Juma, 25.07.2025, 05:51
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Жахон янгиликлари
Каталония полицияси Испания Олий судининг Мустақиллик референдуми ўтказилаётган сайлов участкаларини ёпиш тўғрисидаги қарорига бўйсунмади.

El Pais нашри хабарида айтилишича, Каталония ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари буйруқни бажаришдан бош тортгач, уларнинг ўрнига бу ишни Мадриддан Каталонияга юборилган Фуқаролик гвардияси ва миллий полиция ходимлари бажармоқда.

Уларга 1,5 мингта сайлов участкасини ёпиш буюрилган, бу сайлов участкалари қаторида Каталония раҳбари Карлес Пучдемон овоз бериши кутилган сайлов участкаси ҳам бор эди.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, кўплаб сайлов участкаларида интернет ўчириб қўйилган. Испан полицияси ходимлари эшикларни бузиб кириб, сайлов бюллетенлари ташланадиган урналарни олиб кетишмоқда, бинолар атрофи ўраб олиниб, сайловчилар сайлов участкаларига киришига йўл қўйилмаяпти. Томонлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Мустақиллик референдумида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 09:00да бошланди. Каталония ҳукумати провинция аҳолисини референдумга чиқишга чақирди ва полициянинг ҳаракатларига тинч йўл билан тўсқинлик қилишни сўради.

Сайлов участкалари кечқурун соат 20:00га қадар очиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Каталониядаги мустақиллик референдуми вақтида сайловчилар ва испан полицияси ўртасида бошланган тўқнашувлар давомида жароҳат олганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари маълумот берган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг 3 нафарининг аҳволи жиддий.

Тўқнашувлар полиция сайлов участкаларига бостириб кириб, ҳужжатлар ва сайлов бюллетенларини йиғиштириб олиб кета бошлагач, юзага келди.

Сайловчилар қаршилик кўрсатгач, Мадриддан юборилган полициячилар уларга резина ўқлар отишга ўтди.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Мексикадаги Тамаулипас штатида маҳаллий фуқаролик мудофаа Бошқармасидан хабар беришларича «қизиқ ҳодиса» юз берди – Тампико шаҳрида аҳоли пунктига ёмғир томчилари билан бирга балиқлар тушишни бошлади. «Ломас-де-Росалес туманидаги Тампикода қизиқ ҳодиса юз берди – енгил ёмғир пайтида осмондан кичик балиқлар тушди», - деб ёзган идора Facebook’даги ўз саҳифасида. Аввалроқ зилзиладан жабр кўрган Мексикага энди довул яқинлашаётгани хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Пентагон АҚШ авиацияси Афғонистонда жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида тинч аҳолига тасодифан зарба берганини тан олди. Воқеа оқибатида жабрланганлар бор, деб маълум қилди Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўтказаётган “Қатъий кўмак” операцияси штаби. Воқеа Кобул аэропорти атрофида жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида юз берган. “Афғон хавфсизлик кучларига кўмак кўрсатган АҚШ кучлари ракеталаридан бири нотўғри ишлади ва оқибатда жабрланганлар бор. “Қатъий кўмак” тинч аҳолига зиён етказилганидан чуқур афсусда”, дейилган хабарда. Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган. Афғонистоннинг “Пажвак” ахборот агентлиги маълум қилишича, ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган. Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили жангарилар отган бир нечта ракета аэропорт яқинига тушганини маълум қилган. Tolo News телеканали маълумотларига кўра, аэропорт ва унинг атрофидаги ҳудудларга 20-30 та ракета билан зарба берилган. Зарбалардан мақсад эса НАТО базаси бўлган бўлиши мумкин. Кейинроқ телеканал аэропортнинг ўққа тутилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига толиблар олганини маълум қилган. Толиблар ҳужумидан мақсад АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бўлганини айтишган. Кейинроқ ИШИД ҳам ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
24 сентябрда Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида НАТОнинг автомобиль карвони йўлида террорчи-худкуш ўзини портлатди, деб хабар бермоқда Pajhwok Afghan News нашри. Портлаш оқибатида 4 нафар маҳаллий фуқаро жароҳатланган. НАТО ҳарбийлари орасида қурбонлар ва жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
Дунё бўйлаб бир йилда олинадиган пораларнинг умумий ҳажми 2 трлн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 18 сентябрда Халқаро валюта жамғармасининг тақсимловчи директори Кристин Лагард маълум қилди. “Ҳар йилги поралар қиймати 1,5 трлндан 2 трлн долларгачани, яъни дунё ЯИМининг 2 фоизини ташкил қилади. Бу айсбергнинг учинигина акс эттиради ва узоқ муддатли таъсир анчагина чуқурдир”, деб айтган Лагард Вашингтонда жойлашган Брукингс номидаги институтда коррупцияга қарши курашга бағишланган анжуманда. ХВЖ раҳбари жамғармага кирувчи давлатларга порахўрликка қарши курашда ёрдам берилишини таъкидлаб ўтди. “Биз шунингдек жамоат арбобларига таъсир кўрсатувчи халқаро хусусий ўйинчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Хусусий ўйинчилар коррупцияни поралар воситасида вужудга келтириши ҳамда унга пулларни ювиш ва солиқлардан қочиш йўли билан билвосита кўмак бериши мумкин”, деб айтган Лагард. Лагарднинг фикрича, натижага эришиш учун “муаммонинг амалий томонини тан олиш” ва уни ҳал қилишнинг турли йўлларига таяниш лозим.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Сайёрамизнинг тўйиб овқатланмасликдан азият чекувчи аҳолиси сони 815 миллион кишигача етди ва дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил қилди. БМТнинг беш гуманитар ташкилоти томонидан жума куни Римда тақдим этилган "Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати" ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди.

Очлик кўлами ўн йил давомида қисқарган, аммо бугун унинг ўсиши ҳарбий низоларнинг кўпайиши ва иқлим ўзгаришлари асоратларига боғлиқ, дейилади БМТ озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожланиш фонди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) томонидан тайёрланган ҳужжатда. Уларнинг ҳисоботи биринчи марта озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқ вазиятни БМТнинг 2030 йилга бориб очликни бартараф этишга доир режалари контекстида баҳоламоқда.

"Қашшоқликнинг тарқалиши ва озиқ-овқат хавфсизлиги даражасининг пасайиши янги тенденцияга ўтишга ишорами ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Қандай бўлмасин, 2010 йилга таққослайдиган бўлсак, тўйиб овқатланмаслик суръатлари сезиларли даражада секинлашди. Бундай маълумотлар Жанубий Суданда расман очлик эълон қилинган, Яман, Нигерия ва Сомали каби қатор мамлакатларда эса озиқ-овқат хавфсизлиги таназзулга юз тутган ва очлик таҳдид солаётган йилда қайд этилди", - дейилади маърузада.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий банк (МБ)томонидан биринчи марта янги форматдаги тадбир ташкил этилди. Тадбир мавзуси "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар" бўлди. Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Т.А.Ишметов, МБ раис ўринбосари Б.Э.Зоҳидов, МБ Монитор сиёсат департаменти директори И.И.Норқулов ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

МБ раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов валюта курси бир йил давомида амалга оширилган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб белгиланганини, бу борада "Етти ўлчаб, бир кес" мақолига амал қилинганини маълум қилди.

"Бошланғич курс 8100 сўм этиб белгиланган бўлса-да, бундан кейин валюта курси талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўзгариб туради, зеро валюта маблағлари бозорда шаклланади. Бутун дунёда валюта курси шундай ўзгариб туради. Бошланғич курс 8100 бўлган бўлса, ундан кейинги кунларда бироз пасайди", - деди Т.Ишметов.

Анжуманда таъкидланишича, валюта айирбошлаш бўйича бир ҳафта ичида ижобий натижаларга эришилган - шу кунга қадар аҳолидан 200 миллион долларга яқин, экспортчилардан тахминан 100 миллион доллар маблағ топширилган. 100 миллиондан ортиқ маблағлар ташкилотларга тақсимланган.

"Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳозирги жараёнлар давлатга фақат фойда келтиради, акс ҳолда иқтисодий ривожланиш бўлмайди, орқада қолинади", - дейди МБ раиси ўринбосари.



... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 88
Яқин кунларда ҳуддан ташқари фаоллашган қуёш чақнашлари сайёрамизда юқори интенсив магнит бўронини келтириб чиқаради.

Олимларнинг прогнозига кўра, Ерга сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони таҳдид солмоқда. Бунга охирги вақтларда бир неча марта рўй берган қуёш чақнашлари сабаб бўлмоқда. Қатор оммавий ахборот воситалари шу ҳақида маълум қилган.

Қуёш энергиясининг заррачалари Ернинг магнит майдони билан ўзаро таъсирга киришади ва тизимда бузилишлар қайд этилади - биз уларни магнит бўрони деб атаймиз. Бу ҳодиса алоқа, электр таъминоти тизимларида бузилишларни келтириб чиқаради ҳамда болалар ва жониворларнинг саломатлигига таъсир кўрсатади.

Манбага кўра, магнит бўрони бошланган, лекин ҳали авж палласига чиқмаган, дея хабар беради Planet-Today. У сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. 13 сентябрь куни Ер магнитосфераси оғирроқ аҳволда бўлади, бироқ соат 17:00дан кейин анча тинчланади.

14 сентябрь, пайшанба куни эса G1 даражасидаги заиф магнит бўрони кузатилади.

Олимлар юрак-қон томир тизимидаги касалликлари бўлган, психикаси носоғлом ва метеотобеъ кишиларни яқин кунларда соғлиғи безовта қилиши мумкинлигидан огоҳлантришмоқда.

6 сентябрь куни Қуёшда сўнгги 12 йилдаги энг кучли чақнаш рўй берган, у икки қуёш доғи гуруҳларининг қўшилиши натижасида юзага келган. Кейинги, X тоифали янада кучли чақнаш эса 8 сентябрь куни қайд этилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Украина чегара хизмати Польша билан чегарада ўрнатилган “Шегини” назорат-ўтказиш пунктида Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ва унинг тарафдорлари томондан чегаранинг оммавий равишда бузилиши ва ёриб ўтилиши ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, 10 сентябрь соат 20.00ларда бир гуруҳ тажовузкор кайфиятдаги шахслар миллий полиция ва чегара хизмати вакиллари билан муштлашув чиқариб, назорат пунктига бостириб кириб, Украина чегарасини бузган. Чегарани бузиб ўтганлар орасида депутатлар ҳам бўлган.

Аввалроқ Украина фуқаролигидан маҳрум этилган Саакашвили 10 сентябрда Украинага “Краковец” назорат пункти орқали қайтишини маълум қилганди. Бироқ у режаларини ўзгартириб, Украинага поездда қайтишга қарор қилган. Бироқ у Украина миллий темир йўл компаниясининг қаршилик кўрсатиши сабабли поездда қайта олмаган. Охир натижада у “Шегини” ўтказиш пункти орқали Украинага ўтиш учун чегарага автобусда келган.

Сиёсатчи тарафдорлари ёрдамида чегарачилар ва полициячилар кордонидан ўтиб, Украина ҳудудига ўтишга муваффақ бўлган. У чегарада тарафдорлари билан автобусга ўтириб, Львовга йўл олган. Украина чегара хизмати бошлиғи ёрдамчисининг айтишича, Саакашвили чегара назоратидан ўтмагани сабабли Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

Шу муносабат билан Украина чегара хизмати прокуратурага мурожаат қилишга қарор қилган.

“Бу ерда бир қатор қоидабузарликлар бор. Ҳозир бизнинг вазифамиз бу қоидабузарликларни қайноқ излар бўйич ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Қуёш кучли чақнаш вақтида Ерга етиб борган ва кучли магнит бўронига сабабчи бўлган плазма булутини чиқариб ташлади, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Бўронга 4-даража берилди, шу билан бирга, бўрон майдони ерга қарама-қарши йўналишдадир.

«Қуёшдан плазма булути бизнинг сайёрамиз орбитасига Москва вақти билан соат тунги 2ларда келди - кутилаётган муддатдан тахминан 12 соатга олдинроқ. Бу эса унинг тезлиги кутилган кўрсаткичлардан 1,5 мартага ошгани, ҳамда Ерга зарба жуда кучли бўлганини англатади. ACE қурилмаси маълумотларига қарайдиган бўлсак, магнит майдонининг чиқариб ташлаш йўналиши сайёрамиз учун салбийдир – майдон ердагига қарама-қарши йўналишда ҳамда айни дамда Ер майдони чизиқларини «ёндирмоқда», - дея аниқлик киритган ФИАН бош илмий ходими Сергей Богачев.

Аввалроқ Ерда тўртинчи даражали магнит бўрони кузатилаётгани хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Қуёшдаги чақнашлар туфайли юзага келган зарядланган зарраларнинг зарба тўлқини туфайли пайдо бўлган магнит бўрони беш баллик шкалада тўртга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораториясидан маълум қилишди.

«Ерда беш баллик шкаладан тўртинчисида бўлган магнит бўрони рўй бермоқда. Ҳодиса кучи башорат қилинганидан тахминан ўн мартага кўп. Ҳозир Ернинг тунги қисмида бўлиб ўтган Канадада кучли қутб ёғдулари кузатилмоқда. Бўрон бутун сайёра миқёсида рўй бераяпти», - дея хабар матнини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, Қуёшдаги бир неча чақнашлар – сўнгги уч кун давомида қуёш тожидаги ўзгаришларнинг табиий натижасидир.

Аввалроқ Қуёшда бир ҳафта ичида иккинчи кучли чақнаш юз бергани хабар қилинганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Қуёшда X синфидаги янги кучли чақнаш рўй берди. Ҳодиса Тошкент вақти билан соат 13.00да кузатилган.

Бу ҳақда РИА Новости Россия фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси маълумотларига асосан хабар берди.

6 сентябрь куни Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Кеча Қуёшда бир ҳафта ичидаги иккинчи кучли чақнаш юз берди. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси GOES-15 сунъий йўлдоши маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, чақнаш Тошкент вақти билан 19.00 ва 20.00 оралиғида рўй берган.

Чақнашга фаолликнинг энг юқори даражаси – Х берилди.

6 сентябрь куни Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Мьянма армияси Бангладеш билан чегара ҳудудларида миналар жойлаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Бангладеш ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда.

«Бизнинг кучлар сим тўр яқинида ишлаётган 3-4 та гуруҳни кўрган. Улар ерга нималарнидир жойлаштираётган эди», — деган манбалардан бири.

Агентликнинг қайд этишича, кейинроқ манбалар чегараларга миналар ўрнатилаётганини тасдиқлашган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, роҳингя мусулмонларининг Мьянмага қайтишларига тўсқинлик қилиш мақсадида миналар жойланаётган бўлиши эҳтимол.

Аввалроқ, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Мьянма ҳукуматини роҳиингяларга ҳуқуқий мақом ва фуқаролик тақдим этишга чақирган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
« 1 2 3 4 ... 9 10 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |