Payshanba, 24.07.2025, 06:47
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 6
Mehmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 22
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини айбсиз ҳисобламоқда ва солиқ органларига 14,7 млн евро тўлаб бермоқчи эмас. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Бундан аввалги хабарларда футболчи қамалмаслик учун Испания солиқ идоралари талаб қилаётган маблағни ихтиёрий равишда тўлаб беришга тайёрлиги айтилганди.

31 июль куни Роналдунинг суди бўлади, унда 32 ёшли футболчининг ўзи ҳам қатнашади. Португалиялик футболчи бу иш учун икки адвокат ёллаган.

Роналду Испания прокуратурасининг айбловидан кейин «Реал»ни тарк этиши ҳақида маълум қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан келишувга эришган. Бу ҳақда Мarca хабар тарқатди.

Ҳозирда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан таътилдан қайтишини кутмоқда, шундан сўнг бу ёш футболчиларнинг трансфери масаласи узил-кесил ҳал бўлади.

Доннарумма испан гранди таркибига бу мавсумда келиб қўшила олмайди, «Милан» раҳбарияти уни 2018 йилгача, унинг шартномаси муддати якунланмагунча келиб қўшила олмайди. Воқеаларнинг бундай ривожига «Реал» қаршилик қилмайди, Мадрид Доннарумма бошқа клубга ўтиб кетмаслик бўйича ваъдасида туришига ишонч билдирмоқда.

Мбаппе масаласи ҳал этиб бўлинган, у «Реал»да ўйнашга қарор қилган, бу трансфер қиймати 130 млн еврони ташкил этиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Испания солиқ идоралари «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга расман айблов қўйиши мумкин.

OK Diario тарқатган хабарга кўра, солиқчилар ушбу колумбиялик футболчи ва унинг агентининг молиявий ҳужжатларини текшириш ишларини бошлаган. 2014 йилда «Монако»дан «Реал»га ўтган Хамес солиқлардан қочиш мақсадида оффшор компания хизматидан фойдаланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бунгача худди шундай текширув ишлари «Реал»нинг бошқа футболчилари, ҳозирда ҳам жамоа аъзоси ҳисобланадиган Криштиану Роналду ҳамда жамоанинг собиқ футболчиси Анхель Ди Марияга нисбатан ўтказилганди. Шунингдек, Лука Модрич Хорватияда терговга чақирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Чимкент шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳри томон йўл олган автобус ЙТҲга учраган.

Йўл-транспорт ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар бор, жумладан уларнинг 9 нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди.

Бундан ташқари, "Казинформ"да хабар берилишича, 18 киши шифохонага ётқизилган, улардан 17 нафари - ўзбекистонликлар. Воқеа содир бўлган жойда 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ТИВ Консуллик идораси ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва жабрланганларга зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Маълум бўлишича, у катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Бугун, 22 июнь куни Кишиневда Жасминнинг турмуш ўртоғи, молдовалик тадбиркор Илан Шорнинг суди бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, у катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, тадбиркор 3 та банкнинг 700 миллион долларлик суммасини ўғирлаган.

Журналистларнинг хабар беришича, суд Жасминнинг турмуш ўртоғини 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Илан Шорнинг ўзи эса айбловни тан олмаяпти. Бу ҳақда ОАВга адвокат Денис Уланов айтган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Ресторан ичкарисидан бир тўда қизлар ярим-очиқ кийимда чиққанча, ҳар ёнга “чайқаларди”.

Куни кеча шаҳримиздаги “Нур” ресторанида (Тошкент ш., "Малика" савдо маркази атрофида) курсдошлар учрашуви бўлиб ўтди. Рўза ойи бўлгани учун уни ифторлик вақтига мўлжалладик. Бу ресторанга илк бор келишимиз эди. У жуда чиройли, миллий қиёфада безатилган, озодалигига-ку гап йўқ. Нарх-навоси ҳам чакки эмас. Жамоа жам деб, мазали таомлардан татиб кўрдик, дийдор ғанимат деб, курсдошлар, гуруҳ раҳбаримиз билан мароқли суҳбат қурдик. Ушбу кунни камера, фотоаппарат ёрдамида тарихга муҳрлашга ҳам улгурдик. Ҳа, назаримизда, ушбу кун биз учун энг унутилмас бўлиши, қизиқарли воқеалар, лаҳзаларга бой бўлиши керак эди. Бир соат ўтар-ўтмас, мураббийимиз кетишга чоғландилар. Биз улар билан хайрлашдик... Ва бироз ўтгач, гуруҳ раҳбаримиз олдинроқ кетганидан хурсанд ҳам бўлдик. Нега дейсизми?

Чунки ресторанда, чамаси, 20:30 ларда шундай шоу ўтказилдики, кўзлар ҳам уят, ҳам ғазабдан қизара бошлади. Йигитларимиз бундай ҳолатни кутмаган чоғи, қизларнинг олдида хижолатли аҳволга тушиб қолишди. Ресторан ичкарисидан бир тўда қизлар ярим-очиқ кийимда чиққанча, ҳар ёнга “чайқаларди”.

Биз тезроқ шоу тугашини кутардик

Аммо шоу борган сари авжига чиқарди. Қизлар янада очиқ “либос”да чиқиб, чунонам рақс тушишардики, қаерда эркак зотини кўрса, ўлжага ташланган ҳайвондек, уларга яқинлашиб, пул беришларини талаб этишарди. Кўз олдимга кўчада тиланчилик қилиб, пул олиш ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 135
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Қарорда 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгиланиб, мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши айтиб ўтилган эди.

Маълумки, ҳозирги вақтда олий таълим муассаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Шуни инобатга олиб, 26 июнь душанба куни қабул жараёнлари давом этиш ёки этмаслигига аниқлик киритиш мақсадида Давлат тест марказига боғландик. Мутасаддилар ҳозирча ҳеч қандай кўрсатма йўқлигини билдиришди.

Шундан сўнг, Олий таълим вазирлигига мурожаат қилдик. Бизга аён бўлдики, қарорга мувофиқ қабул ҳайъати дам олишга чиқади. Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида фақатгина навбатчилар иш олиб боради.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Ўзбекистонлик астрономлар Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг Майданак расадхонасида жорий йилнинг 25 май куни ўта янги юлдузни чақнашини қайд этишди.

Бу юлдуз Етти қароқчи юлдуз туркумидаги NGC 3938 рақамли спирал галактикада рўй берди. Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра, юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби туғилишади (пайдо бўлишади), миллиард йил ривожланишади (умр кўришади) ва ниҳоят сўнишади. Айрим юлдузларнинг эволюцияси ўта ҳалокатли, катта портлаш билан тугайди. Бундай пайтларда юлдузнинг қаърида қизиб ётган модда атрофга сочилиб кетади ва кечагина хира бўлиб ёки умуман Ердан туриб кўринмайдиган юлдузча ўрнида ёрқин ўта янги юлдуз пайдо бўлади. Бундай жараёларни кузатиш олимларга юлдузларнинг тузилиши ва эволюцияси конунларини тушуниш каби фундаментал масалаларга ойдинлик киритишга хизмат қилади.

25 май куни пайдо бўлган ва SN 2017ein номи билан қайд этилган ўта янги юлдузнинг аҳамияти шундаки, у бизга нисбатан яқин, 50 миллион ёруғлик йил масофада жойлашган. Юлдуз ёрқинлиги ўзгаришининг дастлабки таҳлиллари бу ноёб ҳодиса эканини кўрсатмоқда. Шунинг учун Майданакда бажарилаётган кузатувлар ниҳоятда муҳим ҳисобланади ва катта илмий аҳамият касб этади.

Яна бир нарсани қайд этиш зарур. Бундан бир неча йил олдин германиялик олимлар Буюк Британиядаги машҳур Бодлеян кутубхонасида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб “Китоб ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Жоли кун бўйи атрофдагиларга табассум қилган, гўёки у яна аввалги ҳаётига қайтгандек.

Бутунжаҳон қочоқлар куни муносабати билан Бред Питтнинг собиқ рафиқаси Анжелина Жоли Кения пойтахти Найробига ташриф буюрди.

Актриса Кенияга ижтимоий масалалар юзасидан борди. “Мен бу ерга ёрдамга муҳтож қизларга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун келдим. БМТ элчиси сифатида аёллар бошига тушган муаммоларга кўз юммасликка чақиришни ўз бурчим деб биламан. Биз уларнинг ўзларига бўлган ишончини қайта уйғониши учун ёрдам беришимиз керак, келажакда фарзандларининг билимли бўлишларига ёрдам беришимиз зарур”, дейди Жоли.

Қайд этиш лозимки, пресс-конференция давомида актриса аввалгидек озғин ва ҳорғин эмас. Инсайдерларнинг айтишича, Жоли кун бўйи атрофдагиларга табассум қилган, гўёки у яна аввалги ҳаётига қайтгандек.

Голливуд юлдузи 2001 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг элчиси бўлиб фаолият юритади. Бу эса унинг Кенияга учинчи ташрифидир.
Коментариев: 0
Просмотров: 102
Лицензия сўз устасига жорий йилнинг 13 июнь куни тақдим этилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов узоқ йиллик танаффусдан сўнг Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди.



Лицензия сўз устасига жорий йилнинг 13 июнь куни тақдим этилган.

Шундан сўнг Обид Асомов “Milliy” телеканалининг анонсларида пайдо бўлди. Таниқли қизиқчи иштирок этган “Кулиш шарт!” дастури шанба куни соат 21:20 да эфирга узатилади.

Маълумот ўрнида, Обид Асомов 1963 йилнинг 22 октябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган. У кўплаб бадиий фильмларда роллар ижро этган. Жумладан, “Кулол ва хурмача”, Тоҳир ва Зуҳра, “Дев билан пакана” ва бошқалар.

Бундан ташқари, “Россия” телеканалида эфирга узатиладиган машҳур сўз устаси Евгений Петросяннинг “Кривое зеркало” юмористик дастурида иштирок этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 106
NASA Қора денгизнинг сунъий йўлдошдан олинган янги расмларини эълон қилди. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, Россиянинг асосий сув майдони ҳисобланган денгиз ўз рангини ўзгартирган.

Қора денгиз доимо тўқ кўк рангда эди, энди эса феруза рангга кирди. Мазкур ўзгариш Руминия, Болгария ва Украина қирғоқларида кузатилмоқда.

Олимларнинг фикрича, ўзгаришлар бу даврда фаол карбонат кальций ишлаб чиқарадиган планктон сув ўтларининг гуллаши билан боғлиқ.

Оқ рангдаги бу ўсимликлар Қора денгиз тусини “очартириб”, уни мовий рангга киритган. Бундан ташқари, микроорганизмлар космосдан кўринадиган улкан “бўрон” ҳосил қилиб, денгиз бўйлаб аралашиб кетади.

Олимларнинг таъкидлашича, 2017 йилда бу ҳодиса ноодатий тусга кирди. Сув ўтларининг фаол гуллаши сувда кислород етишмаганидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Бу эса Қора денгизнинг флора ва фауна дунёсига зарар келтириши қайд этилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 95
Татаристоннинг Лаишевский туманида меҳнат қилаётган ишчи қум остида қолиб кетиб, ҳалок бўлди. Фалокат “Волгастрой” баазаси ҳудудида рўй берган. Бу ҳақда “Prokazan.ru” портали хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, самосвалдан тушириш вақтида қум остида қолиб қурбон бўлган ишчи Ўзбекистон фуқароси эди. 36 ёшли эркак олган тан-жароҳати туфайли воқеа жойида жон берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов текширув ишлари олиб бориляпи.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Машҳур британиялик актёр, "Оскар" мукофотининг уч карра совриндори Дэниел Дэй-Льюис актёрлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

"Бу шахсий қарор, у ҳам, унинг вакиллари ҳам бунга бошқа изоҳ бермайдилар", деб айтган актёр вакили Лесли Дарт.

Актёрнинг бундай қарор қабул қилиши сабаблари маълум қилинмаган.

Дэй-Льюис "Нью-Йорк бандалари", "Мавжудликнинг чидаб бўлмас енгиллиги" каби фильмларда суратга тушган. Актёр "Менинг чап оёғим", "Линкольн" ва "Нефть" фильмларидаги роллари учун "Энг яхши эркак актёр" йўналишида 3 марта "Оскар"га сазовор бўлган.

Бундан ташқари, актёр 2 марта "Олтин глобус" ва 4 марта BAFTA мукофотлари совриндори бўлган.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги бўйича бир тўхтамга келган, деб ёзмоқда Marca нашри.

Манба берган хабарга кўра, португалиялик футболчи Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтишни истамоқда.

32 ёшли футболчи Конфедерациялар кубогидан кейин «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес билан учрашиб, Париж клубидан тушаётган таклиф масаласида гаплашиб олмоқчи. Қайд қилинишича, Роналду Европа футболида қолишни истайди. Шу сабабдан у Хитойдан тушаётган таклифларни кўриб чиқишни ҳам режалаштирмаган.

Бундан олдинроқ, «ПСЖ» Роналду учун 100-150 млн. евро атрофида тўлашга тайёрлигини маълум қилганди. Бундан ташқари парижликлар Криштиануга «Реал»да оладиган маошидан кўпроқ тўламоқчи.
Коментариев: 0
Просмотров: 126
Хитой компанияси маҳсулотларни етказиб беришдан дронлардан ташқари, ҳайдовчисиз автомобиллардан ҳам фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг билдиришича, ушбу технологиянинг қўлланилиши логистикада янги давр бошланганини англатади. Эҳтимол, яқин келажакда ҳаётнинг барча жабҳаларида интеллектуал техникадан фаол фойдаланилади, бу кишиларга нафақат қулайлик туғдиради, балки ҳаётнинг кўплаб соҳаларини глобал модернизация қилишга ҳам туртки беради.

$IMAGE2$

Маҳсулотларни ҳайдовчисиз автомобиллар орқали етказиб бериш Жэньминь, Цинхуа, Чжэцзянь ва бошқа университетларда ташкил этилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Футбол бўйича Мексика терма жамоаси Конфедерациялар кубоги – 2017 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Янги Зеландия термасини мағлуб этди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган баҳс мексикаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Янги зеландияликлар футболчиси Крис Вуд биринчи бўлим охирларида дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди ҳамда учрашувда ҳисобни очди. Рауль Хименес 55-дақиқада жуда кучли зарба бериб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ жойлади.

Хавьер Акино 73-дақиқада ажойиб тўп узатишини амалга оширди ва Орибе Перальта яқин бурчакка аниқ ва кучли зарба йўллаб, Мексикани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Россия термаси А гуруҳида 3-поғонага тушиб кетди, Янги Зеландия эса Конфедерациялар кубоги-2017даги иштирокчилар орасида биринчи бўлиб плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Россия термаси 24 июнь куни Мексика билан учрашса, Португалия Янги Зеландия билан куч синашади.
А гуруҳидаги турнир жадвали: 1. Мексика — 4 очко; 2. Португалия — 4; 3. Россия — 3; 4. Янги Зеландия — 0.

Мексика – Янги Зеландия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 42 Вуд, 1:1 – 54 Хименес, 2:1 – 72 Перальта.
Мексика – Талавера, Сальседо (Морено, 33; Маркес, 68), Араухо, Аланис (Эррера, 46), Рейес, Фабиан, Акино, Дамм, Перальта, Хименес, дос Сантос.
Янги Зеландия – Маринович, Дюрэнт, Смит, Уинн, Бокселл, Рохас (Барбарусес, 73), Льюис (Туилома, 58), Томас, Вуд, Ингэм (Пэттерсон, 82), Макглинчи.
< ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичида Россияга қарши учрашувга саломатлиги бўйича имконияти чекланган қиз – 10 ёшли Полина Хаерединова билан майдонга чиқди. Шу тариқа ФИФА тарихида илк бор футболчи имконияти чекланган бола билан учрашувга чиқди.

Мусобақа ҳомийси McDonald's компанияси туфайли рўёбга чиққан бу воқеа дунё футболи имконияти чекланган болалар учун ҳам очиқлигини кўрсатди. Бундай болалар халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларига жалб қилинганликларини ҳис қилишлари мумкин бўлди. Мусобақа ўтадиган шаҳарлардан ҳар бирида учрашув олдидан бирор терма жамоа сардори имконияти чекланган бола ҳамроҳлигида майдонга чиқади. Мусобақа Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочида бўлиб ўтмоқда.



Португалия ва Россия ўртасидаги учрашув Москвадаги "Спартак" стадионида бўлиб ўтди ва португалияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 8-дақиқада Криштиану Роналду киритди.

Мусобақада McDonald's’нинг болалар дастурида Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочидан ҳаммаси бўлиб 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган 350 дан кўпроқ ёш футбол мухлиси иштирок этмоқда. Улардан ярми болалар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган кўп фарзандли оилалар фарзанд ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
АҚШ жануби-ғарбида кузатилаётган аномал исиш туфайли 4 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Mercury News журнали маълумотига кўра, икки киши Калифорния штати ҳудудида, Сан-Хосе шаҳрида иссиқ туфайли жон берган - 72 ёшли эркак ва 87 ёшли аёл.

Яна икки қурбон Нью-Мексико штатида қайд этилган, 57 ва 21 ёшлардаги шахсларни Carlsbad Caverns миллий хиёбони ҳудудида иссиқ урган.

Аномал исиш мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудларида душанба куни бошланди. Сешанба куни ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат Аризона штатининг Финикс шаҳридаги аэропортда рейслар бекор қилинишига сабаб бўлди.

Невада штатида ҳам ноодатий ҳарорат кузатилмоқда.

Ҳудудларда аномал исиш ҳафта охирига қадар сақланиб қолиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мўсул шаҳридаги Ан-Нурий масжидини портлатиб юборишди, дейишмоқда ироқлик ҳарбийлар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Масжид Мўсулнинг ғарбидаги эски шаҳар қисмида жойлашган, у ерда ҳозир террорчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида ҳал қилувчи қақшаткич жанглар давом этмоқда. 2014 йилнинг июлида ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий худди мана шу масжидда нутқ ирод қилиб, «халифалик» тузилгани ва ўзини унинг подшоси, деб эълон қилганди.

«ИШИД жангарилари яна бир тарихий жиноятга қўл уришди — ан-Нурий масжиди ва унинг минорасини портлатиб юборишди», — дейилади Ироқ армияси матбуот хизмати хабарида.

Найнава вилоятини озод қилиш бўйича операция қўмондонининг сўзларига кўра, ан-Нурий масжиди ва унинг Ал-Ҳадба деб аталувчи минораси Ироқ ҳарбийлари шаҳар ичкарисига киришга муваффақ бўлган пайтда жангарилар томонидан портлатилган.

Чоршанба куни Ироқ ҳарбийлари Мўсулнинг бош масжидидан 100 метр нарида мустаҳкам ўрнашгани маълум қилинаётган эди. Ироқнинг бу шаҳрида ҳарбий операция АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция кўмагида 2016 йилнинг октябридан буён ўтказилмоқда.

Мўсул марказида жойлашган эски шаҳар қисмини эгаллаш бўйича операция унинг кўчалари ўрта асрларга хос режалаштирилганлиги туфайли қийин кечмоқда — туман бор йўғи 2-3 метр кенгликдаги танг кўчалардан иборат.

Радикаллар рамзи

800 йил муқаддам барпо этилган айнан ан-Нурий масжидини террорчилар ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |