Главная » 2017»Iyun»13 » Бангладешда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошди
23:29
Бангладешда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошди
Охирги кунларда Бангладеш жануби-ғарбида кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган кўчкилардан камида 111 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Аввалроқ 77 нафар одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, табиий офатга учраган туманларда қутқарув ишлари амалга оширилиб, маҳаллий аҳоли уйларидан эвакуация қилинмоқда. Ҳукумат қурбонлар сони ошишидан хавотир билдирмоқда.