Главная » 2017»Oktabr»16 » Ҳайвонот боғидан қочган айиқ отиб ўлдирилди! Бироқ у ... улгурган...
17:30
Ҳайвонот боғидан қочган айиқ отиб ўлдирилди! Бироқ у ... улгурган...
Россиянинг Воронеж вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғидан қочиб чиққан айиқ бир кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган. Тутқунликда сақланган ёввойи ҳайвон яна бир кишини жиддий жароҳатлашга улгурган. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.
Айиқ кеча, 15 октябрь куни ҳайвонот боғидан қочиб кетганлиги полицияга маълум қилинган.
Ёввойи йиртқич томонидан ҳужумга учраган 84 ёшли киши воқеа жойида вафот этган. Жароҳатланган шахс эса айиқнинг эгаси эканлига айтилмоқда.
Тахминларга кўра, ҳайвонот боғида айнан шу айиқни парвариш қилган киши ёввойи ҳайвонни ўзи мустақил тутишга ва қафасга қайтаришга ҳаракат қилган.
Кейинроқ қочқинда юрган айиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан отиб ўлдирилган.