Juma, 25.07.2025, 05:36
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 13
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳ ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 52
9 сентябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида микст-силат бўйича «​Asian Fight-2017»​ Халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этиши режалаштирилган фахрий меҳмонлар қаторида Ван Дамм, Емельяненко​ ва Стивен Сигал бор эди. Турнир бошланиши олдидан Ван Дамм билан тузилган шартнома бандлари ташкилотчиларга тегишли бўлмаган томондан бузилгани учун, актёр Ўзбекистонга келмаслиги барчага аён бўлганди.

Шунга қарамай, Стивен Сигал пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказилган турнирда иштирок этиш учун учиб келди, шунингдек, бир нечта маданий тадбирлар жумладан, Анъанавий Маданият фестиваль, «​Ўзбегим»​ китобининг тақдимотида, Санъат ва маданият институти талабалари билан учрашувларда қатнашган. У Гиннесс рекордлар китобига кирган мега-паловнинг тайёрланишига гувоҳ бўлиб, миллий қадриятлар намойишидан завқ олгани ҳақида айтиб берган.

Кўпчилик кузатувчи ва мухлисларни қизиқтирган савол, нега Сигал Тошкентга учиб келган бир пайтда асосий тадбир пайти қорасини ҳам кўрсатмади, қабилидаги мулоҳазалар бўлса керак. Стивен ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида бу ҳақда шундай дейди:

«Юксак эҳтиром билан айтишим мумкинки, мен бевосита жанг кечасида иштирок этишга, томоша кўрсатишга тайёр эдим. Аммо бир нечта нозик масала ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Asian Fight 2017'да иштирок этишга тўсқинлик қилувчи шароитга тушиб қолдим».

Ўтказилган жанглардан сўнг, жаҳон чемпиони Маҳмуд Муродов «муҳими хориждан кимларнингдир келиши эмас, балки шу к ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Бугун тиббиёт ходимини бесабаб калтаклаб, истаганича ҳақорат қилган оила кун мавзусига айланди. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган аудиоёзувда шифокорга нисбатан ҳайвонларча муносабат қилинганига гувоҳ бўлиш мумкин. Kun.uz журналисти воқеани батафсил ўрганиш учун жойларда бўлди.

Бу ҳолатни қандай тасвирлашга ҳам ҳайронман: 24 соатлик танаффуссиз иш фаолияти давомида шифокор ҳар бир вазиятга шай туриши лозим. У белгиланган вақтда тушлик қилиб, ухлаб, ҳордиқ чиқариб, ҳаётдан баҳраманд бўлмайди. Ҳар икки кунидан бирида ана шундай тартиб асносида инсоннинг ҳаётини яхшилаш, унинг соғлиғини тиклашни олдига мақсад қилиб, ҳар тонг ишга отланган шифокор ой якунига кўра 800 минг сўм атрофида маош олади, ундан 700 минг сўм маблағ нақд ёки пластик картадаги пул кўринишида қўлига етиб келади. Бу шошилинч тез тиббий ёрдам хизматида меҳнат қиладиган шифокорнинг оддий ҳаётидан бир бўлак, фельдшер мақомида, табиийки, даромад яна камайиб боради.

10 сентябрь куни хизмат вазифасини бажариб турган Мирзо Улуғбек тумани 5-бўлим Тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Зафар Қаюмов навбатдаги чақирув орқали ушбу тумандаги Қора-су 4-мавзеси 1-уй, 9-хонадонга йўл олди. Унга ҳамкорлик қилган фельдшер Тимур Ҳикматовга эса ҳар эҳтимолга қарши уяли алоқа диктофонини ёқиб қўйишини тайинлайди. Бунинг сабабини қуйида англаб оласиз. Қаюмовнинг айтишича, саҳар соат 5:20 лар атрофида хонадонга кириб келгач, чақирувга сабаб бўлган бемор бола уйқуда эканини аниқлайди. Шунга қарамай, унга яқинлашиб ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 та ярим финали ва финал ўйин учун махсус бир неча кишилик жойлар чипта нархи 564 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда ФИФА сайтида маълум қилинмоқда.

Шу ҳафтада ЖЧ-2018 учун чипталар савдоси 14 сентябрдан бошланиши эълон қилинган эди. Энг қиммат чипта 66 минг рублни ташкил этади. Россия фуқаролари учун гуруҳ босқичи ўйинлари учун чипта нархи 1280 рублдир.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Базель» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабадан кейин жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг ҳолати юзасидан маълумот берди.

Француз футболчиси учрашувнинг 19-дақиқасида Маруан Феллайнига алмаштирилганди.

«У қанча давомида майдонга туша олмаслигини билмайман. Унинг мушакларида муаммо пайдо бўлди. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бундай жароҳатдан кейин тикланиб сафга қайтиш учун бир неча ҳафта керак бўлади», — деган Моуриньо.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛнинг 1-турида «Ювентус»га қарши кечган ўйинда ҳисобни очгач, унинг туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон дарвозасини ишғол эта олмаслиги билан боғлиқ нохуш сериясига чек қўйилди. У ўйин давомида Буффон дарвозасига иккинчи голни ҳам йўллади.

Месси шу вақтгача ЕЧЛ доирасида италиялик дарвозабон билан дуэлларда гол урмай келаётганди.

Эндиликда Мессидан ЕЧЛ ўйинларида гол ўтказмаган ягона дарвозабон қолди. «Рубин» дарвозабони Сергей Рижиков «Барселона»га қарши кечган 4 учрашувда ҳам аргентиналик футболчидан гол ўтказмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 53
Европа чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган энг марказий учрашувлардан бири D гуруҳида бўлиб ўтди. Унда ўтган йилги чорак финалчилар «Барселона» ва «Ювентус» яна ўзаро рўбарў келишди.

«Камп Ноу»да кечган учрашув тарихий натижага айланди. Лионель Месси Буффон дарвозасига илк марта гол киритган бўлса, иккинчи бўлимда унинг ўзи дублни расмийлаштирди. Иван Ракитичнинг голи билан эса ҳисобни йирик кўринишга олиб келди ва «Барса» ўтган йилги мағлубият учун муносиб қасос олишга муваффақ бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Олимпиакос» ўз уйида «Спортинг»га имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олганди. Бироқ греклар иккинчи бўлимда ўзига келиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишганди. Бироқ мағлубиятдан қутулиб қолиш пирейликларга насиб этмади.

D Гуруҳи

Барселона (Испания) – Ювентус (Италия) 3:0 (1:0)

Голлар: Месси (45, 69), Ракитич (56).
Барселона: тер Стеген, Альба, Пике, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Паулиньо, 77), Иньеста (Андре Гомеш, 83), Бускетс, Дембеле (Серджи Роберто, 71), Суарес, Месси.
Ювентус: Буффон, Алекс Сандро, Бенатия, Бардзальи, Де Шильо (Стураро, 41), Матюиди, Бентанкур (Бернардески, 63), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Калигара, 87).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Нелсон Семеду (35), Месси (54), Бардзальи (61), Пьянич (75), Калигара (89).

Олимпиакос (Греция) – Спортинг (Португалия) 2:3 (0:3)
Голлар: П ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Яқин кунларда ҳуддан ташқари фаоллашган қуёш чақнашлари сайёрамизда юқори интенсив магнит бўронини келтириб чиқаради.

Олимларнинг прогнозига кўра, Ерга сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони таҳдид солмоқда. Бунга охирги вақтларда бир неча марта рўй берган қуёш чақнашлари сабаб бўлмоқда. Қатор оммавий ахборот воситалари шу ҳақида маълум қилган.

Қуёш энергиясининг заррачалари Ернинг магнит майдони билан ўзаро таъсирга киришади ва тизимда бузилишлар қайд этилади - биз уларни магнит бўрони деб атаймиз. Бу ҳодиса алоқа, электр таъминоти тизимларида бузилишларни келтириб чиқаради ҳамда болалар ва жониворларнинг саломатлигига таъсир кўрсатади.

Манбага кўра, магнит бўрони бошланган, лекин ҳали авж палласига чиқмаган, дея хабар беради Planet-Today. У сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. 13 сентябрь куни Ер магнитосфераси оғирроқ аҳволда бўлади, бироқ соат 17:00дан кейин анча тинчланади.

14 сентябрь, пайшанба куни эса G1 даражасидаги заиф магнит бўрони кузатилади.

Олимлар юрак-қон томир тизимидаги касалликлари бўлган, психикаси носоғлом ва метеотобеъ кишиларни яқин кунларда соғлиғи безовта қилиши мумкинлигидан огоҳлантришмоқда.

6 сентябрь куни Қуёшда сўнгги 12 йилдаги энг кучли чақнаш рўй берган, у икки қуёш доғи гуруҳларининг қўшилиши натижасида юзага келган. Кейинги, X тоифали янада кучли чақнаш эса 8 сентябрь куни қайд этилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Apple компанияси 12 сентябрдаги тақдимотида янги iPhone 8 ва 8 Plus смартфонларини намойиш этди.

Қурилманинг ўзига хос жиҳатларидан бири - унинг орқа қопқоғининг тўлиқ шишадан ишланганида.

Икки модель экранларининг диагонали аввалги қурилмалари диагоналига тенг. Янги процессор эса - олти ядроли A11.

Смартфонларнинг асосий камералари янги сенсорлар ва 12 Мп'га эга бўлди.

Бундан ташқари, смартфонда тўлдирилган реаллик функцияси пайдо бўлади.

Смартфонлар уч хил рангда тақдим этилади.

Шу билан бирга тақдимотда Apple компаниясининг янги маҳсулоти iPhone X намойиш қилиниши кутилмоқда.



Коментариев: 0
Просмотров: 80
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |