Меню сайта
Категории раздела
Наш опрос
Мини-чат
Статистика
Hozirda Saytda: 19
Mehmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 1 » ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
19:28
ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда. Хусусан, полковник Сабиржан Ирисбеков – ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Ражаббой Отажонов – ИИВ Академияси бошлиғининг саф қисми бўйича ўринбосари лавозимига, подполковник Набижон Ҳазратов – ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳар) бошлиғи лавозимига, подполковник Шохруҳбек Назиров – Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига, майор Омаджон Акбаров – Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ИИВ тизимида бирданига 20 та янги лавозим тайинлови рўй берганди.
Категория: Жахон янгиликлари |
Просмотров: 84 |
Добавил: OtasH
| Рейтинг: 0.0 /0
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей