Juma, 25.07.2025, 05:35
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 11
Аввалроқ сизга “Миллий ТВ” орқали намойиш этилаётган “Кўсем” тарихий мавзудаги турк сериали ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этган эдик. Энди эса эътиборингизга сериалнинг бош қаҳрамони ― Кўсем Султон образида гавдаланган актрисаларга доир маълумотларни ҳавола этамиз.

Буни қарангки, Кўсем Султон ижросини бир эмас, нақ тўртта актриса ижро этган бўлиб, ёшлик даврида Гюшес Шенсой, кейинги даврларда эса Анастасия Тсилимпоу, Берен Саат ва Нургул Ешилчайларнинг ижросини кўриш мумкин.

Келинг, дастлаб ёш актриса ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз.

2001 йил 22 ноябрда Туркиянинг Истамбул шаҳрида таваллуд топган Гюшес Шенсой актёрлик маҳорати, қўшиқчилик ва рақс санъати билан шуғулланади. У илк бор 2015 йилда Туркия, Франция, Қатар ва Германия ҳамкорлигида суратга олинган “Мустанг” фильмида иштирок этган.

Мазкур фильмдаги ижроси сабаб у Халқаро бадиий фильмлар конфедерациясида Канн мукофотига сазовор бўлди. 13 ёшли актриса минглаб талабгорлар ичидан Кўсем ролига танлаб олинди ва ҳаётидаги иккинчи фильм ― “Муҳташам юз йил. Кўсем империяси”да суратга тушди.

Энг қизиғи, кичик Кўсем Султонни биз сериалнинг ўзида учратмаймиз. Гюнеш Незихе Шенсой сериалнинг бутун дунёга намойиш этилган промо-ролигидагина иштирок этган.

Сериалнинг илк қисмиданоқ Кўсем Султон ролини 1997 йил 12 ноябрда Афинада таваллуд топган Анастасия Тсилимпоу ижро этади.

Ушбу грек актрисаси ёшлик давриданоқ кўплаб фильмлар ... Читать дальше »
Коментариев: 1
Просмотров: 123
Фаррелл Уильямс — америкалик машҳур рэп-қўшиқчи, продюссер, модельер, оилада эса турмуш ўртоқ ва ота...

Зиммасидаги шунча масъулиятга қарамай у “ёшариш амалиёти” билан банд. Турмуш тарзи ва 20 йиллик фаолияти давомида у жуда кўп ютуқларга эришди, бироқ шунга қарамай ёшлик қиёфасини йўқотмади.

Албатта, унинг ёшариш сири барча мухлисларга қизиқ. Шу боис, хонанда йилдан йилга ёшариб бораётганининг сабаби ва унинг сири нимада эканлигини ошкор этди.

Айрим хориж оммавий ахборот воситалари уни “вампир” деб ҳисоблашади. Сабаби, борган сари хонанданинг ташқи кўриниши ёшариб бормоқда.

Яқинда у мазкур масала бўйича интервью берди...

“...Мен теримни шилдираман. Жиннилар каби уларни кўчиртириб ташлайман. Ёшаришимдаги энг асосий сир ана шунда! Қолаверса, мен кўп сув ичаман... У ўлик ҳужайралардан танани халос этади ва терини ёшартиради”, дейди рэпер.

Хонанданинг ёшариш сири барча лолу хайрон қолдиргани рост. Бу “усул”нинг қанчалик хавфлигини ҳаммамиз биламиз...

Терининг сиртки қавати — тери тўқимасига ёт унсурлар, микроблар тутишидан ҳимоя қилувчи қават. Унинг мунтазам равишда шилиниши турли тери касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Бироқ кўп миқдорда тоза ичимлик суви ичиш лозимлиги ҳақидаги гапда жон бор. Ҳужайралардаги сув миқдори терининг силлиқлигини таъминлаши рост.

Аммо ёшариш сири — инсоннинг ҳаёти, турмуш тарзи, насли, индивидуал хусусиятлари ва асаблар ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Бугун, 11 сентябрь куни Қарши шаҳрида икки автотранспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Икки Damas автомобилининг бир-бирига урилиши оқибатида йирик ЙТҲ содир этилган.

Воқеа жойидаги суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, машиналар тўқнашиши натижасида автомобиллардан бири ағдарилиб кетган.

Оқ рангли Damas автомобилининг олд қисми зарар кўрган бўлса, қаймоқ рангдаги Damas ағдарилган ва унинг том қисми мажақланган.

ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Испания чемпионатининг 17-тури доирасида «Реал» ва «Барселона» ўртасида 20 декабрь куни ўтказилиши белгиланган учрашув вақти ўзгарди.

Бунга мадридликлар клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши сабаб бўлади. Энди бу учрашув вақти 23 декабрь кунига кўчирилган.

Клублар ўртасидаги халқаро турнир 6 декабрдан 16 декабрга қадар БААда бўлиб ўтади. Мадрид клуби ўйин вақтини кўчиришни сўраб, мурожаат қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Ҳаммасига фақатгина Бабаян айбдорми? Жанубий Корея билан учрашув якунига етганидан сўнг хаёлимга келган фикрларнинг энг биринчиси шу бўлди. Тўғри, Самвел Бабаян футболимизда асосан менежерлик, жамоанинг ташкилотчилик ишлари билан шуғулланиб юрган. Бироқ, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганида биргина Бабаяннинг айби бор, деб бўлмайди. Бунга Ўзбекистон футболидаги бутунбошли тизим жавобгар. Ҳа, обрўлироқ жойда ишлайдиган кишиларнинг эркатой ўғилларини истеъдодли болалардан устун қўйиб, футбол жамоасига қабул қиладиган, асосий таркибда майдонга туширадиган, болалар ўртасидаги мусобақаларда ёшни 2-3 баробарга камайтириб кўрсатадиган шу тизим аслида ҳаммасига айбдор.

Футбол қачон ривожланади? Қачонки коррупция, таниш-билишчиликдан холи бўлса. Қачон ҳақиқий истеъдодларга йўл очиб берилса, қачон ўша йигитларга хориждан таклиф тушса, бериладиган маблағлар ҳисобидан ўз чўнтагини қаппайтириш пайидан бўлмайдиган мураббийлар-у мутахассислар ишласа.

«Спорт» телеканалидаги шарҳловчилар Жанубий Корея билан ўйин якунида Самбел Бабаянни барчасига балогардон қилиб қўйишди. Тўғри, у ҳам жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Сергеев, Лобанов каби «суюкли» футболчиларини майдонга туширавериб, мухлисларни бездириб юборгани бор гап. Аммо, агарда гап фақатгина мураббийда бўлганида, нима учун ўз даврида мақталган, сўнг эса яхшилаб сўкилган мутахассислар бизни ЖЧга олиб чиқа олмаган? Баъзи журналистлар айтганидек «футболимизнинг гўркови»га айланган Бабаяндан ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Кеча жамоасининг «Сток Сити» (2:2) га қарши ўйини якунлангач, Жозе Моуриньо рақиб бош мураббийи Марк Хьюзга қўл бермади.

ESPN бунинг сабабини излаб топди. Маълум бўлишича, Жозе Моуриньо ўйин пайтида шогирдларига кўрсатма бериш учун техник зонани тарк этади. Бунга жавобан, мезбонлар устози уни «Бор жойингга» деб итариб юборди. Марк Хьюз ҳатто бош ҳакамдан Моуриньога қизил карточка кўрсатишни сўраган.

Бу воқеа ўша пайтдаёқ журналистларнинг назарига тушиб бўлганди ва ҳар икки мураббий матбуот анжуманида саволга тутилди.

Марк Хьюз ҳамкасбига қилган муомаласини очиқчасига тан олган бўлса, португалиялик мураббий бу ҳақида гапиришни истамади.

«Бу аҳмоқона вазият, аҳмоқона савол. Аҳмоқона мавзулар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, бу ҳақида аҳмоқлар гапираверсин» - деди Жозе Моуриньо.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
Ўзбекистон чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Металлург» ва «Пахтакор» жамоалари учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе учрашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.

«Майдоннинг ҳолати ҳар икки жамоага яхшироқ футбол ўйнашга имкон бермади. Менимча, учрашувдан аввал уни суғориб олиш керак. Тўп етарли даражада тез юрмагани учун майдонда кураш кўпайди. Деярли ҳар дақиқада тўхталишларга гувоҳ бўлдик.

Ўйинга келсак, менга жамоамнинг интилиши ёқди. Гол ўтказиб юбордик ва жуда тез ўйинга қайта олдик. Сафарда уч тўп киритиш яхши кўрсаткич. Бугун сафардаги илк ғалабамни нишонладим ва бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.

Бизга қарши жамоалар бор кучи билан ўйнашмоқда. Бу яхши ҳолат», - дея Арвеладзенинг сўзларини келтиради «Пахтакор» расмий сайти.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Украина чегара хизмати Польша билан чегарада ўрнатилган “Шегини” назорат-ўтказиш пунктида Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ва унинг тарафдорлари томондан чегаранинг оммавий равишда бузилиши ва ёриб ўтилиши ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, 10 сентябрь соат 20.00ларда бир гуруҳ тажовузкор кайфиятдаги шахслар миллий полиция ва чегара хизмати вакиллари билан муштлашув чиқариб, назорат пунктига бостириб кириб, Украина чегарасини бузган. Чегарани бузиб ўтганлар орасида депутатлар ҳам бўлган.

Аввалроқ Украина фуқаролигидан маҳрум этилган Саакашвили 10 сентябрда Украинага “Краковец” назорат пункти орқали қайтишини маълум қилганди. Бироқ у режаларини ўзгартириб, Украинага поездда қайтишга қарор қилган. Бироқ у Украина миллий темир йўл компаниясининг қаршилик кўрсатиши сабабли поездда қайта олмаган. Охир натижада у “Шегини” ўтказиш пункти орқали Украинага ўтиш учун чегарага автобусда келган.

Сиёсатчи тарафдорлари ёрдамида чегарачилар ва полициячилар кордонидан ўтиб, Украина ҳудудига ўтишга муваффақ бўлган. У чегарада тарафдорлари билан автобусга ўтириб, Львовга йўл олган. Украина чегара хизмати бошлиғи ёрдамчисининг айтишича, Саакашвили чегара назоратидан ўтмагани сабабли Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

Шу муносабат билан Украина чегара хизмати прокуратурага мурожаат қилишга қарор қилган.

“Бу ерда бир қатор қоидабузарликлар бор. Ҳозир бизнинг вазифамиз бу қоидабузарликларни қайноқ излар бўйич ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Япониянинг дунёга машҳур автомобиль ишлаб чиқариш компанияси ҳисобланувчи Toyota Ўзбекистонда ўз савдо марказини очишга қарор қилди. Бу ҳақда Toyota Uzbekistan гуруҳи Facebook саҳифасида эълон қилди.

Унда ёзилишича, бу Toyota компаниясига тегишли қуйидаги фактлар эътиборга олинмаса, унчалик ҳам шов-шувли хабар бўлмас эди. Toyota бу:

— Дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси;
— 2012 йилдан буён дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси номини сақлаб турибди;
— Ҳар йили бутун дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ машина сотади;
— Ўзи томонидан 70 дан ортиқ автомобиль моделларини ишлаб чиқаради.

Автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасидаги етакчи компания ҳам Ўзбекистон йўлларини забт этишга киришмоқда.

Тошкент шаҳри, Яшнаобод туманида жойлашувчи расмий дилер вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча, унинг қайси санадан иш бошлаши маълум эмас. Аммо, қисқа кунларда бу масалага ҳам ойдинлик киритилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |