Главная » 2017»Iyun»23 » Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар шахси аниқланди
12:42
Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар шахси аниқланди
Кеча, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетгани ва унда ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини тақдим этди.
Ҳалок бўлганлар шахси бўйича тўлиқ маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ҳокимиятларига етказилди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари водий вилоятларидан бўлиб, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззахдан. Қурбонларнинг энг ёши каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда.
2017 йил 22 июнь куни Козоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати: