Juma, 25.07.2025, 05:39
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 18
Аввалроқ, 16 сентябрь куни Навоий шаҳри жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида актёр Баҳром Якубов билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Оғир тан жароҳати олган Баҳром Якубов шифохонага ётқизилган эди. Баҳром Якубовнинг аҳволи бироз яхшилангани сабабли операция қилиш учун Бухоро вилояти шифохонасига олиб келингани маълум қилинган эди. Бугун, 18 октябрь актёр Баҳром Якубовнинг таваллуд айёми. Баҳром Якубов билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб у бугун туғилган кунини шифохона кроватида нишонлашга мажбур бўлмоқда. Бухоро вилоятидаги шифохонада 9 октябрь куни 9:00дан 14:30 га қадар ўтказилган жарроҳлик муолажалари натижасида Баҳромнинг оёғи ва юз қисмидаги жароҳатлар қисман даволангани хабар қилинди. Унинг қўли ва кўз соҳасида олинган жароҳатлар устида жарроҳлик амалиёти шу ойнинг охирларига мўлжаллангани айтилди. 1992 йил 18 октябрь куни Навоий вилоятида туғилган Баҳром — бугун 24 ёшга тўлди. Баҳром Якубовга тезроқ соғайишини тилаган ҳолда унинг санъатга қайтишига ишониб қоламиз. Баҳромга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкил этилгани айтилган эди. Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ёш актёр — хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган эди ва шу орқали мухлисларга яхши таниш.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Россиянинг Иркутск вилоятида уч нафар ўзбекистонлик тўрт метр чуқурликдаги траншеянинг четидаги тупроқ қулаши оқибатида унинг тагида қолиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда. Хабарда ўзбекистонликларнинг бир нафари қутқарилгани айтилган. Иркутскдаги Захаров кўчасида 14-уй ёнида олиб борилаётган тупроқ ишлари давомида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган траншеяда тупроқ қулаши юз бергани ва бунда уч нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани айтиб ўтилган. Бир ишчи қутқарилгани ва икки нафари тупроқ уюми остида қолгани таъкидланди. Бахтсиз ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани ҳамда фавқулодда ҳолат тафсилотлари аниқлаштирилаётгани хабар қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Хоразм вилояти Хонқа туманида содир бўлган машъум воқеа эшитган-кўрганни қалбини ларзага солади. Ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида содир этилган жиноят — қариндошлар орасида меҳр-оқибат кўтарилиб бораётганини кўрсатди.

Туманда яшовчи 1970 йилда туғилган Х.Д.нинг қизи 1999 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Ю.Д. 12 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган...

Уни топишда ёрдам беришларини сўраб, туман прокуратурасига қилган мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тузилган тергов-тезкор гуруҳи томонидан қидирув-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Қидирув-суриштирув ишлари тезкор ходимларни мурожаат қилган шахснинг укасиникига томон бошлади. Уй ва унинг ёрдамчи хоналарини кўздан кечирган тезкор ходимлар уй полининг тагидан бўйин қисмидан буғиб ўлдирилган 18 ёшли қизнинг жасадини топишди!

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида, ушбу қиз амакисининг уйига сув олиш учун келганида, амакисининг ўғли, ўзи билан бир коллежда таҳсил олувчи, 1999 йилда туғилган Ю.Ж. уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўз амакисининг қизини номусига тегиш мақсадида ташланган.

Қиз унга қаршилик кўрсатиб, унинг жирканч ишини барчага маълум қилишини айтиб, ёрдам сўраб бақирган. Ўзининг кирдикорини яшириш мақсадида жиноятчи қизни бўйнидан бўғиб ўлдирган ва жасадини полнинг тагига яширганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айблан ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 155
Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Автомобиль ва темирйўлларни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилсада бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда.

Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилган 28 ёшли Қ.Бобур 14 октябрь куни тунги пайтда, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизлиги оқибатида фуқарони поезд уриб юборган. Олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.

Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Атрофдагиларнинг оғирини енгил қилиш ҳар бир шахснинг юксак фазилат эгаси эканидан дарак беради. Бироқ ҳар бир ҳаракатни ўйлаб, эҳтиёткорлик билан амалга ошириш, хавфсизлик чораларини кўриш муҳим ҳисобланади.

“Қош қўяман, деб кўз чиқарган”, аниқроғи бировга яхшилик қиламан деб бехосдан унга зарар етказиб қўйган кишилар ҳақида эшитгансиз. Худди шундай ҳолат Хоразм вилоятида содир бўлди...

15 октябрь куни Урганч туманида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қурбанов ўзига тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасида қўшниси 1940 йилда туғилган Б.Тожимовнинг шоли сомонини даладан уйига олиб келишда кўмаклашмоқчи бўлади.

Автомашинага сомон ортиш жараёнида, ҳайдовчи орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, автомашина орқасида турган қўшнисини босиб ўтади. Натижада 77 ёшни қаршилаган отахон олинган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |