Juma, 25.07.2025, 05:35
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 06
Шу муносабат билан хонанда мухлисларига мурожаат қилди,уларга миннатдорчилик билдирди ҳамда шахсий ҳаётидаги ўзгаришларни ҳам маълум қилди:

"1 миллион. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат сизларга, дўстлар! Ҳар доим менинг ёнимда бўлган, менга ишонган ва мени кутадиган барча мухлисларимга раҳмат! Мен буни жуда қадрлайман! Сиз янги концертим бўлиши ёки бўлмаслиги, янги қўшиқлар вафильмларни қачон тақдим этишим ҳақида кўп сўрайсиз....

Ҳозир ҳаётимда шундай давр бошландики, ҳаммасига улгуриш учун югуриш, шошишни истамайман, энди ҳаётда синиб қолмаслик учун кучли бўлишим талаб этилмайди. Бу даврда мен шунчаки яшашни истайман ва буни қила оламан... Эрталабки ёмғирдан сўнг сайр қилиш ва қушларнинг сайрашига қулоқ тутиш... Фарзандларим билан тушлик пайтигача ўринда ётиш ва ҳеч қаерга шошилмаслик, яқинларимни хурсанд қилиш учун соатлаб ошхонада қолиб кетиш, сўнг оилам билан кечки таом устида севимли оқ винони ичиш ва янги китобни муҳокама қилиш...

Кечаси эса кучли елкаларга бош қўйиб ухлаб, ўзимни севимли ва росмана бахтли ҳис этиш...Бу дақиқалар бебаҳо! Мана шу дақиқалар ҳаёт дегани! Ва у ажойиб!",—деб ёзади Лола.

Лола айни дамда севган инсони ва фарзандлари билан Москвада яшамоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 126
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев 5 сентябрь куни «Давлат чегаралари тўғрисида»ги ҳужжатни имзолагани ҳақида хабар берилган эди. Атамбоевнинг сўзларига кўра, ўзбек-қирғиз чегарасининг 85 фоизи аниқлаб бўлинган.

«Давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома – сиёсий ирода ва келишувдир. Келишиш мумкин экан-ку. Биз тарихни тиклаяпмиз. Айтматов бекорга бу ҳақда гапирмаган. Тарих тиклангани билан сизни ҳам, ўзимни ҳам табриклайман. Айрим қалтис масалалар юзасидан Алмазбек Шаршенович билан келишиб олдик. Шу сабабли, уларда ҳал қилинадиган нарса қолмади. Биз мазкур учрашувга муҳим аҳамият берамиз. Ҳозир одамлар: «Наҳотки, биз авваллари бўлгани каби Андижон ва Ўшга бориб-келамиз?», деб савол бермоқда. Ўзим учун айтсам, мен буни жуда хоҳлайман. Биз одамлар учрашишлари ва савдо қилишлари учун барча нарсани қилишга тайёрмиз. Асосийси, халақит қилмаслик. Имконимиз бўлса ёрдам берайлик, аммо халақит қилмаслигимиз керак», - деган Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь кунги кенгайтирилган мажлисда.

«Бу, биринчи навбатда, доимо дўстим ва биродарим деб атайдиган Шавкат Миромоновичнинг улкан хизматидир, - дея изоҳ берган Алмазбек Атамбоев. – Биз қачонлардир ягона давлат - Қўқон хонлиги эдик. 1991 йилгача чегаралар бўлмаган. Аммо кейин бу катта муаммога айланди ва ҳатто Фарғона водийси учун фожиа бўлди. Албатта, жуда кўплаб муаммолар бўлди, баъзилари сунъий, айримлари ташқи кучлар томонидан уюштирилди. Бироқ ҳаммасини ҳал қилиш ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 85
«Матч ТВ» телеканали шарҳловчиси, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувини «Бунёдкор» стадионида шарҳлаб борган Константин Генич ўйиндан кейин фикрини билдириб ўтди.

«Ўзбекистон учун хафаман, аммо ўйин бўйича улар ғалабага ҳақли эмасди. Суриянинг қўшимча дақиқаларда гол уриши, албатта, ҳақиқий драма», дея ёзган Константин Генич ўз твиттерида.

Россиялик шарҳловчи твиттерида Ўзбекистонга келаётгани ҳақида ҳам хабар қолдирганди.

«Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учяпман», дея ёзганди ўшанда у.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Жанубий Кореяга қарши учрашув унинг учун термадаги сўнггиси бўлганини айтди.

Учрашувдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ажратилган микст-зонадан ўтмасдан яширин йўллар орқали стадиондан чиқиб кетишга уринди. Tribuna.Uz ходимлари футболчилар жойлашган автобус яқинига боришди. У ерда фақатгина Гейнрих автобусга чиқмасдан турарди.

«Ҳеч нарса дегим келмаяпти. Ҳа, бу терма жамоадаги сўнгги ўйиним эди. Бошқа гапиришга хоҳишим йўқ», деган Гейнрих.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Кореяликлар бош мураббийидан ушбу ўйинга қилинган режа ҳақида сўралганда шундай деди:

"Биз Ўзбекистонга фақат ғалаба кераклигини билар эдик. Шунинг учун шогирдларимга, биринчи таймда имкон қадар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни, муҳими, камида дурангни сақлаб туришни илтимос қилдим. Кўрганингиздек, иккинчи таймда мезбонлар чарчаб қолишди, уларнинг ҳимоясида бўшлиқлар пайдо бўла бошлади ва биз ҳужумни кучайтирдик. Тўғри, ғалаба қозона олмадик, аммо кўрган бўлсанглар, жуда кўп вазиятларни футболчиларим голга айлантира олишмади. Шу томондан олиб қараганда, биз тактик жиҳатдан ўйинда ғалаба қозондик, деб ўйлайман".

Бир жиҳатга эътибор бердим. Аслида агар Сурия Эрон устидан ғалаба қозонганида, Жанубий Корея учун ҳам бугунги натижа қониқарсиз бўлиб қоларди. Балким, бош мураббий мана шундай кибор билан ўз ақлини бизга мақтаб ўтирмасди. Бўлиши мумкин. Балки.

Лекин биласизми, менимча, Жанубий Корея мураббийи Эрондаги ўйинни, унинг натижасини ўз режаларининг марказига қўйиб олмаганди. Унинг вазифаси айнан Тошкентдаги ўйинда ғалаба қозониш - айнан мана шу ўйин учун ўз тактикасини, сценарийсини режалаштирди. Барча қарорларни, стратегияларни мана шу ўйин устига қурди. Тўғри, ғалаба қозона олмади, аммо бу кўпроқ футболчиларнинг муаммоси, айби. Шуниси аниқ-ки, улар ғалабага биздан кўра анча яқин эдилар.

Бизни қайси ҳисоб қониқтиради? Эндичи, Сурия урибди, энди Кореяга ҳам ғалаба керак. Биз эса, учта гол уришимиз керак. Уҳ, Эрон тенглашти ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Мьянма армияси Бангладеш билан чегара ҳудудларида миналар жойлаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Бангладеш ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда.

«Бизнинг кучлар сим тўр яқинида ишлаётган 3-4 та гуруҳни кўрган. Улар ерга нималарнидир жойлаштираётган эди», — деган манбалардан бири.

Агентликнинг қайд этишича, кейинроқ манбалар чегараларга миналар ўрнатилаётганини тасдиқлашган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, роҳингя мусулмонларининг Мьянмага қайтишларига тўсқинлик қилиш мақсадида миналар жойланаётган бўлиши эҳтимол.

Аввалроқ, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Мьянма ҳукуматини роҳиингяларга ҳуқуқий мақом ва фуқаролик тақдим этишга чақирган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
6 сентябрда Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берди. Бу чақнаш иккита йирик қуёш доғлари гуруҳи қўшилиши оқибатида юзага келган. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг физика институтидаги Қуёш рентген астрономияси лабораторияси маълум қилди.

“Бундай кўламдаги воқеалар юлдузимизда вужудга келадиган энг йирикларига тааллуқлидир. Бундай чақнашлар жуда камёб, ўзига хос шароитларда, қоидага кўра, қуёш фаоллиги чўққисида шаклланади. Қуёш фаоллиги энг паст бўлган ҳозирги вазиятда бундай даражадаги чақнаш юз берганини олимлар ҳали аниқлашлари керак бўлади”, деб айтмоқдалар олимлар.

Рентген нурланиш кучи бўйича қуёш чақнашлари 5 синфга бўлинади: A, B, C, M ва X.. Энг минимал синф A0.0 Ер орбитасида 1 квадрат метр жойга 10 нановатт тўғри келадиган кучга мос келади. Кейинги ҳарфга ўтганда қувват 10 маротаба ошади.

Бугунги чақнаш энг охирги синф – Х синфига тегишли. Унда Х9.3 балл берилган. Бу эса уни Қуёш сиртида бундай ҳодисалар қайд қилиб борилаётган вақт давомидаги энг кучли 5 та портлашдан бирилигини кўрсатади. Олимларнинг айтишича, бу чақнаш Қуёшнинг Ерга “қараб турган” нуқтасида юз берди ва шу сабабли бу чақнашнинг сайёрамизга таъсири максимал бўлади. Ҳозирча бунинг Ердаги ҳаёт, орбитадаги фазогирлар ва сунъий йўлдошлар учун таъсирини олдиндан айтишнинг иложи йўқ ва улар ҳақида бир неча кундан кейингина билишимиз мумкин.

... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 103
Гўзал актриса аввалари ҳам бир қанча ўзининг гўзал тароналарини мухлисларига тақдим этганди. Ҳозирги кунда ҳам қўшиқ куйлашга астойдил киришган кўринади. Асал ижросидаги янги «Уч сўз» деб номланган янги таронани ҳаавола қиламиз. Ушбу қўштқ албатта унинг турмуш ўртоғи Шохруҳхонга аталгани аниқ. Тинглаб, ўзингиз баҳо беринг.

Mp3 taronani ko"chirish


Коментариев: 0
Просмотров: 103
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |