Juma, 25.07.2025, 05:53
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 21
Mehmonlar: 21
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 25 » Сардор Раҳимхон мухлисларини 29 октябрь куни пахта теримига таклиф қилди
10:16
Сардор Раҳимхон мухлисларини 29 октябрь куни пахта теримига таклиф қилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон нафақат ижод борасида, балки жамоат ишларида фаоллиги билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Пахта далаларида концерт бериш билан биргаликда, этакни олиб пахта терган хонанда энди кўнгилли мухлисларини ҳам пахта даласига таклиф этди. Сардор Раҳимхон ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига видео жойлаштирди. Унда хонанда 29 октябрь соат 09:00 да кўнгилли мухлисларини Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройи олдига тўпланишларини ва Тошкент вилоятига, бир кунлик пахта йиғим-теримига йўл олишларини маълум қилган. Албатта, кўнгилли мухлисларга хонанданинг ўзи ва ижодий жамоаси бош-қош бўлади. Сардор Раҳимхоннинг ушбу ташаббусини мухлислари қаторида ҳомийлар ҳам қўллаб-қувватлади. Тошкентдаги ресторанлардан бири пахта даласига йўл оладиган кўнгилли теримчиларнинг тушлигини ўз гарданига олди. Бошқа ҳомийлар эса совға-саломларни ваъда қиляпти. Кўнгилли теримчилар пахта даласига автобусларда олиб кетилади. Хуллас бош ташкилотчи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон пахта теримига бориш истагида бўлган кўнгилли мухлисларига барча шарт-шароитларни яратиб бермоқчи. Қизиқ, пахтага мажбурий жалб қилиняпти, ётоқ шароити йўқ, овқатлар бемаза деб бонг ураётганлар шунча шароитдан кейин Сардор Раҳимхонга шерик бўлишармикин ё ижтимоий тармоқлар орқали суратларни томоша қилиш билан чекланадиларми? “Qalampir.uz” таҳририяти ушбу хайрли ишда бош-қош бўлаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва барча ташкилотчиларга омад тилаб қолади.
Категория: Шоу безнис янгиликлари | Просмотров: 92 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |