Juma, 25.07.2025, 05:46
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 18
Mehmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 26 » Сардор Раҳимхон бошчилигидаги пахта терим ҳашари нега қолдирилди?
14:03
Сардор Раҳимхон бошчилигидаги пахта терим ҳашари нега қолдирилди?
21 октябрь куни ўзбек эстрадасининг деярли барча вакиллари Тошкент вилоятидаги пахта далаларидан бирида пахта йиғим-теримида иштирок этгани катта шов-шувга айланиб кетган эди. Ўшанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Самарқанд вилоятида эканлиги унинг шахсий саҳифаси орқали маълум бўлган эди. Аммо у ҳам ўшанда пахта даласига бориб йиғим-теримда иштирок этган. Сардор Раҳимхон бундай ташаббусдан илҳомланиб, ўзи ҳам йиғим-терим тадбирини ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. У ўз саҳифасига бу ҳақда видеолавҳа жойлаштирган эди. Унда ижодкор 29 октябрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройи олдига барча ҳашарда қатнашиш истагида бўлганларни таклиф этиб, ҳашарчилар Тошкент вилоятига пахта теримига боришларини маълум қилган эди. Куни кеча бу видеолавҳа Сардор Раҳимхоннинг саҳифасидан олиб ташланди, яъни хонанда бу постни ўчириб ташлади. Кейинги постда эса у пахта йиғим-терими тадбири бекор қилинганлигини маълум қилиб, изоҳлар тугмасини ҳам ўчириб қўйди. Қизиғи шундаки, бу тадбирга ҳатто ҳомийлар ҳам топилган эди. Улар кўнгиллилар учун автобус ташкил этиш, уларнинг тушлигини ташкил этиш ва бошқа совғалар улашишни ҳам мўлжаллашган эди. Аммо энди буларнинг бари бекор бўлди... Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида Сардор Раҳимхон билан боғландик. Ижодкорнинг айтишича, пахта терими албатта ташкил этилади. Фақат унинг санаси ўзгарган... Сардор Раҳимхон иштирокидаги пахта йиғим-терим тадбири қайси санада бўлишини билишни истасангиз, сайтимизни кузатишда давом этинг.
Категория: Шоу безнис янгиликлари | Просмотров: 134 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |