Главная » 2017»Iyun»22 » Конфедерациялар кубоги: Мексика Янги Зеландияни қийинчилик билан мағлуб этди
10:11
Конфедерациялар кубоги: Мексика Янги Зеландияни қийинчилик билан мағлуб этди
Футбол бўйича Мексика терма жамоаси Конфедерациялар кубоги – 2017 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Янги Зеландия термасини мағлуб этди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган баҳс мексикаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Янги зеландияликлар футболчиси Крис Вуд биринчи бўлим охирларида дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди ҳамда учрашувда ҳисобни очди. Рауль Хименес 55-дақиқада жуда кучли зарба бериб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ жойлади.
Хавьер Акино 73-дақиқада ажойиб тўп узатишини амалга оширди ва Орибе Перальта яқин бурчакка аниқ ва кучли зарба йўллаб, Мексикани ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Россия термаси А гуруҳида 3-поғонага тушиб кетди, Янги Зеландия эса Конфедерациялар кубоги-2017даги иштирокчилар орасида биринчи бўлиб плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Россия термаси 24 июнь куни Мексика билан учрашса, Португалия Янги Зеландия билан куч синашади. А гуруҳидаги турнир жадвали: 1. Мексика — 4 очко; 2. Португалия — 4; 3. Россия — 3; 4. Янги Зеландия — 0.