Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 6 Mehmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Sentabr » 28
Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги савдо дўконлари қаторида 23 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида жами 9та савдо дўконининг 280 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёнган.
«Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин сабабини аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
Мексикадаги Тамаулипас штатида маҳаллий фуқаролик мудофаа Бошқармасидан хабар беришларича «қизиқ ҳодиса» юз берди – Тампико шаҳрида аҳоли пунктига ёмғир томчилари билан бирга балиқлар тушишни бошлади.
«Ломас-де-Росалес туманидаги Тампикода қизиқ ҳодиса юз берди – енгил ёмғир пайтида осмондан кичик балиқлар тушди», - деб ёзган идора Facebook’даги ўз саҳифасида.
Аввалроқ зилзиладан жабр кўрган Мексикага энди довул яқинлашаётгани хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Пентагон АҚШ авиацияси Афғонистонда жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида тинч аҳолига тасодифан зарба берганини тан олди.
Воқеа оқибатида жабрланганлар бор, деб маълум қилди Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўтказаётган “Қатъий кўмак” операцияси штаби. Воқеа Кобул аэропорти атрофида жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида юз берган.
“Афғон хавфсизлик кучларига кўмак кўрсатган АҚШ кучлари ракеталаридан бири нотўғри ишлади ва оқибатда жабрланганлар бор. “Қатъий кўмак” тинч аҳолига зиён етказилганидан чуқур афсусда”, дейилган хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Афғонистоннинг “Пажвак” ахборот агентлиги маълум қилишича, ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили жангарилар отган бир нечта ракета аэропорт яқинига тушганини маълум қилган. Tolo News телеканали маълумотларига кўра, аэропорт ва унинг атрофидаги ҳудудларга 20-30 та ракета билан зарба берилган. Зарбалардан мақсад эса НАТО базаси бўлган бўлиши мумкин.
Кейинроқ телеканал аэропортнинг ўққа тутилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига толиблар олганини маълум қилган. Толиблар ҳужумидан мақсад АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бўлганини айтишган. Кейинроқ ИШИД ҳам ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Мадриднинг «Реал» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида Дортмунднинг «Боруссия» клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:1.
«Реал»га қарши ўйингача «Боруссия» Бундеслигада 6 ўйин ўтказганди. Дортмундликлар Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадам, жамоа бир неча етакчилар тарк этган бўлсада, рақиблар осонлик билан таслим этилмоқда. Мавсум стартида фақат битта гол ўтказилди, иккинчи гол эса Менхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши кечган ва 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда.
Аммо жамоа халқаро майдонда бутунлай бошқача жамоага айланиб қолди. «Уэмбли»да ўтказилган учта голни тасодиф сифатида қараш мумкин эди, бу ўйинда Кейн индивидуал маҳоратини намойиш этди, аммо иккинчи турдаги ўйин саволлар пайдо қилди: сабаблар нимада?..
Бунга қисқача жавоб бериш ҳам мумкин. Бу «Реал» ва Криштиану Роналду. «Реал» ЕЧЛ гуруҳ босқичларидаги охирги мағлубиятини «Боруссия»дан қабул қилиб олганди. Бу 5 йил муқаддам, 2012 йилнинг октябрида рўй берган. Роналду кечаги ўйинга тетик ҳолатда етиб келди, у примерада дисквалификация ўтади, кейин ички чемпионатда кучсиз рақибларга қарши ўйнади, халқаро майдонда эса Фарер ороллари ва АПОЭЛ клубларига қарши ўйинларда голлар урганди.
«Боруссия»нинг бахтига қарши, одамларнинг хотираси қисқа ва улар «Сигнал Идуна Парк»да «Реал»га қарши 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни унутишади. Зидан жамоаси бу серияни ишонч билан йўққа чиқарди, шу билан бирга турнирнинг гуруҳ босқичида мағлубиятсиз ўйинлари сонини 29тага етк
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
27 сентябрь оқшомида Европа Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари давом эттирилди. «ПСЖ» «Бавария»га 3та гол урди, Неймар ва Кавани энди биргаликда жамоага ёрдам келтира олишини намойиш этишди. «Трибуна» чоршанба оқшомидаги ўйинлар шарҳини тақдим этади.
А гуруҳи
Москвада ЦСКА қуролсизлантирилди
Жозе Моуриньо ўйин олдидан руслар жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирган бўлсада, бу жамоа 26-дақиқага келиб 3 гол ўтказиб бўлганди. Иккинчи бўлимда Мхитарян тўртинчи голни урди, ўйин охирида Кучаев биргина жавоб қайтарди - 1:4.
Ўйинда икки гол урган Ромелу Лукаку Игорь Акинфеевдан 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қасос олгани ҳақида гапирди. Ўшанда гуруҳда Россия ва Бельгия ўйнаган, ҳужумчи гол ура олмаганди.
Энди «МЮ» гуруҳда 6 очко билан етакчилик қилмоқда, Москва жамоасида 3 очко мавжуд.
«Бенфика» учун даҳшатли кеча
ЦСКА ва «Манчестер Юнайтед»нинг рақиблари ўзаро баҳсда илк очколар учун жангга чиқишди. «Бенфика» ўтган турда ўз майдонида «армиячилар»га ютқазганди, «Базель» эса «Олд Траффорд»га сафар қилиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Статистика португалияликлар устунроқ эканини кўрсатарди, лиссабонлик «бургутлар» ҳали Швейцариядан бўлган жамоаларга ютқазмаганди.
Лекин қачондир биринчи мағлубият ҳам рўй беради. «Бенфика»ни Базелда даҳшат кутмоқда эди, бу ЦСКА учун «Манчестер Юнайтед» тайёрлаган даҳшатдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб чиқди. Руй Витория шогирдлари бутунлай тор-мор этилди - 0:5. Жамоанинг асосий ҳимоячиларида
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|