Payshanba, 24.07.2025, 06:47
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 7
Mehmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 23
Испания Олий суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси учун қўлланган 21 ойлик қамоқ жазосини 252 минг евро миқдоридаги жаримага алмаштирди. Бу ҳақда EFE хабар тарқатган.

Футболчининг отаси Хорхе Месси эса 180 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Прокуратура воқеаларнинг бундай ривожига қарши эмас.

Футболчи ва унинг отаси 2016 йил ёзида 2007, 2008 ва 2009 йилларда жами 4,1 млн евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айбланганди. Аргентиналик футболчи имиж ҳуқуқидан олинган даромадларидан солиқ тўламаган. Унга 21 йиллик қамоқ жазоси қўлланган, лекин Испанияда икки йилдан ошиқ бўлмаган қамоқ жазоси шартли қамоқ жазоси ҳисобланади ва айбланувчи бу муддатни қамоқхонада ўтказмайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Бугун, 23 июнь куни грузиялик собиқ футболчи Шота Арвеладзе Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига янги мураббий сифатида таништирилади.

Айни вақтда, 14 тур ўйинларидан кейин 21 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринда жойлашиб турган «Пахтакор»да жорий мавсумда учинчи мураббий иш бошлаш арафасида. Бунгача жамоани Григорий Колоссовский ҳамда Равшан Ҳайдаров навбатма-навбат бошқаришди. «Трибуна» сайти «Пахтакор»да янги даврни бошлаб бериши кутилаётган Шота Арвеладзе ҳақидаги қизиқ маълумотларни келтирди.

Шота Арвеладзе — Грузия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар, мамлакат чегараларидан ташқарида ҳам муваффақиятли фаолият юритган футболчи. У футболчилик фаолияти давомида «Мартве», Тбилисининг «Динамо»си, «Трабзонспор», «Аякс», «Рейнджерс», «АЗ-Алкмаар» ва «Леванте» каби жамоаларда тўп сурган. У 1991 йилдан 1993 йилгача қаторасига уч марта Грузия чемпиони, 1997-98 йилларда Нидерландия чемпиони бўлган, 2 марта Шотландия кубогини (2001-02, 2002-03), 3 марта Шотландия лигаси кубогини (2001-02, 2002-03, 2004-05) ва бир марта Туркия кубогини (1994-95) қўлга киритган.



Айни вақтда 44 ёшда бўлган Арвеладзе уч марта Грузиянинг энг яхши футболчиси, бўлган терма жамоа сафида гол уриш бўйича энг яхши натижани қайд этган — 26 гол. У ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 138
Конфедерациялар кубоги 2-турида Германия ҳамда Чили терма жамоалар ўзаро куч синашди. "Казань Арена" ўйингоҳида кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Алексис Санчес чилиликларни олдинга олиб чиққан бўлса, Германиянинг голига 42-дақиқада Ларс Штиндль муаллифлик қилди.

Германия – Чили 1:1
Голлар: 0:1 – 6 Санчес, 1:1 – 41 Штиндль.
Германия – тер Стеген, Мустафи, Хектор, Зюле, Гинтер, Дракслер, Киммих, Жан, Горетцка, Руди, Штиндль.
Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес, Варгас (Родригес, 82), Арангис (Сильва, 90), Санчес, Диас, Медель (Диас, 71).
Огоҳлантиришлар: Штиндль (20), Руди (60), Санчес (64), Босежур (79).
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Табиатнинг ишлари қизиқ! Ўзбекистонда жазирама ўз ҳукмини ўтказаётган бир вақтда, Россиянинг Мурманск вилоятида қор ёғди.

20-21 июнь кунлари бу ҳудудда қалин қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасайди. Бундай об-ҳавога Архангельск вилоятидан ўтган бўрон сабаб бўлган.

Мурманск вилояти аҳолиси ижтимоий тармоқларга қор билан қопланган кўчаларнинг расмини жойлаштирган. Улар хонадонлар жуда совиб кетганидан шикоят қилишмоқда. Сабаби марказий иситиш тизими аллақачон ўчирилган. Баъзи туманларда эса, ҳаттоки, иссиқ сув ҳам мавсумий таъмирлаш режасига кўра узиб қўйилган.

Тез кунларда об-ҳаво яна ўз ҳолига қайтишига умид қиламиз. Ҳозир эса қайноқ ёзда муздек қорнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.



Коментариев: 0
Просмотров: 97
Бугун, 22 июнь куни Қозоқистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган.

Натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 17 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилди.

“Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:20 да Айтекеби вилояти Актобе туманидан ўтган 946-км катта автомобиль йўлида “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган икки қаватли Mercedes русумидаги автобус ағдарилиб кетган.

Бунинг оқибатида автобус ичида бўлган 9 ўзбекистонлик фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 18 таси эса жиддий жароҳат билан шифохонага олиб борилди. Улардан бири Қозоғистон фуқаролигига мансуб, 17 таси ўзбекистонлик фуқаролардан ташкил топган. Ҳодиса жойининг ўзида 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, автобусда 52 йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар эди. Автобус йўловчиларни Россия Федерациясидан “Самара-Шимкент” йўли орқали Ўзбекистонга олиб келаётганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Сочи полициячилари таътилда бувисиникига кетаётган саккиз ёшли қизни вокзалда ушлаб олишган.

Полиция ходимлари аёллар сумкаси ва катта жомадонни судраб юрган қизни пайқаб қолишган. Кейинроқ маълум бўлишича, қиз вокзалда ёлғиз бўлмаган. Ота-онаси уни вокзалнинг бошқа томонида кутиб турган.

Полиция ходимлари қизчадан ота-оналари олдига олиб боришини сўрашганда, у дарров вокзалга ёлғиз келганини айтиб, ёлғон гапирган. Шундан сўнг қизчани вояга етмаганлар хонасига келтиришган, у бўлса, ота-онаси унга умуман эътибор қаратмаётганини ва шунинг учун ёзги таътилда бувисиникига кетишга қарор қилганини айтган.

Маълум бўлишича, қизчанинг бувиси Калининградда, шу боис у ерга бориш учун уч сутка вақт кетар эди. Полиция ходимлари қизни ота-онасига қайтарди.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 15 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар 72 та жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Улар жумласидан: қасддан баданга оғир шикаст етказиш, автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, фоҳишахона сақлаш, гиёҳвандлик, иқтисодий ва бошқа турдаги жиноятлар ташкил қилади.

Содир этилган жами 72 та жиноятнинг 65 таси “изи йўқолмасдан” фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 7 та ўғирлик жинояти бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳафта давомида қидирувда юрган 27 нафар шахс ушланди, илгари содир этилиб, очилмаган 10 та жиноят фош этилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Кеча, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетгани ва унда ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини тақдим этди.

Ҳалок бўлганлар шахси бўйича тўлиқ маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ҳокимиятларига етказилди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари водий вилоятларидан бўлиб, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззахдан. Қурбонларнинг энг ёши каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда.

2017 йил 22 июнь куни Козоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати:

1. 24.07.1988 йилда туғилган. Сурхандарё вилояти, Бандихон тумани, Қизилқалоқ кўчасида яшовчи Жумаев Тоштемир Аҳмадович.

2. 22.04.1991 йилда туғилган. Жиззах вилояти, Зарбдор туманида рўйхатдан ўтган Эргашев Музаффар Абубакирович.

3. 17.03.1982 йилда туғилган. Андижон вилояти Марҳамат тумани Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради.

4. 22.11.1990 йилда туғилган. Андижон вилояти, Бўз тумани, Завроқ кўчасида рўйхатда турадиган Алиев Шоҳруҳбек Шавкат ўғли.

5. 12.10.1984 йилда туғилган. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатда турадиган Мўминов Абдурасулхон Парпиевич.

6. 30.08.1988 йилда туғилган. Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, Пинаж кўчасида рўйхатда турадиган Холбоев Анваржон Акрамжонович ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки ўзбекистонлик 6 синфда ўқийдиган қизни зўрлаганликда айбланмоқда.

Красносельский туманида яшовчи 36 ёшли аёл полицияга унинг қизини бошқа мамлакатдан келган икки йигит таҳқирлагани ҳақида ариза берган. Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят икки ўзбекистонлик томонидан содир бўлгани аниқланган.

Биринчи воқеа 2016 йилнинг кузида содир бўлган. Мактабдан уйига қайтаётган қизга ўз уйи кираверишида нотаниш шубҳали шахс ҳужум қилган ва уни зўрлаган.

Бу ҳодисадан ярим йил ўтгач, яна шу ерда ўша қизга 20 ёшли йигит ташланган. Маълум бўлишича, у ҳам ўзбекистонлик бўлиб, шунингдек, 2004 йилда туғилган қизга ҳам тажовуз қилган.

Икки ўзбекистонлик ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан вояга етмаганларни зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 134
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |