Juma, 25.07.2025, 05:40
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 14 » «Бир ҳовуч буғдой» - Эркин Комилов отаси ҳақида сўзлаб берди
19:48
«Бир ҳовуч буғдой» - Эркин Комилов отаси ҳақида сўзлаб берди
Ўзбекистон халқ артисти, эл суйган актёр Эркин Комилов “Баракасини берсин” фильм баҳонасида марҳум отаси ҳақида сўзлаб берди

– Отам раҳматли бир пайтлар колхозда омбор мудири бўлиб ишлаган экан, – дейди Эркин Комилов. – Онамнинг ҳикоя қилишича, қирқинчи йилларда уруш туфайли одамлар бир бурда нонга зор яшашган. Гарчи, отам омбор мудири бўлса-да, бизнинг оилада ҳам нон қаҳат бўлган экан. Бир куни онам отамга: “Уйда ейишга ҳеч вақо йўқ, омбордан ақалли бир ҳовучгина буғдой олиб келсангиз, болаларга қайнатиб берардим” дея илтимос қилибди. Шунда отам: “Йўқ, онаси, бундай қилишга виждоним йўқ қўймайди, – деб жавоб берибди. – Омбордаги буғдой – кўпнинг ҳақи. Хўп, мен бир ҳовуч буғдой олиб келдим ҳам дейлик. Сен ўша донни пиширганингда қўшнилар ҳидини сезиб қолишса, мен ким деган одам бўламан?” дея жавоб берган экан.

Бу биргина бизнинг оилага тегишли нарса эмас. Ўзбек халқи ҳар қандай оғир пайтларда ҳам ҳалоллик, одамийлик сингари фазилатларини сақлаб келган. Биз ана шундай миллатнинг вакили эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

“Баракасини берсин” фильмида ўзбекнинг айнан ана шу фазилатлари улуғланади. Бу фильм инсонни соф виждонли, ҳалол, диёнатли, пок ниятли, тўғрифеъл бўлишга ундайди. Асардаги воқеалар ҳақиқий ўзбек характерини, миллий менталитетимизни кўрсатиб беришга хизмат қилади. Фильм бош қаҳрамони бўлмиш Ҳайдар бува ана шундай хислатларни ўзида жамлаган образ. Шунинг учун ҳам у ўзим яхши кўрган, юрагимга яқин образларимдан бири ҳисобланади. Суратга олиш жараёнида унга бор меҳримни бериб, ҳаётий чиқишига жиддий эътибор қаратганман. Ҳаётимга яқин бўлган, ўзбекчилигимизни ёрқин ифодалаган бу фильмда бош қаҳрамонни ўйнаш насиб этганидан хурсандман. Муқаддас динимиз ҳам инсонларни покликка, ўзгаларнинг ҳақидан қўрқишга ундайди. Ҳайдар бува айнан ана шу ақидаларга амал қилиб яшайди.

Фильмда ўзбекнинг оддий қишлоқларидан бирида яшайдиган содда ва самимий, диёнатли одамлар ҳаёти тасвирланган. Қаранг, Ҳайдар бува билан Шомирза нотаниш одамнинг эчкисини ўзига қайтариш йўлида қанча қийинчиликларни, ғаройиб ҳангомаларни бошдан кечиришади. Охир-оқибат мақсадига эришади. Ўзбек ана шундай халқ! Ҳеч қачон бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди. Бу халқнинг буюклиги ҳам шунда.

Фильм режиссёри Фарҳод Худойбердиев билан ишлаш жараёнида унинг маҳоратига тан бердим. Киноижодкорларимиз орасида шундай истеъдод эгалари кўпайиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш йўлида хизмат қилишини чин кўнгилдан истардим.
Категория: Шоу безнис янгиликлари | Просмотров: 82 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |