Juma, 25.07.2025, 05:50
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 13 » Стивен Сигал «Asian Fight-2017»​ турнирида иштирок этмаганига изоҳ берди
17:08
Стивен Сигал «Asian Fight-2017»​ турнирида иштирок этмаганига изоҳ берди
9 сентябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида микст-силат бўйича «​Asian Fight-2017»​ Халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этиши режалаштирилган фахрий меҳмонлар қаторида Ван Дамм, Емельяненко​ ва Стивен Сигал бор эди. Турнир бошланиши олдидан Ван Дамм билан тузилган шартнома бандлари ташкилотчиларга тегишли бўлмаган томондан бузилгани учун, актёр Ўзбекистонга келмаслиги барчага аён бўлганди.

Шунга қарамай, Стивен Сигал пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказилган турнирда иштирок этиш учун учиб келди, шунингдек, бир нечта маданий тадбирлар жумладан, Анъанавий Маданият фестиваль, «​Ўзбегим»​ китобининг тақдимотида, Санъат ва маданият институти талабалари билан учрашувларда қатнашган. У Гиннесс рекордлар китобига кирган мега-паловнинг тайёрланишига гувоҳ бўлиб, миллий қадриятлар намойишидан завқ олгани ҳақида айтиб берган.

Кўпчилик кузатувчи ва мухлисларни қизиқтирган савол, нега Сигал Тошкентга учиб келган бир пайтда асосий тадбир пайти қорасини ҳам кўрсатмади, қабилидаги мулоҳазалар бўлса керак. Стивен ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида бу ҳақда шундай дейди:

«Юксак эҳтиром билан айтишим мумкинки, мен бевосита жанг кечасида иштирок этишга, томоша кўрсатишга тайёр эдим. Аммо бир нечта нозик масала ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Asian Fight 2017'да иштирок этишга тўсқинлик қилувчи шароитга тушиб қолдим».

Ўтказилган жанглардан сўнг, жаҳон чемпиони Маҳмуд Муродов «муҳими хориждан кимларнингдир келиши эмас, балки шу каби халқаро турнирнинг Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётганида», бу мусобақада қатнашиб, юрт байроғини кўтариш терма жамоа аъзоларининг орзуси эканини таъкидлаганди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 76 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |