Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Sentabr » 18
Кеча, 17 сентябрь куни ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири бўйдоқлик билан хайрлашди. “ЭлДиДо” гуруҳи хонандаси, телебошловчи, актёр Дилниёз Ғаффоров уйланди. Дилниёз ва Шоҳсанамхоннинг никоҳ оқшомлари Тошкент шаҳридаги “Ҳаёт” ресторанида бўлиб ўтди.
ОАВ вакиллари иштирокидан холи ўтказилган мазкур тўй маросимида шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари – хонандалар, актёрлар ва телебошловчилар иштирок этди.
Айни дамда келин ва куёвнинг суратлари ижтимоий тармоқлар орқали яшин тезлигида тарқалмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги тузилган оила вакилларини муборакбод этиб, уларга оилавий бахт тилаб қоламиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 100
Оҳангарон тумани ҳудудида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Гулистон – Ангрен автомобиль йўлининг 159 километрида Nexia автомашинаси юк машинаси билан тўқнашган, оқибатда енгил автомашина ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти ҳудудида 900 дан зиёд йўл транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларнинг натижасида юзлаб инсонлар турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари олишган, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 12 сентябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан қарийб 15 сўмга пастлаган ва 8077.48 сўмга тенг бўлган (-14.65).
Бир евро эса 72.52 сўмга арзонлаб, 9646.13 сўмни ташкил этган. 1 Россия рубли эса 0.99 сўмга арзонлаб, 140.22 сўмга етган.
Маълумот учун, Марказий банк курси, аввалгидек, ҳафта давомида валюта биржаси савдолари чоғида қайд этилган курсларнинг ўртача миқдори сифатида ҳар душанба куни белгиланади ва Ўзбекистон ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун қўлланилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 97
19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади, дея хабар беради Республика Гидрометеорология маркази.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Валюта бозорини либераллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3253 сонли қарори эълон қилинди. Norma.uz эксперти Олег Замановнинг ушбу қарорга шарҳи эълон қилинди.
Биринчидан Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт Фонди кредитлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 1.09.2017 йилдан 31.12.2018 йилгача бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлган мажбуриятлари реструктуризация қилинди. 1 сентябрь ҳолатига асосий қарзни сўндириш, фоиз тўловларини тўлаш ва муддати ўтган қарздорлик 4 йилга кечиктирилади.
Иккинчидан«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг 1.07.2017 ҳолатига ундирилиши умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликлари ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи соҳалар олдидаги қарздорликлари қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Учинчидан 2016–2018 йиллар якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан давлат улуши бўйича дивидентлар Ўзбекистон инвестицион дастурига киритилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтиришга капитализация, шунингдек, инвестиция мақсадларига жалб қилинган кредит ва қарзларни сўндиришга ишлатилади.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг «Реал Сосьедад»га қарши учрашувида (биринчи бўлим — 1:1) тўп киритди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Борха Майорал томонидан киритилган гол мадридликлар учун тарихий голга айланди. Opta Sports статистика маркази берган хабарга кўра, бу «Реал»нинг барча расмий мусобақаларда кетма-кет гол киритган 73-ўйини бўлди.
Бу орқали «Реал» 1961-1963 йилларда Пеле етакчилигидаги «Сантос» қайд этган натижани такрорлади. «Реал»нинг кейинги учрашувда киритадиган голи барча даврларнинг мутлақ рекорди бўлиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Дунё бўйлаб бир йилда олинадиган пораларнинг умумий ҳажми 2 трлн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 18 сентябрда Халқаро валюта жамғармасининг тақсимловчи директори Кристин Лагард маълум қилди.
“Ҳар йилги поралар қиймати 1,5 трлндан 2 трлн долларгачани, яъни дунё ЯИМининг 2 фоизини ташкил қилади. Бу айсбергнинг учинигина акс эттиради ва узоқ муддатли таъсир анчагина чуқурдир”, деб айтган Лагард Вашингтонда жойлашган Брукингс номидаги институтда коррупцияга қарши курашга бағишланган анжуманда.
ХВЖ раҳбари жамғармага кирувчи давлатларга порахўрликка қарши курашда ёрдам берилишини таъкидлаб ўтди.
“Биз шунингдек жамоат арбобларига таъсир кўрсатувчи халқаро хусусий ўйинчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Хусусий ўйинчилар коррупцияни поралар воситасида вужудга келтириши ҳамда унга пулларни ювиш ва солиқлардан қочиш йўли билан билвосита кўмак бериши мумкин”, деб айтган Лагард.
Лагарднинг фикрича, натижага эришиш учун “муаммонинг амалий томонини тан олиш” ва уни ҳал қилишнинг турли йўлларига таяниш лозим.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|