Сўнгги йилларда ўзбек шоу-бизнесида хонандалар сони кўпайиб бораётгани сир эмас. Бугунги кунда ёш хонандалар турли йўналишларда қўшиқлар куйлаб, видеоклиплар суратга олиб, томошабинларга тақдим этяпти. Бу йил ўзбек санъати учун кутилмаган янгиликлар бисёр бўлди. Бир неча йиллардан буён телевидениеда кўринмай қолган, ёки радиоларда қўшиқлари янграмаётган ва концерт дастурлари тақдим этилмаётган ижодкорлар лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
Хусусан, Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтиши ҳақиқий “портлаш” бўлди, десак адашмаган бўламиз. Бундан ташқари, Фарруҳ Зокиров, Нилуфар Усмонова, Шерали Жўраев каби санъат вакиллари ҳам бугун ўз ижодлари билан яна халқимизни хушнуд этиб келишмоқда.
Ўзбекистон санъат оламида мустаҳкам ўрнига эга бўлган бундай санъаткорларнинг яна шоу-бизнесга қайтиши қўшиқчилик соҳасига янгича руҳ бағишласа, ажаб эмас.
Хонандаларнинг жонли куйлаши ва фонограмма орқали қўшиқлар куйлаши узоқ йиллардан буён муҳокама қилинаётган мавзудир. Бу борада турли чоралар кўрилишига қарамасдан, бугунги кунда фонограмма орқали концертлар тақдим этаётган хонандалар сони камаймаган. Энг ачинарлиси шуки, бугунги кунда ҳатто тўй-ҳашамларда ҳам фонограмма янграмоқда. Бир неча миллион сўм маблағни санъаткорга сарфлаган тўй эгаси кичик флешкага ёзиб олинган қўшиқ учун пул тўлаяпти...
Бугунги кундаги концертлар ва унда хонандаларнинг фонограмма орқали куйлаши каби мавзу “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат” кўрсатувида муҳокама қилинди. Жонли
...
Читать дальше »