Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Автомобиль ва темирйўлларни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилсада бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда.
Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилган 28 ёшли Қ.Бобур 14 октябрь куни тунги пайтда, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизлиги оқибатида фуқарони поезд уриб юборган. Олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.
Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.