Payshanba, 24.07.2025, 06:47
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 7
Mehmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 25
O`zbekistonda xizmat ko`rsatgan artist Og`abek Sobirov bugun, 24 iyun kuni tug`ilgan kunini nishonlamoqda. Shu munosabat bilan san`atkorning ukasi, xonanda Anvar Sobirov akasiga atalgan dil izhorini Instagram`dagi sahifasida yozib qoldirdi.

“Yillar, yillar, yillar... Bir zumda rasmdagi vaqtdan 30 yildan oshiq vaqt o`tdi-yu ketdi, lekin Yaratganga behisob shukur, u o`tgan yillar besamar emas, balki o`zini ko`rsatib o`tdi. Og`abek akam bilan yoshligimiz birga o`tgan, desam ham mubolag`a bo`lmaydi,eslayman desam juda ajoyib gaplar ko`p.Bugun yana bizga an`ana bo`lgan yaxshi kun kirib keldi, nafaqat ‘Lazgi’ ansambli,balki Sobirovlar sulolasining ham badiiy rahbari Og`abek akamni bugungi tavallud ayyomlari bilan chin dildan tabriklayman,etkazganiga shukur, yana shunday kunlarni 80 90 tasini sog`lik-salomatlik va yurtimiz tinchligi bilan kutib olish nasib etsin, Yurtboshimizni o`z qo`llaridan yuksak unvonlarni qabul qilish nasib etsin, Olloh ikki dunyosida azizu mukarram qilsin”,—deb yozadi Anvar Sobirov akasini tabriklab.

“Uzbekcha.Net” sayti jamoasi nomidan Og`abek Sobirovni tug`ilgan kuni bilan tabriklaymiz!
Коментариев: 0
Просмотров: 100
Aktrisa Zarina Nizomiddinova Azucar Moreno brendining yangi to`plami uchun fotosessiyada ishtirok etdi. Brendning aksariyat liboslari milliy matolardan tikilgan. Ularda milliylik bilan birga zamonaviylik ham mujassamlashgan. Aytib o`tish kerakki, Zarina mazkur brendning yuzi hisoblanadi, avvalgi fotojamlanmalarda ham aynan Zarina suratga tushgan edi.

Коментариев: 0
Просмотров: 588
Бугун Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги «B» гуруҳида сўнгги тур ўйинларини ўтказилди.

Германия термаси Камерунни мағлуб этиб, 7 очко жамғарди ва гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Чили – Австралия ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб аниқланмади. Бу натижа жанубий америкаликларга иккинчи ўринни тақдим қилди.

Конфедерациялар Кубоги–2017. «B» гуруҳи. 3-тур

ГЕРМАНИЯ – КАМЕРУН 3:1 (0:0)

25 июнь, Сочи, «Фишт» стадиони

Голлар: 1:0 – Демирбай (48), 2:0 – Вернер (66), 2:1 – Абубакар (78), 3:1 – Вернер (81).

Германия: тер Штеген, Платтенхардт, Зюле, Рюдигер, Гинтер, Жан, Киммих, Демирбай (Брандт, 78), Руди (Ҳенрихс, 74), Дракслер (Юнес, 80), Вернер.

Камерун: Ондоа, Нгаде-Нгажуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Жум (Нгамале, 58), Замбо-Ангисса, Бассогог (Токо-Экамби, 82), Муканжо (Гиоата, 70), Абубакар, Сиани.

Четлатиш: Мабука (64).



ЧИЛИ – АВСТРАЛИЯ 1:1 (0:1)

25 июнь, Москва, «Откритие Арена» стадиони

Голлар: 0:1 – Тройси (42), 1:1 – Родригес (67).

Чили: Браво, Хара, Диас, Мена, Видаль, Фуэнсалида (Родригес, 46), Варгас (Диас, 82), Арангис (Эрнандес, 46), Санчес, Сильва, Исла.

Австралия: Райан, Макгоуэн, Сэйнсбери (Райт, 72), Бехич, Миллиган, Луонго, Ирвайн, Тройси, Кэйҳилл (Лекки, 57), Круз, Юрич (Макларен, 62).

Огоҳлантиришлар: Луонго (21), Тройси (31), Кэйҳилл (33), Бехич (45), Видаль ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 119
Бугун, 25 июнь куни Англиянинг Ньюкасл шаҳрида Рамазон ҳайити байрамини нишонлаётган одамлар устига номаълум автомобиль бостириб борди. Натижада 6 киши жароҳат олган, улардан уч нафари ёш болаларни ташкил қилади.

Маҳаллий полиция автомобиль бошқарувида бўлган 42 ёшли аёл кишини ҳибсга олди ва уни айни вақтда сўроқ қилмоқда. Полиция ходимларининг таъкидлашича, воқеа теракт билан алоқадор бўлмаслигиги мумкин.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати, полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб боришмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 107
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини ҳайит байрами билан муборакбод этди.

“Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сиз ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака тилаб қоламан”, деб ёзади Лола Каримова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳайит айёми 26 июнь куни нишонланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бугунги кунда Каталония жамоасида эмас, балки унинг азалий рақиби – Мадриднинг «Реал» клуби таркибида тўп суриши мумкин эди. Бу ҳақда ўз даврида 13 ёшли Мессини «Барселона»га олиб келган аргентиналик агент Орасио Гажиоли хабар қилди.

«Тақдир тақозоси билан Каталонияга яшашга кетдим. Ҳамда Леони «Барселона»га олиб бордим. Мен Испания пойтахтига кўчиб кетишга жуда яқин тургандим. Агарда Мадридга кетганимда, Месси «Реал» таркибида ўйнарди. Мессини аэропортда кўрганимда, бу йигитча футболчи бўла олмайди, деб ўйладим. У жуда кичкина ва озғин эди. Тан оламан, мен унинг кўринишидан жуда ҳайратга тушгандим. Бироқ, уни «Барселона» машғулотларида кўриб, бу буюк ўйинчи эканини тушундим», - дея Гажиолининг сўзларини келтиради Globoesporte.
Коментариев: 0
Просмотров: 111
Ҳозирда бейсболист Алекс Родригес билан янги ишқий муносабатларни бошлаган Женифер Лопез катта экранларга қайтишга қарор қилди.

У янги “Иккинчи имкон” романтик-комедия фильмида бош ролни ижро этади. Бу фильмда у нафақат бош роль ижрочиси, балки продюсер сифатида ҳам иштирок этади.

Фильм ҳаётини қайта бошлашга қарор қилган ва бутун Мэдисон-Авенюга кўчада олинган таълим олий таълимдан ҳам қолишмаслигини исботлаш имконига эга бўлган сотувчи аёл ҳақида.

Фильмнинг суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳали аниқ эмас.

Маълумот учун, Лопез охирги марта 2015 йилда “Лила ва Ева” фильмида суратга тушган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Брэд Питт билан ажрашгандан сўнг ўзини анча яхши ҳис эта бошлаган Анжелина Жоли энди Шарлиз Теронга қарши “уруш” очмоқчи.

Хорижий ОАВнинг хабар беришича, ҳар икки актриса “Франкенштейн келини” фильмининг бош ролига даъвогарлик қилмоқда. Аввалига фильм ижодкорлари бош ролга Анжелина Жолини таклиф қилишган эди, бироқ энди бу роль учун Шарлиз Терон ҳам “курашаётган” кўринади.

Маълум бўлишича, фильм учун ёзилган сценарий Жоли билан бир қаторда Шарлиз Теронга ҳам жўнатилган. Аммо Шарлиз бу ҳақда ҳали лом-лим деганича йўқ. Албатта, фильм продюсерлари бош ролда Анжелинани кўришни исташади, аммо у рад этса-чи?

Шу боис, таваккал қилишни истамаган продюсерлар Шарлиз Теронни ҳам бой бергилари йўқ. Бундай нохуш ҳолатлар Теронга ёқмаслиги аниқ, Анжелина эса бош роль ижроси бўйича ҳали ҳам аниқ бир тўхтамга келмаган. Қизиқ, нима учун ҳар икки актриса жим. Ахир фильм учун 20 миллион доллар таклиф этилмоқда!

Миш-мишларга қараганда, Анжелина рақобатчиси бўлган актриса Тероннинг асабига тегиш учун атайин ўз жавобини орқага сурмоқда. “Уруш” нима билан тугашини эса яқин кунларда билиб оламиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 101
Бугун, 24 июнь куни Россия ўйингоҳларида бўлиб ўтётган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг “А” гуруҳидан ўрин олган икки учрашув якунига етди.

Унда Янги Зеландия Португалия терма жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашган бўлса, турнир мезбони Россия Мексикага мағлуб бўлиб, аламли тарзда мухлислари кўз ўнгида мусобақани тарк этди.

Шу тариқа, “А” гуруҳидан кейинги босқичга Португалия ва Мексика терма жамоалари йўл олишди.

Эртага, 25 июнь куни Германия – Камерун ва Чили – Австралия учрашувлари бўлиб ўтади.

Конфедерациялар кубоги, 3 – тур

“А” гуруҳи

Қозон шаҳри, “Казань-Арена” стадиони

Мексика – Россия – 2:1 (1:1)

Голлар: Араухо 31, Лосано 51 - Самедов 24

Мексика: Очоа, Морено, Д. Рейес (Р. Рейес 39), Лайун, Гуардадо (Аланис 70), Лосано, Х. Дос Сантос, Вела (Акино 46), Эррера, Араухо, Эрнандес.

Бош мураббий: Хуан Карлос Осорио.

Россия: Акинфеев, Васин, Жикия, Кудряшов, Глушаков, Самедов, Головин, Ерохин (Смольников 70), Жирков, Смолов (Канунников 76), Бухаров (Полоз 64).

Бош мураббий: Станислав Черчесов.

Огоҳлантиришлар: Жирков 9, Гуардадо 16, Кудряшов 63, Васин 71, Головин 88, Аланис 90+1.

Четлатиш: Жирков 67 (и/ск)

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ирвинг Лосано

Санкт-Петербург шаҳри, “Крестовский” стадиони.

Янги ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Бугун, 25 июнь куни араб мамлакатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ироқнинг террорчилар қуршови остидаги Мосул шаҳрида айни шу куни кучли портлаш ҳодисаси кузатилди.

Портлаш натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ кишилар жиддий жароҳат олишди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги хабар берди.

Портлаш Мосулнинг Машаҳда кварталида содир бўлди. Маълум бўлишича, худкуш-террорчи уруш давом этаётган шаҳарни тарк этаётган оломон орасида ўзини портлатиб юборган. Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил этади.

“Худкуш ҳарбийларимиз томон яқинлашиб келаётган бир гуруҳ одамлар орасида ўзини портлатди. Унинг мақсади оддий фуқароларни шаҳардан кўчирмаслик бўлган. Ҳужум ортида ИШИД террорчилик гуруҳи турган бўлиши мумкин”, дейди Ироқ харбий хизмати вакили.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Туркиянинг шимолий-ғарбида жойлашган аквапаркдаги бассейнда беш киши, улар қаторида уч нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлди.

Воқеа Сакарья вилоятининг Акьязи шаҳрида юз берди. Аквапаркнинг 58 ёшли менежери ва 30 ёшли ўғли ўсмир болаларни қутқаришга уринганида қурбон бўлишди.

Жароҳатланганлар шифохонага етказилди, бироқ уларни қутқаришнинг имкони бўлмади. Ҳалок бўлган вояга етмаганлар 12, 15 ва 17 ёшда бўлган.

Воқеага кучли электр токи сабаб бўлган. Ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ. Бироқ аниқланишича, аквапаркда ҳимоя қурилмаси ўрнатилмаган бўлган. Полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Кеча, 24 июнь куни Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида бир аёл савдо марказида юзлаб инсонлар кўз ўнгида собиқ ҳуштори томонидан ўлдирилди.

Полиция берган маълумотга кўра, қотил қизни Plaza Fiesta супермаркети ичида бўйнидан пичоқ тортиш йўли билан ўлдирган.

Маълум бўлишича, ажрашганига кўп вақт бўлмаган жуфтликнинг барча муаммоси эркак томонидан фарзандларига тўланадиган алимент пулидан келиб чиққан. Аёл собиқ эрига энди уни тинч қўйиши ва ўзига бошқа қаллиқ топганини айтган.

Бу сўзларни эшитиб, ғазаб отига минган эркак собиқ хотинини савдо марказигача кузатиб келади ва совуққонлик билан бўғзига пичоқ тортиб юборади.

Қотилликни амалга оширган жиноятчи қочишга уринади, аммо савдо маркази қўриқчилари томонидан ушланиб, хуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Коментариев: 0
Просмотров: 123
Бухоро вилояти божхона боқармасининг “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотлари ва нақд хорижий валюталарни яширин равишда олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

Қўшни давлат фуқароси Л.Ҳамраеванинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўраб-суриштириши давомида маълум қилинмаган 124 қути сигареталар яширилгани аниқланди.

Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу тамаки маҳсулотлари сумканинг ички ён томонлари астари ичига яширилган экан, дейилади Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.

Унинг ҳамроҳи З.Аллашова ҳам худди шу усулни қўллаган ҳолда 116 қути сигареталарни яширин равишда олиб чиқаётган пайтда фош қилинди.

Шунингдек, туркиялик Я.Мустафа ўзи бошқараётган юк автотранспорти кабинасидаги ётоғининг тўшаклари орасида 1100 АҚШ доллари, унинг юртдоши Г.Абдулкадир эса автотранспортнинг давлат рақами орқасига 1100 АҚШ доллари, Х.Харун эса автотранспорт салони ичига 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга уринишгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар божхона суриштирув ва текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий транспорт самолёти жорий йилнинг 23 июнь куни соат 19:40 да Нукус шаҳридан жабрланган ва вафот этган фуқароларни олиб келиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Актобе шаҳрига учиб кетган ҳамда шу куни соат 23:00 да Актобе шаҳар аэропортига қўнган эди.

Бугун, 24 июнь куни эрталаб қурбонлар ва жабрланганлар Актобе вилоятидан Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар вафот этган, 7 нафар жабрланган ҳамда қолган 31 нафар фуқаролари Актобе шаҳар аэропортидан Тошкент шаҳрига соат 11:40 олиб келинди.

Вафот этган фуқаро М.Эргашев Hyundai русумли махсус тиббий автомашинасида Жиззах вилоятига олиб борилади. Вафот этган фуқаро Т.Жумаев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси кўмагида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар аэропортига олиб борилади, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, вафот этган 7 нафар фуқаро 24 июнь куни соат 12:40 да Мудофаа вазирлигининг самолётида Фарғона шаҳар аэропортига олиб келиниб, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи яқинларига топширилади.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дафн этиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилади.

ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Қолган фуқароларга доимий яшаш жойларига ети ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |