Juma, 25.07.2025, 06:00
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 13 » Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони Ерга таҳдид солмоқда
16:38
Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони Ерга таҳдид солмоқда
Яқин кунларда ҳуддан ташқари фаоллашган қуёш чақнашлари сайёрамизда юқори интенсив магнит бўронини келтириб чиқаради.

Олимларнинг прогнозига кўра, Ерга сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони таҳдид солмоқда. Бунга охирги вақтларда бир неча марта рўй берган қуёш чақнашлари сабаб бўлмоқда. Қатор оммавий ахборот воситалари шу ҳақида маълум қилган.

Қуёш энергиясининг заррачалари Ернинг магнит майдони билан ўзаро таъсирга киришади ва тизимда бузилишлар қайд этилади - биз уларни магнит бўрони деб атаймиз. Бу ҳодиса алоқа, электр таъминоти тизимларида бузилишларни келтириб чиқаради ҳамда болалар ва жониворларнинг саломатлигига таъсир кўрсатади.

Манбага кўра, магнит бўрони бошланган, лекин ҳали авж палласига чиқмаган, дея хабар беради Planet-Today. У сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. 13 сентябрь куни Ер магнитосфераси оғирроқ аҳволда бўлади, бироқ соат 17:00дан кейин анча тинчланади.

14 сентябрь, пайшанба куни эса G1 даражасидаги заиф магнит бўрони кузатилади.

Олимлар юрак-қон томир тизимидаги касалликлари бўлган, психикаси носоғлом ва метеотобеъ кишиларни яқин кунларда соғлиғи безовта қилиши мумкинлигидан огоҳлантришмоқда.

6 сентябрь куни Қуёшда сўнгги 12 йилдаги энг кучли чақнаш рўй берган, у икки қуёш доғи гуруҳларининг қўшилиши натижасида юзага келган. Кейинги, X тоифали янада кучли чақнаш эса 8 сентябрь куни қайд этилган.
Категория: Жахон янгиликлари | Просмотров: 80 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |