Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 19 Mehmonlar: 19 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Жахон янгиликлари
Туркия ғарбидаги Манис тумани ҳудудида жойлашган армия бўлимларидан бирида 731 нафар ҳарбий озиқ-овқатдан заҳарланиш натижасида шифохонага етказилди. Hurriyet нашри шу ҳақида хабар берди.
17 июнь куни тушликдан кейин ҳарбий хизматчилар ўзларини ёмон ҳис қилаётганликларидан шикоят қилишган.
Прокуратуранинг маълум қилишича тергов доирасида 21 киши қўлга олингани тўғрисида хабар берилди.
Манбада таъкидланишича, 24 май куни ҳам Манисдаги ҳарбийларнинг оммавий заҳарланиши кузатилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Fitzgerald эсминеци 17 июнь тонгида Япония соҳиллари яқинида контейнерлар ташийдиган Филиппин савдо кемаси билан тўқнашиб кетгач, бедарак кетган 7 ҳарбийнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда АҚШ еттинчи флоти маълум қилган.
Жасадлар кеманинг тўқнашувдан кейин синиб тушган қисмида бўлган, улар Йокосукага жўнатилган.
Fitzgerald 17 июнь тонгги соат 2:30да Ёкосукадан (Япония) 103 километр жануби-ғарбда савдо кемаси билан тўқашиб кетган, 3 киши жароҳатланиб, 7 киши йўқолиб қолганди. Савдо кемасидагиларга эса шикаст етмаган.
Ҳодиса оқибатида эсминецнинг бир нечта бўлмасига сув тошган, кейинроқ бу жараён тўхтаганди.
Маълумот учун, Fitzgerald эсминецининг сув сиғими саккиз минг тоннадан ортиқ, узунлиги — 154 метр. ACX Crystal контейнер ташувчисининг сув сиғими 29 минг тонна, узунлиги эса 220 метрга тенг.
Коментариев: 0
Просмотров: 64
Афғонистонлик аскарнинг ҳарбий базада қилган ҳужуми оқибатида АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳарбий амалдор берган маълумотга асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.
“Афғон аскари база ҳудудида АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийсини отиб ташлади. Биз суриштирув ишларини олиб борамиз”, деб таъкидлаган Афғонистон армиясининг 209-корпуси вакили Абдул Қаҳҳор Араам.
АҚШнинг Кобулдаги ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, Мозори Шариф шаҳридаги Шахин лагерида бўлиб ўтган воқеадан улар бохабар.
Коментариев: 0
Просмотров: 52
АҚШ армияси штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари, генерал Жек Кин Американинг Афғонистондаги ҳарбий кампаниясини “шармандалик” деб атади.
"Биз ўн олти йилдан бери шу урушдамиз, ҳамда бу кампанияни ҳалигача якунламаганимиз – бутунлай шармандаликдир", - дея маълум қилди генерал Fox News’га берган интервьюсида.
Кин ОАВда Пентагон Афғонистондаги кучлар контингентини яна тўрт минг ҳарбий хизматчига оширмоқчи экани ҳақида пайдо бўлган маълумотларга шундай изоҳ берган. Генералнинг сўзларига кўра, бу қарор фойдали, бироқ кучлар нисбатини АҚШ томонига оғдирмайди.
Пентагонга минтақавий қарама-қаршиликда ғалаба қозониш учун ҳарбийларни тахминан 10-20 минг кишига ошириш талаб этилади, дея қўшимча қилди у.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
15 июнь куни Россиянинг Ёқутистон Республикаси пойтахти Якутск шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қурилаётган турар жой бинолардан бирида рўй берган оммавий муштлашув иштирокчиларини қўлга олди. Бу ҳақда Yakutia.info хабар берган. Маълумотларга кўра, муштлашувда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари қатнашган.
“Полициячилар автобусга жуда кўплаб кишиларни жойлаштирди, улардан бири эса қочиб кетишга муваффақ бўлди”, - дея хабар қилган гувоҳлардан бири. Тожик ҳамжамияти маълумотларига кўра, оммавий муштлашув қум учун кичик пақир сабаб рўй берган.
“Икки ёш йигит қум солиш учун мўлжалланган пақирни бўлиша олмади. Улар мушлашувни бошлашди, кейин бу жараёнга томонларнинг дўстлари қўшилди. Полициячилар уларни ушлашди, суҳбат ўтказишди ва қўйиб юборишди”, - дея News.Ykt.ru’га изоҳ берган Ёқутистоннинг “Сомониён” ҳамжамияти раиси Музафар Сангалиев.
Коментариев: 0
Просмотров: 94
Қоҳира жиноий суди мамлакат бош прокурори Ҳишом Баракотнинг икки йил аввал ўлдирилиши бўйича ишда айбланган 31 киши ҳужжатларини мамлакат олий муфтийсига кўриб чиқиш юборди. Бу ҳақда Миср телевидениеси хабар берди.
Мисрдаги юридик амалиётга мувофиқ, ўлим жазоси ҳақида якуний қарор чиқарилгунга қадар, у муфтий томонидан тасдиқланиши лозим бўлади.
Якуний ҳукм 22 июль куни эълон қилинади. Ўша куни қолган судланувчилар устидан суд қарори ҳам чиқарилади. Ишда ҳаммаси бўлиб 67 киши бор.
Уларнинг бари республика бош прокурорини ўлдиришга тайёргарлик кўриш ва бунинг учун тил бириктириш, ўқотар қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳишом Баракот 2015 йилнинг ёзида автомобили портлатилиши оқибатида ўлдирилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги болалар боғчасида портлашни 22 ёшли эркак қўлбола портловчи қурилма орқали амалга оширган. Полиция дастлабки терговдан сўнг шундай хулосага келди. Ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ инсон жароҳатланди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.
Портлаш кеча Сюйчжоу шаҳрининг Фэн уездидаги болалар боғчаси ёнида рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, саккиз киши ҳаёт билан видолашган, 65 инсон жабрланган, улардан саккиз нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўрганиб, ашёвий далиллар тўплаб ҳамда ДНКни таҳлил қилиб, портлашни Сюйчжоу шаҳрида яшовчи 22 ёшли шахс қўлбола портловчи қурилма ёрдамида амалга оширганини аниқлашди. Унинг ўзи портлаш натижасида ҳалок бўлган.
Полиция қўзғатилган жиноий ишни фош этилган, деб маълум қилди, бироқ жиноятга нима ундагани номаълумлигича қолмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
Бугунги кунда террорчилар кучлидирлар, чунки улар қазиб олинувчи нефтнинг катта улушини ўз назоратларига олганлар. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
"Биз Яқин Шарқ минтақасининг баъзи давлатларида нима юз берганини кўрмоқдамиз. Авваламбор Ироқда, Ливияда. Минтақанинг қолган давлатларида ҳам вазият оғир. Бу амалдаги тузумларнинг куч билан четлатилиши, йўқ қилиниши оқибатида юз берди. Шунчаки ҳокимиятдан четлатиш эмас, етакчиларнинг йўқ қилиниши оқибатида. Биз бу ҳолат Сурияда ҳам юз беришини жуда истамаяпмиз, акс ҳолда бутун минтақа буткул хаосга ботади", деб айтди Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида.
4 қисмдан иборат ҳужжатли фильм тарзида намойиш қилинаётган интервью 2015 йилнинг июлидан 2017 йилнинг февралигача ёзилган.
"Террорчилар бугунда кучлилар, чунки улар қазиб олинувчи нефтнинг катта миқдорини назорат қиладилар. Музей асори-атиқалари, санъат буюмлари сотиш билан бир қаторда улар хориждан кўрсатилаётган ёрдам натижасида жуда кучайиб кетдилар ва биз уларнинг янада кучайишига йўл қўя олмаймиз. Улар жанубий Европадан Марказий Осиёгача ҳалифалик яратишмоқчи", деб айтди Путин ва бу хавотирга солаётган "энг катта муаммо" эканлигини қўшимча қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Мўғулистонда кашмири (юнг газлама) ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компания «Гоби» фабрикасида ёнғин юз берди. Ёнғин 14 июнь куни бошланган ва 10 соатдан ортиқ давом этган. Бу ҳақда Regnum.ru хабар берди.
Ёнғин мамлакатда сўнгги йигирма йил ичида юз берган энг йириги, деб аталди. Мамлакат тезкор хизматлари матбуот маркази хабарига кўра, тахминан 30 минг квадрат метр жой ёниб кетган. Ўт ўчириш ишларида 150 нафар ёнғин хизмати ходими, 30 дан ортиқ ёнғин машиналари ва 50 дан ортиқ полиция ходимлари ўн соат давомида иштирок этган.
Фабрика биносида бўлган барча кишилар хавфсиз жойга кўчирилди, жабрланганлар йўқ.
«Гоби» акциядорлик компанияси Мўғулистоннинг энг машҳур корхонаси бўлиб, мамлакат учун валютанинг асосий манбаси ҳисобланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
14 июнда Анқаранинг шимолидаги саноат ҳудудида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳат олган.
Айни вақтда портлаш сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Бироқ, маълум қилинишича, портлаш катта миқдорда мотор мойлари ва автомобиль эҳтиёт қисмлари сақланувчи жойда юз берган. Портлашдан кейин ёнғин чиққан.
Коментариев: 0
Просмотров: 51
Россия президент Владимир Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюси фильмининг 3-қисмида ИШИД жангарилари сони 80 минг кишини, улардан 30 минг нафарини хорижий ёлланма жангарилар ташкил қилишини айтди.
"ИШИД жангариларининг тахминий сони 80 минг киши, бундан 30 минги 80 та давлатдан, жумладан Россиядан келган ёлланма жангарилардир", деб айтган Путин.
Аввалроқ Путин Россия Сурия ҳукумати ўз давлати ичидаги муносабатларни қуришда баъзи хатоларга йўлга қўйганини англашини айтганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Охирги кунларда Бангладеш жануби-ғарбида кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган кўчкилардан камида 111 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Аввалроқ 77 нафар одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, табиий офатга учраган туманларда қутқарув ишлари амалга оширилиб, маҳаллий аҳоли уйларидан эвакуация қилинмоқда. Ҳукумат қурбонлар сони ошишидан хавотир билдирмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
БМТ душанба куни 2017 йилнинг бошидан буён давомли можаролардан кейин 125 минг нафар афғон ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
АҚШ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ГММБ)нинг маълумотлари сўнгги икки ҳафтанинг ўзидаёқ 22 минг киши мамлакатдан чиқиб кетганини тасдиқламоқда.
Шундай бўлса-да, ГММБда бу маълумотлар ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 28 фоиз кам экани таъкидланган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, кўрсаткичларнинг пасайишига зиддиятлар асосан бир жойда рўй бераётгани, у ердаги аҳоли эса аллақачон мамлакатни тарк этиб бўлгани сабабдир. Бошқа томондан эса, қашшоқликнинг ўсиши кўп фарзандли оилаларда кўчиш имконининг йўқлигига ишора қилмоқда.
Бугунги кунда Афғонистон шаҳарларида хавф ортган - авваллари хавфсиз ҳисобланган ҳудудлар бугун нотинч. Масалан, Кобул мунтазам равишда "Толибон" ва "ИШИД" ҳужумларига йўлиқмоқда. Бунинг натижасида эса юзлаб тинч аҳоли ўлдирилмоқда ва жароҳатланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Конго Демократик Республикаси шарқидаги Бени шаҳридаги турмага номаълум шахслар ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, ҳужум вақтида 11 киши, жумладан 8 қўриқчи ҳалок бўлган. 900 дан кўпроқ маҳбус эса қочишга муваффақ бўлган.
Маълум қилинишича, воқеадан кейин турмада бор-йўғи 30 га яқин маҳбус қолган.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сомалида АҚШ миссиясининг ваколатлари кенгайтирилиши доирасида бу ерда ҳаракат қилувчи "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи позицияларига зарба берди. Бу ҳақда АВС телеканали хабар берган.
Март ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Африка иттифоқининг Сомалидаги жанговар операцияларини ва Сомали хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Аш-Шабоб" жангариларига қарши курашувчи қўшинлар ваколатларини кенгайтирганди.
"11 июнда мудофаа вазирлиги Сомалида "Аш-Шабоб"га қарши операция ўтказди. Операция Могадишодан жануби-ғарбий томонда тахминан 300 км узоқликда ўтказилди", деб айтилди Пентагон хабарида.
Таъкидланишича, зарбадан мақсад Сакоу шаҳри яқинидаги террорчилар машғулот лагерини нишонга олиш бўлган. Маълум қилинишича, зарба натижасида гуруҳнинг қўмондонлик пункти ва омбори йўқ қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|