Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 8 Mehmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Oktabr » 17
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.
1 АҚШ доллари 6 сўм 69 тийинга ошиб, 8058 сўм 77 тийинни ташкил қилди.
1 евро қиймати 65 сўм 07 тийинга ошиб, 9515 сўм 80 тийин этиб белгиланди.
Валюта биржасидаги АҚШ долларининг кунлик савдолардаги қийматининг ўтган ҳафта давомида ошиши — курснинг ошишига сабаб бўлган. Бу эса Марказий Банк томонидан белгиланган расмий курсида ҳам ўз ифодасини топди.
Маълумот учун, Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида беморнинг чўнтагига қараб муносабат билдирувчилари ҳам топилиб туради.
Шифокор беморни тузатиш ўрнига, шахсий бойлик орттириш йўлларини излаб, бемор ёки унинг яқинларидан таъмагирлик қилиши — оғир жиноят.
Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида психиатр бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган А.Д. ҳам қайсидир маънода ўз соҳасининг билимдони, шу сабабли уни шу диспансернинг бўлимларидан бирига вақтинчалик мудир этиб тайинлашди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилиб, шифохонада даволанаётган беморнинг турмуш ўртоғидан 400 минг сўм пул беришини талаб қилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 6 октябрь куни фуқаро Б.Абдуллаевадан талаб қилинган миқдордаги пулни олаётган таъмагирнинг қилмиши фош этилди.
Ўзининг ноқонуний иши билан эгнидаги оқ халатига “қора доғ” туширган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Санкт-Петербургда қизни навбатма-навбат зўрлаган ўзбекистонлик икки нафар йигитга нисбатан айблов эълон қилинди.
46 ва 22 ёшли ўзбекистонлик йигитлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131- ва 132-моддаларига асосан шаҳвоний харакатеридаги зўрлик ишлатганликда айбланди.
13 октябрь куни Будапешт кўчасидаги боғда қиз болага тегишли бўлган 100 минг рубль миқдоридаги моддий бойликларини ўғирлаган бўлиб, шундан сўнг уни зўрлашган.
Айбланган шахсларни ҳисбга олиш бўйича масала кўрилаётгани ва уларнинг шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
15 октябрь куни Хиндистонда ҳукуматни бошқарувчи “Бҳартия Жаната Парти” партияси вакили бўлган Сангиит Сом “зулмкорлар” томонидан қурилган Тож Маҳал обидасини тарихдан ўчириб ташлаш зарурлигини айтди. Уттар-прадешлик сиёсатчи Мэрут шаҳрида ўтказилган ўз тарафдолари билан учрашувда Тож Маҳални барча сайёҳлик қўлланмаларидан олиб ташлашни таклиф қилган. “Тож Маҳални қурган шахс отасини қамоққа тиқиши тарихми? Ҳиндистонликларни нишонга олган одамни тарих ҳисоблайсизларми? Агар бу тарих бўлса, бу тақдир эмас ва мен тарихни ўзгартиришга ваъда бераман” деган. Сангиит Сом Тож Маҳални тарихдан ўчириш ҳақидаги фикрлари у тегишли бўлган партия қарашларига мос эмаслигини, бу гаплар унинг шахсий ёндашуви эканини айтиб ўтишган. Ҳиндистонликлар ижтимоий тармоқларда Тож Маҳалнинг Ҳинд маданияти учун нақадар муҳим эканини, у Ҳиндистоннинг ажралмас бўлаги эканини таъкидлашмоқда. Бир қанча вақт ўтиб уттар-прадешлик сиёсатчи ўз фикрига аниқлик киритган ҳамда у Тож Маҳалга эмас, уни қурган бобурийларга қарши эканини айтиб ўтган.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 470 очко билан 76-поғонага жойлашди.
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 7 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси 784 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.
Кучли учликдан Австралия (714) ва Япония (711) терма жамоалари жой олишди. Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишиш мумкин.
1 (34). Эрон — 784 очко;
2 (43). Австралия — 714 очко;
3 (44). Япония — 711 очко;
4 (57). Хитой — 626 очко;
5 (51). Жанубий Корея — 588 очко;
6 (62). Саудия Арабистони — 576 очко;
7 (72). БАА– 488 очко;
8 (76). Ўзбекистон — 470 очко;
9 (77). Сурия — 450 очко;
10 (80). Ироқ — 429 очко.
Германия терма жамоаси 1631 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни қўлга олди.
Бразилия 1619 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликни Португалия терма жамоаси 1446 очко билан якун ясаб берди.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|