Juma, 25.07.2025, 05:36
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 15
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5 ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 86
14 сентябрь куни Forbes Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва Президент Ш.М.Мирзиёев юритаётган ички ва ташқи сиёсатга доир мақоласини чоп этди.

"Хитойнинг Ипак йўли ташаббуси туфайли Евроосиё харитадаги қайноқ нуқтага айланди. Минтақанинг қачонлардир дунё учун ёпиқ бўлган энг кўп аҳолига эга мамлакати қайта ислоҳ қилиниш ҳаракатларини амалга оширмоқда. Бошланиши учун, мамлакат Марказий банки ўз валютаси - сўмнинг қадрини ошириш бўйича илк қадамларни ташлади. Бу ҳатто 5 сентябрь куни Bloomberg томонидан қайд этилди.

Марказий Осиёнинг қадимий давлати ҳисобланган Ўзбекистонда ҳозирда катта иқтисодий ислоҳотлар кузатилмоқда. Кўп йиллар давомида ҳукмронлик қилган Ислом Каримовдан кейин янги сайланган президент Шавкат Мирзиёев ташқи дунёга кўпроқ очилаётган ўзбек етакчиси сифатида қайд этилмоқда.

Мирзиёев Евроосиё кузатувчиларига умид бермоқда - минтақанинг йирик ҳарбий державаси ниҳоят ўз иқтисодиётини модернизациялаштирмоқда ва бу жараёнда бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатмоқда.

Марказий Осиё ва Кавказ институтининг "Ипак йўли" дастури директори Сванте Корнелл ўзбеклар қўшнилар учун очилаётгани, янги президентнинг юритаётган ташқи сиёсатидан "ёқимли ҳайратда" эканини қайд этди.

Мирзиёев 2016 йилнинг 4 декабрида сайловчиларнинг 88,6 фоиз овозига эга бўлиб, президент этиб сайланди. У Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсатини ўзгартириб, хорижий капитални жалб қилиш учун (асосан Жанубий Корея ва Хитойдан) мамлакатнинг ҳу ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Сайёрамизнинг тўйиб овқатланмасликдан азият чекувчи аҳолиси сони 815 миллион кишигача етди ва дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил қилди. БМТнинг беш гуманитар ташкилоти томонидан жума куни Римда тақдим этилган "Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати" ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди.

Очлик кўлами ўн йил давомида қисқарган, аммо бугун унинг ўсиши ҳарбий низоларнинг кўпайиши ва иқлим ўзгаришлари асоратларига боғлиқ, дейилади БМТ озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожланиш фонди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) томонидан тайёрланган ҳужжатда. Уларнинг ҳисоботи биринчи марта озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқ вазиятни БМТнинг 2030 йилга бориб очликни бартараф этишга доир режалари контекстида баҳоламоқда.

"Қашшоқликнинг тарқалиши ва озиқ-овқат хавфсизлиги даражасининг пасайиши янги тенденцияга ўтишга ишорами ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Қандай бўлмасин, 2010 йилга таққослайдиган бўлсак, тўйиб овқатланмаслик суръатлари сезиларли даражада секинлашди. Бундай маълумотлар Жанубий Суданда расман очлик эълон қилинган, Яман, Нигерия ва Сомали каби қатор мамлакатларда эса озиқ-овқат хавфсизлиги таназзулга юз тутган ва очлик таҳдид солаётган йилда қайд этилди", - дейилади маърузада.
Коментариев: 0
Просмотров: 64
Август ойи охирида Тожикистоннинг "Урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунига киритилган тузатиш нормаларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар миллий маданият асосларини ҳурмат қилишлари ва уларни замонавий салбий таъсирлардан ҳимоя қилишлари шарт, шу жумладан давлат тили ва миллий кийимларга ҳам. News.tj шунга оид хабар билан бўлишди.

"Ушбу норма фуқароларни шу талабларга риоя қилишга маҳкум этади, бироқ уларга риоя қилмаганлар учун мамлакат қонунчилиги томонидан жарималар кўзда тутилган", - дейди нашрнинг Тожикистон парламенти қуйи палатасидаги манбаси.

Унинг сўзларига кўра, давлат ҳукуматининг ҳижоб кийган ёки йиртиқ жинсилардаги аёлларга таҳдид қилувчи баъзи вакилларининг хатти-ҳаракатлари ноқонунийдир.

У давлат ҳукумати вакилларининг ўзлари "мажбурият" ва "масъулият" сўзлари ўртасидаги фарқни билишлари кераклигини қайд этди. Таъкидланишича, "мажбурият" сўзи жарималарни кўзда тутмайди.

"Агар тўйлар, дафн маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш тартибига доир қонун бузилса, у ҳолда жаримага тортилади. Бироқ қонунда қандайдир кийим кийганлик учун жаримага тортиш деган жойи йўқ, шундай экан, ҳеч ким ҳижоб учун жаримага тортишга ҳақли эмас", - қўшимча қилади манба.

Манбага кўра, ҳозирда "Шарқи озод" босмахонасида Тожикистон ҳукумати топшириғи билан "Урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни алоҳида рисола кўринишида чоп этилмоқда. Рисола адади - ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Иско «Реал» билан янги шартномани имзолади. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» жамоаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Футболчи билан янги шартнома 2022 йилга қадар амалда бўлади. 25 ёшли футболчига 700 млн евро миқдорида бадал пули белгиланган.

Исконинг амалдаги шартномаси муддати 2017/18 йилги мавсум сўнгига қадар эди.

Иско Мадрид клубида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган вақт ичида у жамоа учун 197 ўйин ўтказиб, 34 гол урган ва 46 голга узатма берган.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
УЕФА расмий сайти Европа чемпионлар лигасининг 1-туридаги энг яхши футболчи номини эълон қилди.

Ҳафта ўйинчиси бўлишга даъвогар 8 нафар футболчи орасида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ғолиб чиққан.

Мисрлик бу футболчи мерсисайдликларнинг «Севилья»га қарши ўйинида иккинчи голни урган, аммо жамоа бу устунликни сақлаб қола олмади ва учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Бу ном учун Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Неймар («ПСЖ»), Хамес Родригес («Бавария») ва Тайсон («Шахтёр»), Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ҳам даъвогар бўлганди.

Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи мухлислар берган овоз натижаларига кўра аниқланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
«Реал» ҳимоячиси Марселога дисквалификация муддати бир ўйинга қисқартирилди.

29 ёшли бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши учрашувда (1:1) Жефферсон Лермага нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан сийланганди.

Учрашувнинг ҳакам ёзган қайдномасида Марсело Лермани тўпсиз ҳолатида орқасидан келиб зарба берилгани кўрсатиб ўтилган.

«Реал» футболчисининг ҳаракати қўпол ҳаракат сифатида баҳоланди, аммо бу оғир жароҳат етказиш учун қилинмагани эътироф этилди. Регламентда бундай ҳолат учун 1-3 учрашувга четлатилиши мумкин дея кўрсатиб ўтилган.

Футболчи Ла-лигаси тартиб интизом қўмитаси томонидан 2 ўйинга дисквалификация қилинганди, аммо мадридликлар клуби апелляция топширди, натижада муддат қисқартирилди.

Марсело энди Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, аммо кейинги турда «Бетис»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Face ID юзни фарқлаш инқилобий тизимига эга iPhone X’нинг тақдимот маросимидан уч кун ўтди, бироқ у билан боғлиқ гап-сўзлар тўхтаётгани йўқ. Унинг ишидаги бир неча муҳим тафсилотлар маълум бўлди: аниқланишича, Face ID ишга тушириш босқичида фақатгина бир юзни таниб олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Touch ID’га бир неча бармоқлар изларини киритиш имконияти бор эди.

Тизим ишлаб чиқувчиларининг тушунтиришича, қўлдаги ўнта бармоқдан фарқли равишда, фойдаланувчи бир юзга эга, ҳамда бошқа юзларни қўллаб-қувватлаш функцияси керак эмас. Шу билан бирга, iPhone’нинг кўплаб фойдаланувчилари ўз қурилмаларини оила аъзолари билан бўлишишни ёқтиришади. Бу Touch ID учун муаммо эмас, бироқ Face ID’да имконсиздир. Ҳозирча имконсиздир, деб ёзади BGR.

Шунингдек, маълум бўлишича, Face ID тизимини вақтинчалик ўчириб қўйиш ҳам мумкин. Бу ҳақда “кўп азоб чеккан” Крейг Федерини фойдаланувчилардан бирига йўллаган мактубида ёзди. Бу, масалан, тизимдан смартфонни учинчи шахслар очишга уриниб кўрганида фойдаланиш билан боғлиқ вазиятдан қочиш учун керак.

Федеринининг мактубига кўра, агарда сизни, масалан, тунаб кетишмоқчи бўлса ёки шахсий ёзишмаларингизни кимдир ўқишни истаб қолса, шунчаки «қурилманинг ҳар икки томонидаги тугмачаларни босиш керак ҳамда бу Face ID’ни вақтинчалик ўчириб қўяди». Тизимни яна фаоллаштириш учун махфий сўзни қайта киритиш лозим.

Август ойида iOS 11’да эндиликда Touch ID’ни таъминот тугмачасига беш марта тезлик билан босиш талаб эти ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни киритиш таклиф этилмоқда.

Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |