Главная » 2017»Sentabr»13 » Россиядаги ЖЧ-2018 финали учун энг қиммат чипта нархи маълум бўлди
17:03
Россиядаги ЖЧ-2018 финали учун энг қиммат чипта нархи маълум бўлди
2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 та ярим финали ва финал ўйин учун махсус бир неча кишилик жойлар чипта нархи 564 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда ФИФА сайтида маълум қилинмоқда.
Шу ҳафтада ЖЧ-2018 учун чипталар савдоси 14 сентябрдан бошланиши эълон қилинган эди. Энг қиммат чипта 66 минг рублни ташкил этади. Россия фуқаролари учун гуруҳ босқичи ўйинлари учун чипта нархи 1280 рублдир.