Главная » 2017»Sentabr»24 » Афғонистонда террорчи НАТО карвони олдида ўзини портлатди
19:12
Афғонистонда террорчи НАТО карвони олдида ўзини портлатди
24 сентябрда Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида НАТОнинг автомобиль карвони йўлида террорчи-худкуш ўзини портлатди, деб хабар бермоқда Pajhwok Afghan News нашри.
Портлаш оқибатида 4 нафар маҳаллий фуқаро жароҳатланган. НАТО ҳарбийлари орасида қурбонлар ва жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.