Payshanba, 24.07.2025, 06:43
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 08
Бир куни афандини олдига азроил келди.
-Сени навбатинг келди..жонингни оламан дебди афандига
---Кани спискани курсат дебди афанди.
Спискани курса хакикатдан навбати келибди.
Азроилга ---Бир пиела чой ичиб тур..мен ювиниб покланай деб чойга уйку дори солиб берибди.
Азроил ухлагач , спискадан номини охирги каторга куйибди..
Азроил уйгониб ---Э афанди ..мазза килиб дам олдим..яхшилигинг учун спискани охирги катордан бошлайман дебди
Коментариев: 0
Просмотров: 132
Hindu Negrdan sorabdi: - san Hindumisan?
-Yoq. -
San Hindumisan deyapman?
-Yoq deyapmanu.
Hinduni jaxli chiqib bor ovazda dodlabti: - san hindusankuuuu
. Negr: - xa hinduman.
-Hindu negirga boshdan ayoq razm solib Negrga oxshaysanku.
Коментариев: 0
Просмотров: 115
1. Kokosli pechene
Zarur masalliqlar:100 gr. un, 100 gr. shakar, 200 gr. kokos qirindisi, 2 ta tuxum, 1 choy qoshiq xamir yumshatgich.

Tayyorlanishi:

Shakarni tuxum bilan ozgina ko`pirtirib olib, kokos qirindisini soling. So`ng un va xamir yumshatgichni qo`shib yana aralashtiring. Tayyor xamirni muzlatkichga yarim soatga qo`yib oling. Qo`llarni xo`llab, pechenelar yasangda 180 darajada qizib turgan gaz pechiga 15 daqiqaga qo`yib oling.

2. Olmali pechene

Zarur masalliqlar: 120 gr. shakar, bir chimdim vanilin, 4 ta tuxum, 200 gr. margarin, 500 gr. un, 1 choy qoshiq xamiryumshatgich, 3 ta olma.

Tayyorlanishi:

Tuxumni shakar va vanilin bilan aralashtirib, ustidan eritilgan margarinni soling. Alohida idishda elangan un va xamiryumshatgichni aralashtirib, asosiy masaliqqa qo`shing-da, yaxshilab aralashtiring.

Olmani po`stidan tozalab, mayda to`rtburchak qilib to`g`rab xamirga qo`shing. Pishiriq qog`ozi to`shalgan gaz pechi patnisiga olmani bir osh qoshiqdan solib chiqib, 200 darajada qizdirilgan gaz pechida 10-15 daqiqaga qo`ying.

3. Shokoladli shirinlik

Zarur masalliqlar: 400 gr. shokolad (150 grammi alohida solinadi), 4 osh qoshiq sariyog`, 2/3 piyola un, 1/2 choy qoshiq xamir yumshatgich, 2 ta tuxum, 3/4 piyola shakar, bir chimdim vanilin.

Tayyorlanishi:

Dastlab gaz pechini qizdirib qo`ying-da, patnisga pergament qog`ozidan to`shan ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 130
Zarur masalliqlar: 500 ml. sut, 350 gr. un, 350 ml. quyuq smetana, 200 gr. shakar, 1 dona tuxum, yarim choy qoshiq vanilinli shakar, 1 choy qoshiq o`simlik yoјi.

Tayyorlanishi: 1. Tuxumga shakar, tuz va vanilinli shakarni qo`shing. Keyin sutning 3/2 qismini solasiz. Yaxshilab aralashtirgach, un qo`shasiz. Endi qolgan sut va o`simlik yoјini qo`shamiz-da, yana bir bor yaxshilab aralashtiramiz.

2. Quymoqlarni pishirib olamiz.

3. Quyuq smetanaga shakar, vanilin qo`shing. Mikserda 5-7 daqiqa aralashtiramiz. Istakka ko`ra jelatin ham qo`shish mumkin.

4. Quymoqlar o`rtasiga kremdan surtib, yuzini ham istakka ko`ra bezating. Dasturxonga tortishdan avval biroz muddat muzlatkichda qoldirish maqsadga muvofiq.

1 soat 8 kishilik
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Президентимизнинг қатор делегациялар раҳбарлари билан учрашувлари кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Италия Франциянинг Ницца шаҳрида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. «Альянц Ривьера» стадионида кечган учрашувда расман мезбон сифатида ҳаракат қилган европаликлар 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйин бошида Лоренцо Инсинье рақиб жарима майдонидаги Андреа Белоттига узун пас берди, ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундира олмаганди, аммо уругвайликлар ҳимоячиси Хосе Мария Хименес тўпни узоқлаштиришга уринганида, уни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

82 дақиқада эса Эдернинг қайтариб бўлмас зарбасидан кейин «скуадра адзурра» устунликни мустаҳкамлади. Ўйин якунида уругвайликлар жарима майдонида хато қилишди ва ҳакам пенальти белгилади, Даниэле Де Росси совуққонлик билан уни амалга оширди.

ФИФАнинг ҳозирги рейтингида Италия 12-ўринда, Уругвай 16-ўринда жойлашган.

Яна бир ўртоқлик учрашувида Колумбия Испанияга қарши ўйнади. Испаниянинг Мурсия шаҳридаги «Нуэва Кондомина» стадионида кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Педро ўнг қанотда югуриб, Давид Сильвани тўп билан таъминлади, унинг берган зарбаси Давид Оспинага тўғри борган бўлсада, дарвозабон тўпни қайтара олмади.

39-дақиқада Сесар Аспиликуэта ва Херард Пике тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда келиша олишмади, Пепе Рейна ҳам тўпга чиқишда хато қилди, бундан эса Эдвин Кардона унумли фойдаланиб, тўпни дарвозабон устидан оширган ҳолда дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида Хамес Родригес жарима майдонига тўп ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Мадриднинг "Реал" клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes журнали талқини бўйича кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг катта даромад олувчи спортчилари рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллади.

Футболчи 2016 йил давомида 93 млн доллар ишлаб топа олди. У бундан 58 млн долларини асосий фаолиятидан маош ва бонуслар тарзида олган, қолган суммани эса ҳомийлардан олинган даромад ташкил қилади.

Бу борада 2-ўринни АҚШнинг Миллий баскетбол уюшмаси (МБУ) баскетболчиси Леброн Жеймс эгаллади, у 2016 йил ичида 86,2 млн доллар ишлаб топган. 3-ўринни яна бир футболчи – "Барселона" аъзоси Лионель Месси 80 млн долларлик даромад билан эгаллади.

Рейтингнинг етакчи ўнталигидан МБУнинг яна уч вакили: америкалик Кевин Дюрант (5-ўрин, 60,6 млн доллар), Стефен Карри (8-ўрин, 47,3 млн доллар) ва Жеймс Харден (9-ўрин, 46,6 млн доллар) ўрин олди. Қолган ўринларни швейцариялик теннисчи Рожер Федерер (4-ўрин, 64 млн доллар), шимолий ирландиялик гольфчи Рори Макилрой (6-ўрин, 50 млн доллар), американча футбол ўйинчиси Эндрю Лак (7-ўрин, 50 млн доллар) ва "Формула-1" пойгачиси, британиялик Льюис Хэмилтон (10-ўрин, 46 млн доллар) эгаллади.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
«Манчестер Юнайтед» Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футбол клуби, деб эътироф этилди. Forbes ҳисоб-китобларига қараганда, Манчестер жамоасининг қиймати 3,69 млрд долларга тенг.

Forbes нашри дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилган. Унда сўнгги тўрт йил давомида Мадриднинг «Реал»и етакчилик қилганди, бироқ, сўнгги мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» биринчиликни ўз қўлига олди. Forbes фикрича, иккинчи ўринда қайд этилган «Барселона»нинг қиймати 3,64 млрд. долларга, учинчи ўриндаги «Реал»ники эса 3,58 млрд. долларга тенг.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Forbes ҳисоб-китоблари турли саволларни туғдирмоқда. Сабаби, «Реал» ёки «Барселона»ни харид қилиш умуман имконсиздир (жамоалар клубларга, яъни кишиларнинг манфаат бўйича бирлашмаларига тегишли). Бироқ, рейтинг тузувчиларига манчестерликларнинг молиявий кўрсаткичлари таъсир кўрсатган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, жамоа Европа лигасида зафар қучди ва кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашади. «Манчестер Юнайтед» фақатгина реклама ва ҳомийлик шартномалари ҳисобидан 405 млн. доллар ишлаб олди, бу исталган бошқа жамоа натижасидан кўп. Шу билан бирга, манчестерликларнинг операцион даромади 288 млн. долларни ташкил этди - «Реал»дан 107 млн. долларга кўпроқ. Бу мадридликлар ЕЧЛда ғолиб бўлишгани қарамай юз берди.

Топ-10ликдан шунингдек,

«Бавария» (Германия) — 2,71 млрд доллар,

«Манчестер Сити» (Англия) — 2,08 млрд,

«Арсенал» (Англ ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Марат Бикмаев жароҳати туфайли Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Локомотив” аъзоси кеча, 6 июнь куни Таиландга қарши (2:0) ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 52-дақиқа майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Марат Бикмаев Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан, Даврон Хошимов клубда орттириб олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлмади ва у ҳам Теҳрон сафарини ўтказиб юборади.

Аввалроқ жароҳатлари туфайли Виталий Денисов (“Локомотив” Москва), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент) ва Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) олинган жароҳатлари сабаб терма жамоанинг Таиланд ва Эронга қарши беллашувларини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бир йўла тўртта клубнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда А Bola нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «ПСЖ», «Монако», Хитой клубларидан бири ва 32 ёшли футболчининг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед» португалиялик учун 180 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Куни кеча "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида Ўзбекистон санъат ва маданият вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маданият вазири ўринбосари Минхожиддин Ҳожиматов, "Ўзбекконцерт" раҳбари вазифасини бажарувчи Азамат Ҳайдаров ҳамда кўплаб санъат ва маданият арбоблари иштирок этишди.

Йиғилишдан мақсад санъат ва маданият аҳлини Президентнинг маданият соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган янги қарори билан яқиндан таништириш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашиш, таклифларни эшитиш бўлган.

Шунингдек йиғилишда баъзи хонандаларнинг шахсга нисбатан, хусусан президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ этиб куйлаган қўшиқлари танқид қилиниб, уларнинг ўрнига ватанпарварлик ва юртга бўлган меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар куйланиши тавсия қилинган.

Ижтимоий тармоқларда баъзи хонандаларнинг президент фаолиятига тааллуқли видеолардан, шунингдек бадиий нормаларга номувофиқ матнлардан фойдаланилган клиплари тарқалди. Бундай хонандаларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди.

"Ўзбекконцерт" вакилининг сўзларига кўра, хонандаларга шахсга нисбатан қўшиқ куйлашдан олдин, у ким бўлишидан қатъи назар, ўша инсоннинг розилигини олиш кераклиги тушунтирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 95
GM Uzbekistan АЖ автомобиль нархини тўлаш турлари ҳақида маълумот берди.

Жисмоний шахсларга автомобил етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Нақд пул маблағларини банк ташкилотлари кассасига топшириш йўли орқали;

- Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;

- Фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.

Юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:

- Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;

- Тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.

Аввалроқ GM Uzbekistan расмий сайтида автомобиллар нархлари билан реал вақт режимида танишиб бориш имконияти мавжуд бўлган махсус бўлим иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 6 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси бир ҳафта олдингига нисбатан 28,15 сўмга ошди ва 3874,48 сўмни ташкил этди.

1 Евронинг қиймати 4336,24 сўмга ва 1 рубль қиймати эса 68,35 сўмга етди.

1 АҚШ доллари 3874,48

1 ЕВРО 4336,24

1 Россия рубли 68,35

1 Англия фунт стерлинги 4984,91

10 Япония иенаси 350,44

1 Исландия кронаси 39,75

10 Жанубий Корея вони 34,65

1 Кувайт динори 12776,54

100 Ливан фунти 257,32

1 Малайзия ринггити 908,33

1 Норвегия кронаси 460,60

1 Хитой юани 569,57

1 Сингапур доллари 2803,53

1 Швеция кронаси 449,10

1 Швейцария франки 4019,59

1 БАА дирҳами 1054,88

1 Миср фунти 214,30

1 Дания кронаси 586,93

1 Австралия доллари 2884,94

1 Туркия лираси 1104,97

1 СДР 5359,61

1 Канада доллари 2874,25

1 Украина гривнаси 147,43

1 Польша злотийси 1043,58


Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон пойтахтида ўтказилган «Кобул жараёни» халқаро учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси ёрдамида Афғонистон ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 20 дан ортиқ давлат, жумладан, қўшни мамлакатлар делегациялари иштирокида Афғонистон, минтақа ва жаҳондаги хавфсизлик, терроризм таҳдиди муаммолари ҳамда Афғонистондаги курашаётган томонларни муросага келтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегациясини Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани қабул қилди.

Шунингдек, Афғонистон президентининг инфратузилмалар, кадрлар ресурслари ва технологиялар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, қишлоқ хўжалиги ва ривожланиш масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Абдул Ҳамид Ҳелмондий, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар, МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Шокир Коргар, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан музокаралар ўтказилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
“Ўзгидромет” марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши аниқланди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳозирда, мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкаларида (Юқоричирчиқ – 4 та, Қибрай – 2 та, Қуйичирчиқ – 3 та ва Янгийўл – 2 та) қирғоқларининг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ҳовлилар ва 80 га экин ер майдонлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 31 майдаги “Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар томонидан Чирчиқ дарёси қирғоқ муҳофаза зонасини ўрганиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларни олдини олиш, келгусида аҳолини ва экин ер майдонларни содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғл ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 110
3 июнь куни "UzReport TV" телеканалининг узатилиши апрель-май ойларидаги трансляция хизматидан қарздорлиги сабаб эфирда рақамли форматда тарқатилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги "Радиоалоқа, реадиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган эди.

Бугундан бошлаб "Uzreport TV" телеканалининг рақамли форматда эфирга узатилиши яна тикланди.

Эслатиб ўтамиз, чеклов телеканалнинг аналог форматда тарқатилишига ва рақамли форматда тарқатиш унинг таркибига кирувчи "Futbol TV" телеканалига нисбатан жорий қилинмаган эди.

"Uzreport TV" асосан онлайн янгиликларни ва иқтисодий кўрсатувларни узатишга ихтисослашган телеканал бўлиб, унда Европа чемпионати, Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, шунингдек, Европа чемпионлар лигаси футбол учрашувлари тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Жонли эфирда узатилувчи Европа футбол учрашувларини кенгроқ қамраб олиш мақсадида канал таркибида 23 апрелдан эътиборан "Futbol TV" телеканали ҳам фаолият кўрсата бошлаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.

Президентимиз Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ҳудуларга ва пойтахт туманларига ташриф буюрмоқда.

Тошкент шаҳри бўлаб навбатдаги ташриф Мирзо Улуғбек тумани бўлиши мумкин. Туманда Президентни юқори савияда кутиб олиш учун катта тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 1992 йилдан Жиззах вилояти ҳокими лавозимини эгаллаганига қадар Мирзо Улуғбек туманида ҳоким лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Шавкат Мирзиёев 26 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига борган эди. Шундан сўнг Андижон вилоятига икки кунлик ташриф уюштирди.

Эртага эса Қозоғистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида қатнашиш учун Остона шаҳрига учиб кетади.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |