Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 4 Mehmonlar: 4 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyun » 13
Мақолани ёзаётган пайтим роса ўйладим: қандай ёзиш керак? Танқидга буркаб ташлаш керакми ё бепарволарча, кўниккан одамнинг ниқобини тақиб олаймикан? Менимча, икки ҳолат ҳам энди фойда бермайди. Бабаянни олиб ташлашса ҳам, ўрнига кимдирни қўйишса ҳам, мутлақо фарқсиз эканини сезяпман. Чунки ҳаммаси аллақачон бой бериб бўлинган, аслида биз ўзимизни ўзимиз алдаб келаётган эдик. Биз Сирғали туманига бормоқчи бўлган машина йўлни Юнусободга буриб юборганини кўрсак-да, кутиб турдик, балким Сирғалидан чиқиб қолар, деб. Йўқ, йўл барибир алдамас экан. Қаёққа қараб кетаётган бўлсак, ўша ер бизни кутиб олди. Биз Эронни жаҳон чемпионатига кузатиб қўйгани бориб келдик Теҳронга. Бошқа нимага ҳам ярардик?.. Ўзбекистон терма жамоаси мухлисларини мен ёш болага ўхшатаман. Ўйинчоғи олиб қўйилганида роса йиғлайдиган, сўнг битта музқаймоқ билан алдаб қўйса, хурсанд бўлиб, бояги ҳолатидан асар ҳам қолмайдиган ёш болаларга ўхшаймиз. Тинмасдан алдаб келаётган катталарнинг ҳийласига бепарво, софлигича қоладиган ёш болалармиз. Ишонаверинг. Ҳаммамиз. Яқинда «Ювентус»нинг ашаддий бир мухлиси Турин суперклубининг мағлубиятидан сўнг суюкли жамоасидан воз кечганлиги ҳақида ариза ёзди. Бу ижтимоий тармоқларда анча тарқади. Мактубнинг мазмуни қуйидагича: «Юве», мен сенга 1997 йилдан бери мухлислик қиламан. Энг оғир дамларингда ҳам мухлислик қилдим. Сендан воз кечмадим. Лекин сен менинг ишончларимни энг муҳим паллаларда суиистеъмол қилавердинг. ЕЧЛ финалларида, миллионлаб ишқибозларин
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Криштиану Роналду солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланди. Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчисига нисбатан тегишли даъво аризаси Испания прокуратураси томонидан тақдим этилган, деб хабар бермоқда Евроньюс.
Прокуратура маълумотига кўра, португалиялик 2011 ва 2014 йиллар оралиғида давлат хазинасига 14,7 миллион евро миқдорида маблағ тўламаган. Прокуратура баёнотида айтилишича, Роналду «2010 йилда яратилган ташкилотдан Испанияда ўз даромадларини яшириш мақсадида атайин фойдаланган».
Умумий ҳисобда футболчи молиявий найрангларнинг тўрт ҳолатида айбланмоқда. У бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
2017 йил давомида испан нашрлари Роналдуга 8 миллион евролик солиқни тўламагани учун 12 ойлик қамоқ жазоси таҳдид қилаётгани ҳақида ёзишганди. Кейинроқ португалиялик футболчи кўнгилли равишда 6 миллион евро тўлаб бергани ва иш ёпилгани маълум қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Чўзиб, узундан-узоқ мақола ёзишни ёмон кўраман. Терма жамоа ютқазганининг асл сабаблари, футболимизни бу даражада пасайиб кетишига тизимнинг қай жиҳати айбдор эканлигини барчага бошидан тушунтиришимни ҳожати йўқ, менимча. Мени оддий савол қийнайди: “Эронга нега бордик?”. Савол янги саволчалар туғдиради: “Сергеевни майдонга туширишдан мақсад нима эди, Ҳошимовничи?”. Қисқаси, 90 дақиқалик ўйинга 90 та саволим бор. Ўйинни илк дақиқаларидан майдонда нима қилишини билмаётган Ўзбекистон термасини кўрдик. Тўғриси, майдонга тушган МТЖ ва унинг йигитлари - нега ва не мақсадда “Озодий”га борганини билмай қайтиб келишди, чоғи. Бирорта мақсадли комбинация, режа йўқ эканлигини оддий мухлис ҳам сезди-ёвв... Ўрта чизиқ тўпни қабул қилиб, бу занғар коптокни нима қилишини билмаса, ҳимоячилар: “Узоққа кетгани маъқул” деб тўғри келган томонга тепади. Ҳужумчилар ҳаракати эса умуман аскиячиларга тайёр мавзу бўлди. УЧТА ҲУЖУМЧИМИЗ 90 ДАҚИҚА ДАВОМИДА БИРОР МАРТА ҲАМ РАҚИБ ДАРВОЗАСИ ТОМОН ЗАРБА БЕРА ОЛМАДИ! Айтингчи, мана шундай жамоа тўғрисида: “Эронга бемақсад борган терма”, деган мақола ёзишга ҳақлидирман? Бу сафар, тилимни бурро-бурро қилиб таҳлилий мақола ёзиш ниятим йўқ. Чунки, Бабаян термаси бунга арзимайди ҳам. Кечаги Эрон шу пайтгача кўрганларимдан фарқ қилмайди. Қўлимни кўксимга қўйиб, миллионлаб мухлислар номидан айтишим мумкин: “Абрамов ва Қосимов даври яъни охирги йилларда бизнинг терма эронликлардан кучсиз эмас эди”. Эрон термаси жисмоний жиҳатдан
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 118
Бразилия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Австралияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Мельбурндаги «Melbourne Cricket Ground» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Ушбу ўйинда Соуза иккита гол урди, яна биттадан гол Тиаго Силва ва Тайсон ҳисобига ёзилди.
Ўртоқлик учрашуви Австралия – Бразилия – 0:4 (0:1) Голлар: 0:1 — Соуза, 1; 0:2 — Тиаго Силва, 62; 0:3 — Тайсон, 75; 0:4 — Соуза, 90+3. Австралия – Лэнгерак, Бехич, Сэйнсбери (Ирвайн, 57), Райт (Макгоуэн, 78), Миллиган, Тройси (Рогич, 79), Дегенек, Кэйхилл (Макларен, 57), Луонго (Муй, 78), Лекки (Хрустич, 57), Круз. Бразилия – Диего Алвес, Тиаго Силва (Жемерсон, 78), Давид Луиз (Фернандиньо, 73), Алекс Сандро, Родриго Кайо, Диего Соуза, Паулиньо (Ренато Аугусто, 83), Жулиано (Родригиньо, 78), Коутиньо (Виллиан, 71), Дуглас Коста (Тайсон, 59), Рафинья.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Охирги кунларда Бангладеш жануби-ғарбида кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган кўчкилардан камида 111 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Аввалроқ 77 нафар одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, табиий офатга учраган туманларда қутқарув ишлари амалга оширилиб, маҳаллий аҳоли уйларидан эвакуация қилинмоқда. Ҳукумат қурбонлар сони ошишидан хавотир билдирмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
Тасодифан ёки хаёл билан ўчириб юборилган суратлар, хабарлар ва контактлар, ёддан чиққан пароль - кимлар учундир фожиа. "Лайфхакер" смартфон устидан назоратни қайтариш ва барча муҳим маълумотларни тиклашнинг оддий ва тезкор усули билан бўлишди. Android-смартфондаги маълумотларни қайта тиклаш ва уни блокдан ечиш учун сизга PhoneRescue номли дастур керак бўлади. Эътибор қилинг: PhoneRescue'ни юклаб олиш саҳифасида дастурнинг беш хил тури мавжуд. Уларнинг ҳар бири муайян ишлаб чиқарувчига мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, тиклаш усуллари бренд турига қараб фарқланади. Ҳозирда PhoneRescue Samsung, Huawei, HTC, Sony ва Google (Nexus ва Pixel) смартфон ҳамда планшетларини қўллаб-қувватлайди. Дастур сайтидаги маълумотга кўра эса, яқин келажакда уларнинг қаторига Motorola ва LG ҳам қўшилади. Рўйхатда ҳозирча Xiaomi, Lenovo ва ZTE брендлари йўқ. PhoneRescue фойдаланишда қулайлик туғдириш учун ишлаб чиқилган. Бундан аввал ҳам маълумотларни тиклашга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг барчаси бироз тушунарсиз ва мураккаб бўлган. Бу дастурда эса барча зарур жиҳозлар, шу жумладан драйверлар ҳам дастурнинг ичига жамланган, ҳар бир қадам ундан фойдаланишга доир қў
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 107
Ўзбекистондаги мобил алоқа операторларига тармоқ сифат кўрсаткичлари ёмонлашуви бўйича молиявий санкциялар (жарималар) қўлланди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилган. Мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида инспекция томонидан операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичлари ёмонлашганини кўрсатган: - радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар; - муваффақиятсиз уланишлар сони; - ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони; - интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони; - интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони. «Юқорида келтирилган сифат кўрсаткичлари таҳлили, лицензия шартномаси талаблари бажарилмагани ва мобил алоқа тармоғи сифат кўрсаткичларнинг ёмонлашуви, шунингдек оператор айби билан юзага келган асосли мурожаатлар бўйича Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида»ги 2000 йил 14 августдаги 318- сон
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Мактуб матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.
«Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», – дейилади мактубда.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.
11 июнь оқшомида Россиянинг Иркутск — Чита трассасида ибодатдан қайтаётган зиёратчилар тушган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жабрланди.
Коментариев: 0
Просмотров: 103
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Chevrolet Лотин Америкаси бозорлари учун мўлжалланган ва рейстайлинг қилинган ҳэтч Beat’нинг аввалги авлод моделини тақдим этди. Бу модель кўплаб давлатларда Spark сифатида танилган. Янгиланган Spark’нинг дастлабки эгалари мексикаликлар бўлади — беш эшикли ҳэтчбек дастлабки харидорларга 21 июнь куни етказилади. Боз устига, автомошинанинг Beat деб аталувчи рейстайлинг қилинган аввалги авлод вакили бу мамлакатда Spark номи билан аталган янги авлод машинаси билан бир вақтда сотувга чиқарилади. 2018 йилги модель қаторининг Chevrolet Beat автомашинаси янги бамперлар, бошқача фаралар ва туманга қарши чироқлар билан жиҳозланган. Орқа фонарларининг шакли ҳам ўзгартирилган. Салонда эса ускуналар панели ва марказий консол ўзгартирилган, топ комплектация Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўлловчи 7 дюймли сенсор экранли мультмедиа тизимига эга. Ҳэтчнинг ускуналар рўйхатидан яна 14 дюймли дисклар, кондиционер, хавфсизлик ёстиқчалари ва ABS тизими ўрин олган.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 144
«Реал» раҳбарияти «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш фикридан қайтмаган.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи «Монако» таркибида қолиб, ЖЧ-2018 мусобақасига бориш учун ўйин амалиётига эга бўлишни мақсад қилган. Монегасклар жамоаси ҳам янги мавсумда ундан воз кечишни истамаяпти.
Бундай вазиятда «Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам талабгор бўлиб турган футболчига эга бўлиш учун «Реал» ўзига хос айёрликка қўл уради.
Қироллик клуби ёш ҳужумчи билан шартнома имзолаб, кейин уни «Монако»га бир йил муддатга ижарага бермоқчи.
«Монако»га ушбу футболчи трансфери учун «Реал» 135 млн евро тўлайди.
Футболчининг ўзи бундан олдинроқ Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашадиган жамоа сафига ўтишни орзу қилиши, фақат ўзига асосий таркибдан жой кафолатловчи жамоада ўйнамоқчи эканини маълум қилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув вақтида кутилмаган таклиф билан чиқди. Жанубий Корея президенти Инфантинодан 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Шимолий Корея билан биргаликда ўтказишни сўраган.
"Агарда Осиёнинг шимолий-шарқидаги қўшни мамлакатлар, шу жумладан, Жанубий ҳамда Шимолий Корея жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказса, бу ушбу мамлакатларнинг ва барча ҳудуднинг муросага келиши учун ҳисса қўшган бўлар эди", – деди Мун Чжэ Ин.
Маълум қилинишича, Инфантино бу масалани кўриб чиқишга ваъда берган. 2030 йилги мундиалга мезбонлик қилиш учун Хитой ва Япония ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
"Манчестер Юнайтед" жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга 1 йиллик шартнома таклиф қилди.
Manchester Evening News хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчи "МЮ" таркибида тиззасидаги жароҳатни тузатишда давом этади. Агарда футболчининг жароҳатдан тикланиши муваффақиятли амалга ошса, жамоа у билан 1 йиллик шартнома имзолайди. Шифокорлар Ибраҳимович январь ойида майдонга қайтишини тахмин қилишмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Биринчи навбатда Эрон терма жамоасини Россия бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли равишда мундиал йўлланмасини қўлга киритганини тан олиш керак. Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди. Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб йўқотишларга дуч келдик ва бугунги ўйин бошида йўқотишлар яна биттага кўпайди. Бу учрашувдаги режамизга ўз таъсирини ўтказди ва кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Станислав Андреевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ва мажбурий ўзгартириш амалга оширганимиз сабабли ўйланган режага кўра Сервер Жепаров бугун майдонга туша олмади. Юқорида таъкидлаганимдек, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Қолган икки ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, бор кучимизга ишга солган ҳолда ғалаба қозонишимиз ва олдинга интилишимиз керак”, – дея Самвел Бабаяннинг сўзларини келтирган ЎФФ матбуот хизмати. 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан аввалги матбуот анжуманига бош мураббий келмаган, унинг ўрнига ёрдамчи мураббий Виктор Жалилов журналист
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турини Теҳронда Эрон термасига қарши ўтказди. “Озоди” стадионида бўлиб ўтган беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Станислав Андреев оёғини ноқулай тарзда қайириб олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Даврон Хошимов тушди. 23-дақиқада Сардор Азмун дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади ва жамоалар танаффусга Эроннинг кичик устунлигида чиқиб кетди. Иккинчи бўлим бошида, аниқроғи, беллашувнинг 48-дақиқасида бош ҳакам Александр Лобанов дарвозаси томон пенальти белгилади. Эрон термаси сардори Масъуд Шожайи 11 метрлик зарбасини аниқ ижро эта олмади. Ўйин якунида, яъни, 88-дақиқада Меҳди Тарими ҳисобни оширди – 2:0. Учрашув айнан шу ҳисобда тугади. Мазкур ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, Осиёдан биринчи, жаҳон миқёсида эса Бразилиядан кейин иккинчи бўлиб ЖЧ–2018 турнирига йўлланма олди. Ўзбекистон термаси 12 очко билан учинчи поғонада қолди. ЖЧ–2018 саралаши Теҳрон, “Озоди” 12 июнь, душанба Эрон – Ўзбекистон 2:0 (1:0,1
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 103
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|