Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Sentabr » 08
Тошкент шаҳри марказида 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Таомнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил этди. Уни тайёрлаш учун 50 нафар ошпаз 6 соат давомида иш олиб борган. Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1 куркума ва 350 литр сув солинди. Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 450 килограммни ташкил этди.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 184
Эртага бўлиб ўтадиган "Asian fight 2017" мусобақасининг фахрий меҳмони, таниқли киноактёр Стивен Сигал пойтахтимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали сайти хабар бермоқда.
Актёр бугун Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти талабалари билан учрашди. Шунингдек, Зангиота туманидаги "БАБОС" от спорти саройида Стивен Сигал иштирокида мастер класс ўтказилади. Шундан сўнг Сайилгоҳ кўчасида бўлиб ўтадиган фестиваль меҳмони бўлади.
Аввалроқ Ван Дамм Ўзбекистонга кела олмаслиги, унинг ўрнига Стивен Сигал ташриф буюришини хабар бергандик.
Коментариев: 0
Просмотров: 103
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов терма жамоаси таркибида янги юлдузлар етишиб чиқмаётгани борасида гапириб ўтди.
«Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар, умуман яхши футболчиларнинг етишиб чиқмаётгани асосий сабаб бу миллий чемпионатимиз. Чемпионатимиз савияси анча паст.
Келишилган ўйинлар жудаям кўп. Бу катта муаммо. Тасаввур қилинг: футболчи ўйин қандай тугашини билади — ютади ёки ютқазади. Бунақа пайтда ким ҳам бор кучи билан ўйнарди? Улар бор имкониятининг 20 фоизини ишлатиб ўйнаб қўяверади. Бундай футболчи эса халқаро майдонда ҳеч нарсага эриша олмайди. Ўйнаб кета олмайди», деган Аҳмедов GOL кўрсатувига берган интервьюсида.
Коментариев: 0
Просмотров: 102
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлашга тайёр эканини билдирди.
«Хитойга қарши учрашувдан кейин берган интервьюим алам устида айтилганди. Лекин ўша гаплардан умуман афсусланганим йўқ.
Мен ҳам ўзбек футболини ривожланишини истайман. Айтган гапларимни ўзбек футболи ривожи учун айтганман. Терма жамоа ривожи учун ҳамма нарсага тайёрман. Жамоада ўзгаришлар бўлишини, ёш футболчилар жалб қилиниб, янги қон қуйилишини истайман. Агар ўша ёш футболчилар мендан кучлироқ бўлса, терма жамоага кўпроқ фойда берса, мен терма жамоадан ҳам кетишга тайёрман.
Кейинги саралаш босқичига қадар ёшим 34-35да бўлади. Бундай вазиятда ёшроқ футболчиларнинг жисмоний ҳолати меникидан яхшироқ бўлиши мумкин.
Лекин мен терма жамоадан бугун кетаман демоқчи эмасман. 12 сентябрь куни ЎФФга янги президент тайинланади. Шундан кейин янги терма жамоа келажаги борасида гаплашиб олинади. Агар ўшанда мени терма жамоага керак эмаслигимни айтишса, шу нарса терма жамоани кучайишига хизмат қилади деб ҳисоблашса кетишга тайёрман. Керак бўлсам, охиригача терма жамоа учун ўйнаб бераман», деган Аҳмедов GOL кўрсатувига берган интервьюсида.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
Жаҳон чемпионатига чиқиш учун нима қилиш керак? Уч кун олдин бу саволга «Жанубий Корея дарвозасига биргина гол урилса кифоя» деб жавоб берилган бўларди. Энди эса, жавоб янада мураккаб – миллий чемпионатни яхшилаш, келишилган ўйинларга қарши курашиш, болалар футболини ривожлантириш, федерациянинг ҳар бир ходимини ишдан бўшатиш ва ҳоказо ва ҳоказо... Наҳотки футболимизда сўз бирикмасига айланиб кетган бу оғир вазифаларнинг салмоғи биргина гол билан тенг бўлса? Наҳотки биргина гол уришимиз учун шунча ишни амалга оширишга мажбур булсак? Умумий жавоблар, катта муаммоларни кўтариш гўёки вазиятга чуқур баҳо берилаётгандек тасаввурни пайдо қилса-да, аслида таҳлил қилишга ҳалақит қилади. Айбдорларни терма жамоанинг, федерациянинг ва ҳатто футбол соҳасининг ташқарисидан қидиришга мажбур қилади, бу аҳволимизда бундан ортиғига ҳам лойиқ эмасдик, деб фикр юритишга ундайди. Албатта, жавобларнинг барчаси тўғри, ҳар бир муаммо, ҳар бир нотўғри қарор якуний натижага ўз салбий таъсирини ўтказмай қолмайди. Лекин бу муаммолар ҳақида фақат Жанубий Корея билан ўйинининг эртасига эмас, ҳар доим, ҳатто Жанубий Кореяни йирик ҳисобда ютаётган пайтимизда ҳам гапиравериш керак. Муаммо борми, якуний натижадан қатъи назар, уни ечишга ҳаракат қилиш, у ҳақида гапириш лозим бўлиб қолади. Терма жамоа муваффақиятсизликка учраганда эса, айнан терма жамоа, унинг раҳбарлари ва мураббийлари, футболчилари мунозаралар марказида бўлиши шарт. Қизиқ-да, айб Бабаянда эмас, бошқа му
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Қуёш кучли чақнаш вақтида Ерга етиб борган ва кучли магнит бўронига сабабчи бўлган плазма булутини чиқариб ташлади, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Бўронга 4-даража берилди, шу билан бирга, бўрон майдони ерга қарама-қарши йўналишдадир.
«Қуёшдан плазма булути бизнинг сайёрамиз орбитасига Москва вақти билан соат тунги 2ларда келди - кутилаётган муддатдан тахминан 12 соатга олдинроқ. Бу эса унинг тезлиги кутилган кўрсаткичлардан 1,5 мартага ошгани, ҳамда Ерга зарба жуда кучли бўлганини англатади. ACE қурилмаси маълумотларига қарайдиган бўлсак, магнит майдонининг чиқариб ташлаш йўналиши сайёрамиз учун салбийдир – майдон ердагига қарама-қарши йўналишда ҳамда айни дамда Ер майдони чизиқларини «ёндирмоқда», - дея аниқлик киритган ФИАН бош илмий ходими Сергей Богачев.
Аввалроқ Ерда тўртинчи даражали магнит бўрони кузатилаётгани хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Қуёшдаги чақнашлар туфайли юзага келган зарядланган зарраларнинг зарба тўлқини туфайли пайдо бўлган магнит бўрони беш баллик шкалада тўртга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораториясидан маълум қилишди.
«Ерда беш баллик шкаладан тўртинчисида бўлган магнит бўрони рўй бермоқда. Ҳодиса кучи башорат қилинганидан тахминан ўн мартага кўп. Ҳозир Ернинг тунги қисмида бўлиб ўтган Канадада кучли қутб ёғдулари кузатилмоқда. Бўрон бутун сайёра миқёсида рўй бераяпти», - дея хабар матнини келтиради РИА Новости.
Таъкидланишича, Қуёшдаги бир неча чақнашлар – сўнгги уч кун давомида қуёш тожидаги ўзгаришларнинг табиий натижасидир.
Аввалроқ Қуёшда бир ҳафта ичида иккинчи кучли чақнаш юз бергани хабар қилинганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Қуёшда X синфидаги янги кучли чақнаш рўй берди. Ҳодиса Тошкент вақти билан соат 13.00да кузатилган.
Бу ҳақда РИА Новости Россия фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси маълумотларига асосан хабар берди.
6 сентябрь куни Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Кеча Қуёшда бир ҳафта ичидаги иккинчи кучли чақнаш юз берди. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси GOES-15 сунъий йўлдоши маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, чақнаш Тошкент вақти билан 19.00 ва 20.00 оралиғида рўй берган.
Чақнашга фаолликнинг энг юқори даражаси – Х берилди.
6 сентябрь куни Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|