Juma, 25.07.2025, 05:37
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 14
Ўзбекистонлик таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони соҳибаси Лариса Москалёва оиласи оғир жудоликка юз тутди. Бу ҳақда хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирган.

Хонанданинг хабар беришича, у АҚШда бўлган ва “Ирма” тўфонидан жон сақлаётган бир пайтда Тошкентда онаси вафот этгани ҳақида хабар топган. 10 сентябрь куни Ларисанинг онасини кўмиш маросими ўтказилган.

Бундан ташқари, Москалёва 10 сентябрь куни онаси 77 ёшни қаршилаганини ва яқинларидан онаси ҳаққига дуо қилишларини сўраган.

Маълумот учун, Лариса Москалёванинг онаси ўз ҳаётини Тошкент шаҳри ривожига бағишлаган, 1966 йилда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этган.

Таҳририятимиз номидан хонанда Лариса Москалёвага ва унинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5 ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Марғилонда «Атлас байрами» миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда. Туризм компаниялари вакилларининг сўзларига кўра, бу йил 120дан зиёд сайёҳлар мазкур фестивални кўриш, ҳунармандларнинг махсулотларидан сотиб олиш мақсадида шаҳарга ташриф буюриши кутилмоқда.

Сайёҳларни жалб этган яна бир воқеилик 23 ёшли ошпаз ўз тенгдошлари ўртасида шахсий рекордини ўрнатиш мақсадида 2 тонналик ош пиширишга тайёрланмоқда. Бу ишда унга 20 нафарга ҳаваскор ошпазлар ёрдамчилик қилишади. Паловни тайёрлаш учун Марғилон шаҳри ҳокимлиги томонидан катта ўчоқ тайёрланди, шунингдек, ошпаз ўзининг шахсий рекорди учун махсус қозон ҳам тайёрлатган. Фестивалга 60дан зиёд хорижий ҳамкорлар ташриф буюради.

Ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев томонидан тайёрланадиган ошни тотиб кўриш ҳамда унга баҳо бериш, ошни тарози орқали тортиб кўриш учун ҳам хорижлик экспертлар маъсул этиб тайинланган.

Марғилондаги 2 тонналик ошнинг таъми қандай бўлади? Ёш ошпаз ўзининг шахсий рекордини қай даражада уддалайди? Барчасига 15 сентябрь куни гувоҳ бўламиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий банк (МБ)томонидан биринчи марта янги форматдаги тадбир ташкил этилди. Тадбир мавзуси "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар" бўлди. Унда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Т.А.Ишметов, МБ раис ўринбосари Б.Э.Зоҳидов, МБ Монитор сиёсат департаменти директори И.И.Норқулов ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

МБ раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов валюта курси бир йил давомида амалга оширилган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб белгиланганини, бу борада "Етти ўлчаб, бир кес" мақолига амал қилинганини маълум қилди.

"Бошланғич курс 8100 сўм этиб белгиланган бўлса-да, бундан кейин валюта курси талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўзгариб туради, зеро валюта маблағлари бозорда шаклланади. Бутун дунёда валюта курси шундай ўзгариб туради. Бошланғич курс 8100 бўлган бўлса, ундан кейинги кунларда бироз пасайди", - деди Т.Ишметов.

Анжуманда таъкидланишича, валюта айирбошлаш бўйича бир ҳафта ичида ижобий натижаларга эришилган - шу кунга қадар аҳолидан 200 миллион долларга яқин, экспортчилардан тахминан 100 миллион доллар маблағ топширилган. 100 миллиондан ортиқ маблағлар ташкилотларга тақсимланган.

"Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳозирги жараёнлар давлатга фақат фойда келтиради, акс ҳолда иқтисодий ривожланиш бўлмайди, орқада қолинади", - дейди МБ раиси ўринбосари.



... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 88
Ўзбекистон халқ артисти, эл суйган актёр Эркин Комилов “Баракасини берсин” фильм баҳонасида марҳум отаси ҳақида сўзлаб берди

– Отам раҳматли бир пайтлар колхозда омбор мудири бўлиб ишлаган экан, – дейди Эркин Комилов. – Онамнинг ҳикоя қилишича, қирқинчи йилларда уруш туфайли одамлар бир бурда нонга зор яшашган. Гарчи, отам омбор мудири бўлса-да, бизнинг оилада ҳам нон қаҳат бўлган экан. Бир куни онам отамга: “Уйда ейишга ҳеч вақо йўқ, омбордан ақалли бир ҳовучгина буғдой олиб келсангиз, болаларга қайнатиб берардим” дея илтимос қилибди. Шунда отам: “Йўқ, онаси, бундай қилишга виждоним йўқ қўймайди, – деб жавоб берибди. – Омбордаги буғдой – кўпнинг ҳақи. Хўп, мен бир ҳовуч буғдой олиб келдим ҳам дейлик. Сен ўша донни пиширганингда қўшнилар ҳидини сезиб қолишса, мен ким деган одам бўламан?” дея жавоб берган экан.

Бу биргина бизнинг оилага тегишли нарса эмас. Ўзбек халқи ҳар қандай оғир пайтларда ҳам ҳалоллик, одамийлик сингари фазилатларини сақлаб келган. Биз ана шундай миллатнинг вакили эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

“Баракасини берсин” фильмида ўзбекнинг айнан ана шу фазилатлари улуғланади. Бу фильм инсонни соф виждонли, ҳалол, диёнатли, пок ниятли, тўғрифеъл бўлишга ундайди. Асардаги воқеалар ҳақиқий ўзбек характерини, миллий менталитетимизни кўрсатиб беришга хизмат қилади. Фильм бош қаҳрамони бўлмиш Ҳайдар бува ана шундай хислатларни ўзида жамлаган образ. Шунинг учун ҳам у ўзим яхши кўрган, юрагимга яқин образларимдан бир ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 81
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду пенальтидан гол уриш бўйича Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди. Турнир гуруҳ босқичида АПОЭЛга қарши кечган ўйинда у 11 метрлик жарима зарбасини ижро этди. Бу унинг турнирда 12-марта пенальтидан гол уриши бўлди ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини (11) ортда қолдирди.

Роналду шунингдек, Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади - 107 гол. Таққослаш учун «Атлетико» турнирда 100та гол урган, «Бенфика» 98та. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида 96 гол бор.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Европа чемпионлар лигасининг сўнгги гуруҳи «Н» гуруҳида нисбатан кучлироқ жамоалар йиғилгани башорат қилинганди. Биринчи турдаги натижалари буни тасдиқлади.

«Реал» гуруҳдаги биргина аутсайдер АПОЭЛни Роналдунинг дубли ва Рамоснинг чиройли голи эвазига йирик ҳисобда енгган бўлса, «Тоттенҳэм» ниҳоят «Уэмбли»да ҳам яхши футбол кўрсата олишини исботлаб, «Боруссия»дан ишончли тарзда устун келди. Учрашувда Ҳарри Кейн дублга эришганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Европа чемпионлар лигаси, 1-тур
H гуруҳи

Реал Мадрид (Испания) – АПОЭЛ (Кипр) 3:0 (1:0)

Голлар: Роналду (12, 51, пенальти), Рамос (61).
Реал Мадрид: Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Кроос, 25), Каземиро, Иско (Себальос, 72), Модрич, Бэйл (Майораль, 82), Роналду.
АПОЭЛ: Ватерман, Руэда, Лаго, Вурос, Карлао, Винисиус, Нуну Мораиш, Алонефтис, Шаллаи (Фариас, 60), Эбесилио (Захид, 73), де Камарго (Поте, 83).
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (52), Шаллаи (53), Эбесилио (63), Фариас (90).

Тоттенҳэм (Англия) – Боруссия Д (Германия) 3:1 (2:1)
Голлар: Сон Ҳёнг Мин (4), Кейн (15, 60) – Ярмоленко (11).
Тоттенҳэм: Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер, Дембеле, Эриксен, Орье, Кейн (Льоренте, 87), Сон Ҳёнг Мин (Сиссоко, 83).
Боруссия Д: Бюрки, Папастатопулос, Толян, Пишчек, Топрак (Загаду, 80), Кагава (Гётце, 66), Шахин, Пулишич, Дауд (Кастро, 72), Ярмоленко, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Дайер ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |