Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 2 Mehmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyun » 10
Parhezshunos shifokor Nazokat Tojieva maslahatlari:
— Ko`pchilik yoshlar (ayniqsa qizlar) ovqatdan voz kechishgina semirib ketishning oldini oladi, deb o`ylashadi. Aslida semirish faqatgina shunga bog`liq bo`lmay, balki markaziy nerv faoliyati yoki endokrin tizimidagi buzilishlar oqibatida ham kelib chiqadi. Avvalo vazn ortishining sabablarini aniqlash muhim. Buning uchun shifokor bilan maslahatlashgan holda konservativ (dori-darmonlar qo`llash) chora-tadbirlari belgilash, zarur hollarda psixoterapiya yoki fizioterapiya muolajalari qo`llash lozim.
“ALBATTA OZIShIM KERAK!”
(Lekin ozg`inlik siz o`ylaganchalik quvonch keltirmaydi!) Semirib ketishdan “qo`rqadigan” qizning hatti-harakatlariga razm solsangiz ochig`i, ba`zan kulgingiz qistaydi. Masalan, u har kuni oynadan o`z qomatiga sinchiklab tikiladi, bundan ko`ngli to`lmasa, darrov bel aylanasini o`lchaydi. So`ngra daftariga qayd etilgan kechagi raqamlar bilan solishtiradi. O`zgarish kam... “Nahot haligacha ozmadim?” deya o`ylaydi. Shu fikr miyasiga qattiq o`rnashib qoladi. Ertalabki nonushtada yoki tushlik va kechlik uchun tayyorlangan taomlarni ko`rishi bilanoq o`sha fikr uni ta`qib etaveradi. Darrov dasturxondan qo`lini tortadi. Choynakda damlangan choy ham, katta-kichik idishlardagi quyuq-suyuq ovqatlaru shirinliklar ham unga “semirtiruvchi” bo`lib tuyuladi. Ozdiruvchi parhezlar yoki «ochlik kunlari» faqat shifokor maslahati bilan amalga os
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Жорий йилнинг январидан майигача Россиядан 22,4 млрд доллар олиб чиқиб кетилди. 2016 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 10,3 млрд долларни ташкил қилган. Бундан Россия марказий банки сайтида жойлаштирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
"Капиталнинг олиб чиқиб кетилиши борасида ўтган йилга нисбатан банк секторининг хорижий активларни жойлаштириш ва ташқи қарзларни узиш операциялари етакчилик қилди. Қолган секторлар иқтисодиётга маблағлар жалб қилиб, аксинча, капиталнинг соф киришини таъминлади", деб айтилди банкда.
2017 йил январь-майида Россиянинг жорий операциялари ҳисоби ижобий сальдоси 27 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 1,7 баробарга ошган.
2016 йилда Россиядан капиталнинг соф олиб чиқилиши 2015 йилга нисбатан 4 маротабага камайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилганди. 2015 йилда марказий банк капиталнинг соф олиб чиқилишини 57,5 млрд долларга баҳолаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен европаликлар ўз мудофааларини ўз қўлларига олишлари кераклигини ва шу сабабли Германияга Европа давлатлари, биринчи навбатда Франция билан яқиндан ҳарбий ҳамкорлик зарурлигини айтди.
Унинг айтишича, Европа на АҚШга, на Буюк Британияга бошқа ишона олмайди. Германия режаларида Европа мудофаа дронларини биргаликда молиялаштириш, Германия ва Франция ўртасида ҳаво алоқасини яхшилаш ҳамда Европа давлатлари зобитларини тайёрлаш бор. "Brexit бўйича референдум ва АҚШдаги сайловлар бизнинг кўзимизни очди. Биз, европаликлар, ўз мудофаамизни ўз қўлимизга олишимиз даркор", деб айтди фон дер Ляйен Handelsblatt нашрига берган интервьюсида. Бундан ташқари, фон дер Ляйен Европа Иттифоқи ягона армия яратмаслигини, бироқ Европа Иттифоқи аъзолари ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик тузилмаларини яхшироқ мувофиқлаштиришлари зарурлигини айтди.
Германия мудофаа вазири, шунингдек, "миллий парламентлар уларнинг ҳарбийлари қайси операцияларда иштирок этишларини ўзлари ҳал қилишларини" ва "Европа Иттифоқи НАТОнинг рақобатчиси эмаслигини" қўшимча қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Афғонистон армияси аскари АҚШнинг икки ҳарбийсини ўлдирди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, бу воқеа Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир бўлган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, афғон аскари америкалик ҳарбийларни отиб ташлаган. Таъкидланишича, унинг ўзи ҳам ўлдирилган.
2017 йил март ойида Афғонистон армияси аскари Гильменд вилоятидаги базада уч нафар америкалик ҳарбийга ўт очгани маълум қилинганди. Бунинг оқибатида америкалик ҳарбийлар яралангандилар.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Нигер Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узган бир қатор араб давлатлари билан бирдамлиги сифатида Қатардан ўз элчисини чақиртириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
5 июнда Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узишларини маълум қилгандилар. Кейинроқ уларга Мавритания, Комор ороллари қўшилган, Иордания эса Қатардаги элчихонаси даражасини пасайтирганди. Бир қатор давлатлар Қатарга қарши чоралар кўришларини, жумладан денгиз ва авиа алоқани тўхтатишлари, Қатар дипломатлари ва фуқароларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишларини маълум қилганлар.
7 июнда Сенегал Қатардан ўз элчисини чақиртириб олишини маълум қилган. Қатар сиёсатини Габон танқид қилиб чиққан. Доҳада бу ҳаракатлар ўринсиз, унга қўйилаётган айбловлар эса асоссиз деб ҳисобланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
Нигер Қатардан ўз элчисини чақириб олди. Бу Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари билан бирдамлик мақсадида қилинди. Қатарни терроризмни молиялаштиришда айблашмоқда, деб хабар беради Reuters.
Африканинг қатор давлатлари Қатарни яккалатиб қўйиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда. Масалан, Сенегал мамлакатдан ўз элчисини чақириш олиш режаси борлигини маълум қилган.
Дипломатик можаро 5 июнь куни эрталаб юз берди. Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узишди. Кейинчалик Яман, Ливия, Мальдив, Маврикий, Мавритания ва Комор ҳам улар сафига қўшилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Саудия Арабистони ҳукумат Қатар компанияси билан техник ҳомийлик бўйича шартнома имзолаган «Барселона» клуби либосини мамлакатда кийиб юришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда RT нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, эндиликда Саудияда каталонияликлар клуби либосини кийган кишига 135 минг евро жарима миқдорида солинади ва 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони Қатарнинг террорчилик гуруҳларига ёрдам беришда ва молиявий қўллаб-қувватлашда айблаб, улар билан барча дипломатик алоқаларни узганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг Аргентина ва Сингапур терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок эта олмаслиги мухлислар норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда Today Online нашри хабар бермоқда.
13 июнда ўтказиладиган учрашув Сингапур футбол уюшмасининг 125 йиллигига бағишланган бўлиб, унга 55 мингта чипта бир неча ҳафта олдин сотиб бўлинган.
Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи учрашувда ўзининг анча йиллик севгилиси Антонелла Рокуццо билан никоҳ тўйига тараддуд кўриши сабаб иштирок эта олмайди. Футболчининг никоҳ тўйи 30 июнга белгиланган.
Мессининг учрашувда иштирок этмаслигидан хабар топган сингапурлик мухлислар мамлакат футбол федерациясини фирибгарликда айблаб, чипталар учун тўланган пулларнинг қайтарилишини талаб қила бошлашган.
Кўпчилик мухлисларнинг айтишича, улар чипталарни айнан Мессини кўриш учунгина сотиб олганлар. Уларнинг таъкидлашича, учрашув ташкилотчилари ўйиннинг бош юлдузи унда иштирок эта олмаслигини аввалдан маълум қилишлари керак эди.
Сингапур билан учрашувни никоҳ тўйи муносабати билан Аргентинанинг яна бир ўйинчиси – ярим ҳимоячи Николас Отаменди ҳам ўтказиб юборади. Унинг тўйи 16 июнга белгиланган.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда катта ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.
Қайд этилишича, ёнғин 9 июнь куни содир бўлган. «Машъал» клубига тегишли стадионнинг бош биносида катта аланга юзага келган ва натижада бино деярли тўлиқ ёниб бўлган. Ҳозирда стадион футбол ўйнаб бўлмайдиган даражага келгани таъкидланмоқда.
Ҳозирча ёнғиннинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Бу борада ҳеч қандай расмий ахборот ҳам берилмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Аввал хабар берилганидек, Самарқанд шаҳрида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди.
Шу куни давлат раҳбари Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.
Президент қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Давлат раҳбарига мазкур қурилиш обеъктларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.
Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат НАТО ва Евроиттифоққа киришига ишончи комил эканини билдирди.
«Ишонаманки, Украина НАТОга киради. Украина Европа иттифоқида ҳам бўлади. Ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч қачон бизни тўхтата олмайди», - дея ёзди Порошенко ўз Twitter’ида.
22 май куни ЕИ расмий ахборотномаси Украина фуқаролари учун визасиз режим ҳақидаги қарорини эълон қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Қатар билан боғлиқ вазият хавотирга сабаб бўлмоқда.
Бу ҳақда вазир Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ал Таний билан музокаралардан аввал айтиб ўтди.
«Албатта, муҳокама этиладиган масалалар орасида араб дунёсида вазиятнинг кескинлашиши ҳам бор. Баъзи араб давлатларининг Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ташвиш билан қарши олдик», - дея Лавровнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Аввалроқ Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив, Мавритания, Маврикий ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларни узишгани маълум бўлди.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Японияда автобус ва юк автомобилининг ўзаро тўқнашгани натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар инсон жабрланди.
NHK’нинг хабар беришича, ичида 40 киши бўлган йўловчи автобуси шанба, 10 июнь куни эрталаб автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Таъкидланишича, айни дамда полиция йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Empire журнали ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровга кўра, барча даврларнинг энг яхши фильми, деб Фрэнсис Копполанинг 1972 йилда суратган олинган “Чўқинтирган ота” картинаси тан олинди.
Рейтингда иккинчи ўринни Жорж Лукаснинг 1980 йилда тасвирга олинган “Юлдузлар жанги: 5-Қисм – Империя жавоб зарбасини бермоқда” фильми эгаллади. Учинчи поғонада Кристофер Ноланнинг 2008 йилдаги “Қора рицарь” картинаси қайд этилди.
Шунингдек, топ-10ликдан “Шоушенкдан қочиш”, “Криминал асар”, “Зўр йигитлар”, “Индиана Жонс: Йўқотилган кемани излаб”, “Жағлар” ва “Узуклар ҳукмдори: Узук биродарлиги” жой олди.
Таъкидланишича, сўровда 20 минг киши иштирок этган.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
2018 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Греция ўртасидаги учрашув жамоалар футболчиларининг оммавий муштлашуви билан якунланди. Муштлашувга мураббийлар штаби вакиллари ҳам қўшилишган. Учрашув эса 0:0 ҳисобида якунланди.
Globo Esporte нашрининг маълум қилишича, жанжалнинг чиқишига боснияликлар ҳужумчиси Эдин Жеко сабабчи бўлди. У ўйин тугашига ҳуштак чалингандан кейин Греция термаси ҳимоячиси ва "Рома" клуби бўйича жамоадоши Костас Манолас билан жанжаллашиб кетган.
Муштлашув давомида боснияликлар бош мураббийи ёрдамчиси Стефан Жилли греклар ярим ҳимоячиси Яннис Янниотаснинг тишини уриб туширган. Бундан ташқари, Босния мухлислари ўйинчиларга турли буюмлар улоқтиришган.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. H гуруҳида Бельгия Эстония билан ўйнади. Таллинда кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ғолиблар сафида голларга Дрис Мертенс ва Носир Шодли муаллифлик қилишди. Ўйиннинг 44-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Артём Дмитров қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. Гуруҳнинг қолган учрашувларида Босния ва Герцеговина ўз майдонида Греция билан дуранг ўйнади (0:0), Кипр эса Гибралтарга қарши сафарда охирги дақиқадаги гол эвазига ғалаба қилди (2:1). Бу натижалардан кейин Бельгия 16 очко билан яккапешқадамга айланган, 12 очко тўплаган Греция иккинчи ўринда, Босния ва Герцоговина 11 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Кейинги ўринларда Кипр (7), Эстония (4) ва Гибралтар (0). ЖЧ-2018, Саралаш Европа, 6-тур Эстония – Бельгия 0:2 (0:1, 0:1) Голлар: 0:1 – 31 Мертенс, 0:2 – 86 Шадли. Эстония – Аксалу, Баранов, Метс, Пикк, Клаван, Лутс (Калласте, 75), Васильев, Тенисте, Зенев (Оямаа, 79), Кяйт (Аньер, 85), Дмитриев. Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Компани, Шадли, Витцель, Феррейра Карраско, де Брюйне, Феллайни, Мертенс (Батшуайи, 81), Лукаку. Огоҳлантиришлар: Метс (83). Четлатиш: Дмитриев (44). Гибралтар – Кипр 1:2 (1:1, 0:1) Голлар: 0:1 – 10, автогол Чиполина, 1:1 – 30 Эрнандес, 1:2 – 87 Сотериу. Гибралтар – Ибраим, Кассиаро (Кумбз, 82), Чи
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 65
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. В гуруҳида Латвия Португалия билан ўйнади. Ригадаги «Сконто» стадионида кечган учрашува меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида Криштиану Роналду дубль қайд этди, яна бир гол Андре Силва ҳисобига ёзилди. Параллел кечган гуруҳнинг бошқа учрашувларида Швейцария сафарда Гранит Чака ва Шердан Шакирининг голлари эвазига Фарер оролларини мағлуб этди, Андорра эса кутилмаганда Венгрияни мағлубиятга учратди - 1:0. Бу андорраликларнинг 12 йил ичидаги илк ғалабасидир. 6-турдан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 18 очко билан гуруҳда биринчи ўринда, иккинчи ўринда 15 очко билан португаллар жойлашган. Кейинги ўринларда Венгрия (7), Фарер ороллари (5), Андорра (4) ва Латвия (3) кетмоқда. ЖЧ-2018, Саралаш Европа, 6-тур Латвия – Португалия 0:3 (0:1, 0:2) Голлар: 0:1 – 41 Роналду, 0:2 – 63 Роналду, 0:3 – 67 Андре Силва. Латвия – Ванин, Ягодинский, Максименко, Горкш, Колесов, Казачок (Варданян, 72), Соловьев, Клюшкин (Индранс, 62), Лайзанс, Икауниекс (Ракель, 67), Шабала. Португалия – Руй Патрисиу, Соареш (Нелсон Семеду, 71), Геррейру, Алвеш, Фонте, Андре Гомеш, Моутинью, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш (Куарежма, 57), Роналду, Андре Силва (Нани, 80). Огоҳлантиришлар: Клюшкин (38), Желсон Мартинш (55), Лайзанс (75), Куарежма (90). Андорра – Венгрия 1:0 (1:0, 0:0) Гол: 1:0 – 26 Ребе
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 113
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. А гуруҳи вакиллари Нидерландия ва Люксембург терма жамоалари учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди. Роттердамдаги «Фейеноорд — Де Куйп» стадионида кечган учрашувда мезбонлар жавобсиз 5та гол уришди. Биринчи бўлимдаги голларга Арьен Роббен ва Уэсли Снейдер муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлимда Жоржиньо Вейналдум, Винсент Янссен ва Квинси Промес нидерландларнинг устунлигини оширишди. Бу ғалабадан кейин Нидерландия очколари сонини 10тага етказиб, А гуруҳида Швеция ва Франциядан кейинги учинчи ўринда жойлашди, Люксембург 1 очко билан охирги ўринда. Гуруҳнинг яна бир учрашувида Болгария Беларусни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда болгарлар 9 очко билан тўртинчи ўринда, бешинчи ўриндаги Беларусда 5 очко бор. ЖЧ-2018, Саралаш Европа, 6-тур Нидерландия – Люксембург 5:0 (2:0, 3:0) Голлар: 1:0 – 21 Роббен, 2:0 – 34 Снейдер, 3:0 – 62 Вейналдум, 4:0 – 70 Промес, 5:0 – 84, пенальти Янссен. Нидерландия – Силлессен, Худт, де Врей, Велтман, Блинд, Вейналдум, Стротман, Снейдер (Аке, 82), Роббен (Ленс, 73), Депай (Промес, 66), Янссен. Люксембург – Шон, Махмутович, Шано (Дельгадо, 26), Мальже, Мартинш Перейра, Янс, Тилль, Родригес (Бонерт, 85), Бенси, Турпель, Тилль (Жерсон, 54). Огоҳлантиришлар: Янс (16), Тилль (50), Мальже (55), де Врей (78), Мартинш Перейра (90). Беларусь – Болгария 2:1
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. А гуруҳи вакиллари Швеция ва Франция терма жамоалари учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди. Стокҳолмдаги «Френдс-Арена» стадионида кечган учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиндаги ғалаба голи 93-дақиқада Уго Льориснинг хатоси туфайли урилди. Бу вақтда французлар дурангга рози бўлмасдан тўлиқ таркиб билан ҳужумга ўтишганди. Тўп ортга қайтганида «Тоттенҳэм» дарвозабони тўп билан ҳаракатланиб, жарима майдонини тарк этди ва тўпни пастлатиб марказга узатди. Лекин бу тўп швециялик ҳужумчиси Оле Тойвоненга келиб тушди ва у майдон марказидан зарба бериб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Эндиликда Швеция термаси гуруҳда 13 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга чиқиб олди. Францияда ҳам шунча очко бор, лекин Дидье Дешам шогирдлари тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда.
ЖЧ-2018, Саралаш Европа, 6-тур Швеция – Франция 2:1 (1:1, 1:0) Голлар: 0:1 – 37 Жиру, 1:1 – 43 Дурмаз, 2:1 – 90 Тойвонен. Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Дурмаз (Классон, 77), Юханссон, Экдаль (Ларссон, 77), Форсберг, Берг (Гвидетти, 89), Тойвонен. Франция – Льорис, Косьельни, Менди, Сидибе, Варан, Матюиди, Погба, Пайет (Лемар, 76), Сиссоко, Гризманн (Мбаппе, 76), Жиру. Огоҳлантириш: Погба (65).
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Англия премьер-лигаси расмий сайти ўз клуби билан хайрлашиб, эркин агент мақомини олган футболчилар номини эълон қилди. Рўйхат АПЛ расмий сайтида эълон қилинган.
Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтирмасдан, унга жавоб бергани қайд этилган.
Шунингдек, «Арсенал» Яя Саного билан янги битим тузмаган бўлса, Жон Терри «Челси»ни тарк этган.
«Кристал Пэлас» бир йўла 11 нафар футболчи билан хайрлашган бўлиб, рўйхатдан Жонатан Бентеке (Кристиана Бентекенинг укаси), Матьё Фламини, Жо Ледли ва Фрэйзер Кэмпбелл ўрин олган.
«Манчестер Сити»да эса Пабло Сабалета, Хесус Навас, Вилли Кабальеро, Бакари Санья ва Гаэл Клиши билан шартномалар якунига етган.
Альваро Арбелоа «Вест Ҳэм»ни тарк этган бўлса, Даррен Флетчер – «Вест Бромвич»ни.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Италиянинг «Интер» клуби Лучано Спаллеттини янги бош мураббий сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.
Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис миланликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган. Спаллетти жамоа билан дастлабки машғулотни 3 июлда ўтказади.
Спаллеттининг олдинги иш жойи «Рома» клуби бўлган. Римликлар билан мутахассис Италия А сериясида иккинчи ўринни эгаллаганди. «Интер» эса ўтган мавсумни 7-ўринда якунлаб еврокубокларсиз қолиб кетганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастурига 3х3 баскетбол, ВМХ-фристайл, стол тенниси бўйича микст ва бошқа бир қатор янги йўналишлар киритилди.
Бу ҳақдаги қарор Халқаро Олимпия қўмитасининг Лозаннадаги навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
Олимпиада дастурига: триатлон бўйича аралаш эстафета, стол тенниси бўйича микст, велоспортда ВМХ-фристайл трекида аёллар ва эркаклар мэдисони, аёллар ўртасида рулсиз тўртликларда академик эшкак эшиш бўйича мусобақалар, эркаклар ўртасида 800 метрга сузиш, аёллар ўртасида 1,5 км га сузиш ва 4х100 метрга аралаш комбинациялашган эстафета, дзюдо бўйича аралаш жамоавий мусобақалар, енгил атлетика бўйича 4х400 метрга аралаш эстафета, аёллар ва эркаклар ўртасида қиличбозлик бўйича жамоавий мусобақалар киритилди.
Шунингдек, биринчи марта скейтбординг, аралаш оғир атлетика ва қояга кўтарилиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.
Токиодаги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача бўлиб ўтади.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Германиянинг «Шальке-04» клуби раҳбарияти Маркус Вайнцирляни бош мураббийликдан истеъфога чиқарган. Бу ҳақда Bild хабар тарқатган.
Хабарда айтилишича, раҳбарият муваффақиятсиз мавсумдан кейин шундай қарорга келган. Бу ҳақда кун охирига қадар расман маълум қилиниши кутилмоқда.
2016/17 йилги мавсумни «Шальке-04» 43 очко тўплаган ҳолда Бундеслиганинг 10-ўрнида якунлади. Клуб мавсум стартида 5та кетма-кет мағлубият қайд этган, ўшанда жамоа бош мураббийи украиналик Виктор Анатольевич Скрипник эди.
4 июнь куни украиналик футболчи Евгений Коноплянка Вайнцирляни қўрқоқ деб атаганди, шундан кейин «Шальке» раҳбарияти украиналик футболчига нисбатан жарима қўллади.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората «Манчестер Юнайтед»га ўтишга розилик берган.
The Telegraph тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи инглизлар жамоаси билан узоқ муддатли шартнома тузиш борасида келишиб олган. Бу ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери барбод бўлгач, «Манчестер Юнайтед»нинг асосий мақсадига айланганди. У марказий ҳужумда Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.
«Манчестер Юнайтед» ҳозирча «Реал» билан трансфер борасида келишмаган. Мадридликлар аввалроқ манчестерликларнинг 52,3 миллион фунтлик таклифни рад этган ва унинг баҳоси 90 миллион эканини маълум қилганди. Энди «Манчестер Юнайтед» 60 миллион фунт таклиф қилмоқчи.
Бундан аввалроқ Альваро Мората «агар «Реал»дан кетса, жиннидан фарқи қолмаслиги» ҳақида гапирганди.
«Мен футбол ўйнамоқчиман, ўйин амалиётига эга бўлишим керак. Чунки кейинги йилда жаҳон чемпионати ўтказилади. Асосий таркибдаги ўрним учун курашишим лозим.
«Реал»ни тарк этмайман, агар бу ишни қилсам, жиннидан фарқим қолмайди.
Италияга қайтиш? Буни тасаввур қила олмайман. Тўғри у ерда орттирган тажрибам мен учун жуда қимматли бўлди. Аммо, Италияда мен учун ягона клуб - «Ювентус»дир» - дея ўзининг «МЮ» ёки «Милан»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди Мората.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Интернетда автомобиль ҳайдовчиларини йўл камералари яқинлашиб қолгани ҳақида огоҳлантирувчи мобиль илова пайдо бўлди. Дастур Play market’да тақдим этилган. X-point мобиль иловаси фақатгина Тошкентда ишлайди, бироқ, ўз ичига бир неча функцияларни жамлаган. Унинг ёрдамида нафақат йўл камералари ва уларнинг турини аниқлаш, балки яқин масофадаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда вулканизация нуқталарини топиш ҳам мумкин. Шунингдек, X-point автомобиль тезлигини аниқлаши мумкин, бироқ, дастурга қолдирилган маълумотда айтилишича, «Ғилдирак диаметри – беқарор параметр бўлиб, шунинг учун авто спидометридаги тезлик соатига 110 километр тезликда 5-10 километр соатга, соатига 200 километр тезликда эса 10 фоизга пасайиши мумкин». Бироқ соатига 60 километр тезликда хатолик деярли йўқ.
Автомобиль ҳайдовчиси интернетга доимий равишда уланган бўлиши шарт эмас, илова оффлайн-режимда ҳам ишлайди. Бироқ камералар базаси доимий тарзда янгиланиши керак. Илова маҳаллий STC компанияси томонидан яратилган ва ҳозирга қадар 89 бора юклаб олинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Сўнгги ўн йилда Хитойда кузатилаётган саноат буми давомида электр энергиясини ишлаб чиқишда экологик нормаларни ошириш, қайта тикланувчи манбаларга асосланган энергия ишлаб чиқувчи янги технологияларни жорий қилиш масаласи кўтарилди. Хитойда чиқиндиларни бартараф қилиш учун альтернатив энергия манбаларидан фойдаланишга доир давлат дастури қабул қилинган эди. Бу ҳақида inhabitat нашри хабар берди. Sungrow Power Supply Co томонидан Хуайнань (Анхой провинцияси) шаҳри яқинида дунёда энг қудратли сузувчи қуёш электростанциясининг ишга туширилиши давлат органлари қарорларини бажариш натижасидир. Станциянинг жойлашув масканининг ўзиёқ рамзий маънога эга - бу ерда ўз вақтида мамлакат экотизимини ифлослантириш манбаи бўлиб хизмат қилган иссиқлик электростанциялари учун ёқилғи қазиб олинган. Янги сузувчи электростанциянинг қудрати 40 МВт'ни ташкил қилади, бу бир йил олдин сувга туширилган 20 МВт'ли станцияни икки карра ортда қолдиради. Сув сатҳидаги қуёш электростанцияларининг машҳурлиги кўплаб қулай омиллар ва унинг махсус тузилмаси билан изоҳланади. Биринчи навбатда қуёш электростанцияларига улкан ер майдонларини ажратиш муаммосидан халос қилади. Шунингдек панелларнинг сув сатҳи остида жойлашуви суюқликнинг буғланиш
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Huawei уч-беш йилдан сўнг шахсий компьютерлар бозорида Apple, Lenovo ҳамда HP’ни ортда қолдиради ва етакчига айланади. Бу ҳақда компания ижрочи директори янги ноутбуклар чиққанидан бир неча кун ўтиб маълум қилди.
Хитой ишлаб чиқарувчиси бирданига учта ноутбук - MateBook X, MateBook D ва MateBook E’ни тақдим этди. Шу билан бирга, X модели Apple ва унинг MacBook’ига тўғридан-тўғри рақобатчидир.
«Huawei янги маҳсулотни яратиб, янги бозорга кириш ҳаракатида экан, унинг мақсади – жаҳон етакчисига айланишдир. Ўйлашимча, бу компаниянинг инновацион ишланмалар ва тадқиқотларга жиддий сармоялари билан боғлиқ. Биз ўз имкониятларимизни смартфон мисолида кўрсатдик», - дея хабар берди компаниянинг ижрочи директори Ван Бяо.
IDC тадқиқотига кўра, шахсий компьютерлар бозори сўнгги бир неча йилда пасаймоқда, шунинг учун бу ердаги рақобат жуда кучли. Ҳозирги кунда етакчи бешликка HP, Lenovo, Dell, Apple ва Acer киради. Бироқ Ван Huawei улардан ўзиб кетишига ишонмоқда.
Huawei компанияси ўтган йилда 26,19 млрд. доллар ишлаб топди. Смартфонлар етказиб бериш ҳажми эса 29 фоизга ўсиб, 139 миллион донани ташкил этди. Бу эса Huawei’га бозордаги улуш бўйича дунёда учинчи ўринга чиқиш имконини берди.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришни истайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг Остонада бўлиб ўтган саммитидаги чиқишида гапирди.
Президент Ўзбекистон Хитойнинг «Бир минтақа, бир йўл» ташаббуси доирасида катта лойиҳалар амалга оширилишига муҳим аҳамият қаратишини таъкидлаб ўтган.
Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, ШҲТнинг биринчи галдаги мақсади минтақанинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш бўлиши керак. Президент шу мақсадда транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишининг тезроқ бошланиши энг қисқа вақтда мамлакатларимиз жаҳон бозорига чиқишини таъминлаши мумкин», — деган Ўзбекистон раҳбари.
У шунингдек минтақа транзит салоҳиятини самарали ривожантириш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш учун ШҲТ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг доимий учрашувлари механизмини йўлга қўйишни таклиф қилган.
ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзенинг сўзларига, Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Жинпинг ушбу темир йўл қурилишини тезроқ бошлаш бўйича келишиб олган.
Икки давлат раҳбари темир йўл қурилиши лойиҳасини Ўзбекистон президентининг май ойида Пекинга қилган ташрифи давомида муҳокама қилганди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасида фан ва техника соҳасида, шунингдек, туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича таклифлар берган.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Журналист Аброр Зоҳидов амалдорларнинг ўзидан катта амалдорларга нисбатан лаганбардорлиги масаласини қаламга олди. Фуқаронинг ўз давлатини севиши, мамлакат йўлбошчисини ҳурматлаши ҳавас қилгулик ҳол. Ўзаро суҳбатларда, борингки расмий давраларда юрт раҳбарини самимий улуғлаб қўйиш ҳам чиройли хислат. Аммо оддий фуқаро қолиб, юрт сўрайдиганлар қиёфасида ҳаммаси юзаки, зўракилиги сезилиб турсачи? Тилёғламалик айёрлик билан қоришиб кетсачи? “Осмондаги болалар” фильмида бир лавҳа бор: ёш ижодкорнинг асарини танқидчиларга катта бир ёзувчининг муаллифлиги билан тақдим этишади. Ҳамма мақтайди. Эртасига асл муаллиф маълум қилинганида ҳамма дарров тўнини тескари кийиб олади ва ёмонлай бошлайди. Улардан бирига “Кечагина худди шу асарни мақтаб тургандингизку? дея мурожаат қилинганида: “Мен кеча муаллиф деб ўйлаган улуғ ёзувчимиз кўзи билан қарагандим? дея жавоб беради. Шунда “ўзингизнинг кўзингиз қаерда эди?” деса осонгина “Мен фикримни айтдим”, дейди эгардан тушмай. Бугунги баъзи раҳбарларимизнинг тутган йўли ҳам шунга ўхшаб кетмаяптими? Амал курсисига эришган инсон борки албатта тилёғламалик қилишим шарт деб ўйлайди шекилли. Аниқ эътибор бергансиз: кичикроқ амалдордан тортиб ҳокиму вазирларгача бирор муҳим масала юзасидан гап кетганида, ҳатто бу ўзи учун ҳам жуда майда иш ҳисоблансада, албатта “президентимизнинг бевосита кўрсатмаларига асосан... давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга кўра...” каби сўзлар билан бошлайди. Айтадиган гап
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|