Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 8 Mehmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Oktabr » 26
Бундан анча аввал хонанда Шаҳноза Отабоеванинг турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бугунгача бу хабарлар тасдиғини топмай келди.
Айни дамда хонанда Шаҳноза Отабоева тўй таклифномаларини тарқатаётгани ҳақида маълумотлар бизгача етиб келган.
Маълум бўлишича, хонанда Шаҳноза Отабоева ёш актёр Камол Бобоназаровга турмушга чиқмоқда.
Камол ва Шаҳнозанинг тўй оқшомлари жорий йил 7 ноябрь куни Тошкентдаги “Султон” ресторанида бўлиб ўтади.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги оила вакилларига бахт тилаб қоламиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
21 октябрь куни ўзбек эстрадасининг деярли барча вакиллари Тошкент вилоятидаги пахта далаларидан бирида пахта йиғим-теримида иштирок этгани катта шов-шувга айланиб кетган эди.
Ўшанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Самарқанд вилоятида эканлиги унинг шахсий саҳифаси орқали маълум бўлган эди. Аммо у ҳам ўшанда пахта даласига бориб йиғим-теримда иштирок этган.
Сардор Раҳимхон бундай ташаббусдан илҳомланиб, ўзи ҳам йиғим-терим тадбирини ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. У ўз саҳифасига бу ҳақда видеолавҳа жойлаштирган эди.
Унда ижодкор 29 октябрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройи олдига барча ҳашарда қатнашиш истагида бўлганларни таклиф этиб, ҳашарчилар Тошкент вилоятига пахта теримига боришларини маълум қилган эди.
Куни кеча бу видеолавҳа Сардор Раҳимхоннинг саҳифасидан олиб ташланди, яъни хонанда бу постни ўчириб ташлади. Кейинги постда эса у пахта йиғим-терими тадбири бекор қилинганлигини маълум қилиб, изоҳлар тугмасини ҳам ўчириб қўйди.
Қизиғи шундаки, бу тадбирга ҳатто ҳомийлар ҳам топилган эди. Улар кўнгиллилар учун автобус ташкил этиш, уларнинг тушлигини ташкил этиш ва бошқа совғалар улашишни ҳам мўлжаллашган эди. Аммо энди буларнинг бари бекор бўлди...
Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида Сардор Раҳимхон билан боғландик. Ижодкорнинг айтишича, пахта терими албатта ташкил этилади. Фақат унинг санаси ўзгарган...
Сардор Раҳимхон иштирокидаги пахта йиғим-терим тадбири қайси санада бўлишини билишни ист
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 133
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|