қодиров ўзининг овози, йўналиши, қолаверса, қўшиқлари билан ажралиб туради. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида катта саҳнада бўлган ижодкор айни вақтда гастроль сафари билан Европада.

Хонанданинг таҳририятимизга хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес форумлар, расмий қабуллар доирасида давлат муассасаларида дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳмонлар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Кеча, 25 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрига етиб борган Ботир Қодиров ҳамда унинг бир гуруҳ созандалари бугун, 26 сентябрь куни Брюсселда концерт дастурини тақдим этади.

Хонанданинг кейинги манзили — Голландиянинг (Нидерландиянинг) Гаага шаҳри. 3 октябрга қадар давом этадиган гастроль сафари Италиянинг Рим шаҳрида ниҳоясига етади. Бир ҳафта давомида Ботир Қодиров Франциянинг Париж, Италиянинг Милан шаҳарларида концерт тақдим этади.

Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган Ботир Қодировга омад тилаб қоламиз!
Коментариев: 0
Просмотров: 97
1 2 3 ... 9 10 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |