Payshanba, 24.07.2025, 06:43
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 09
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Остона саммити доирасида Испания Қироли Филипп VI билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари узоқ ўтмишга бориб тақалишини таъкидлади.

Олти аср муқаддам Соҳибқирон Амир Темур ва Кастилия қироли Энрике III саъй-ҳаракати билан Самарқандда ва Кастилия пойтахти Сеговияда элчихоналар таъсис этилган. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Қирол Хуан Карлос I ўртасида қарор топган алоҳида муносабатлар туфайли эришилди.

Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар давлатлараро алоқаларни кенгайтиришда олий даражадаги мулоқот муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ташқи сиёсат маҳкамаларининг мунтазам маслаҳатлашувлари нафақат долзарб минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари бўйича фикр алмашиш, балки турли даражадаги келгуси учрашувлар жадвали ва кун тартибини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш имконини бермоқда.

Давлатлараро муносабатларнинг муҳим буғини бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам томонлар диққат марказида бўлди.

Икки томонлама савдо соҳасида кўплаб қулайликлар яратилиб, сезиларли даражада, яъни жорий йилнинг дастлабки 4 ойи ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Telefonsiz yoki kompyutersiz qolishdan qo'rqish bu Номофобия deyilib. - Eng keng tarqalgan kasallik.
Коментариев: 0
Просмотров: 114
Farzandlaringizni yaxshi tarbiyalashni xoxlasangiz- 2 barobar kam pul sarflab, 2 barobar ko'p vaqt ajrating.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
San mani tark etding... Sani esa ibo.. hayo.. vafo tark etti.
Коментариев: 0
Просмотров: 137
Sani farishta dirdim esingdami? Shayton ham avval farishta bogan ekan
Коментариев: 0
Просмотров: 119
Ba'zida sani o'ldirib qo'ygim keladi. Lekin yashashim uchun yashashing kerak
Коментариев: 0
Просмотров: 129
2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида (собиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси) «Қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айланиши лозим» мавзусида санъаткорлар ва шоу бизнес вакиллари билан мажлис бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотларига бундан кейин пул ўтказиш йўли билан уларнинг хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Маданият вазирлигидан йиғилишда қатнашган амалдор ҳам вазирлик бу пуллик хизмат таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Фото: Ўзбекнаво
О.Назарбеков Маданият вазирлиги қошида тижорий бўлим очиш ва санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди. Ўз чиқишида хонанда, хусусан, прокуратура ва бошқа давлат муассасалари амалдорларининг ўз базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланиш устига, дўқ уриб санъаткорларни обрўсизлантириши ҳақида шикоят қилди:

“Давлат ташкилотлари олдида санъаткорларнинг ҳурмати йўқ. Давлат тадбирлари ҳақида гапирмаяпман. Ташқи ишлар вазирлигида тадбир бўлади ёки прокуратурада, оддий ўтириш қилади, масалан, Наврўзга атаб йиғилишади. Шу тадбирга нонни пулга олишади, сувни пулга олишади, ресторанни пулга заказ қилишади, лекин санъаткор текинга бориши ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 133
Америкалик актёр Жорж Клуни ва унинг турмуш ўртоғи Амал Клуни эгизакли бўлишди - ўғил ва қиз. Бу ҳақида BBC News актёрнинг вакили Стэн Розенфилд берган маълумотга асосланиб хабар берди.

Манбага кўра, жуфтлик ўз фарзандларига Элла ва Александр дея исм берган.

"Элла, Александр ва Амал - уларнинг бари соғ-саломат, бахтли ва ўзини яхши ҳис қилмоқда", - деди Розенфилд ва табассум билан "Жорж ўзига келгани ва бир неча кундан кейин сафга қайтиши"ни айтиб қўшимча қилди.

Актёрнинг турмуш ўртоғи Амал Клуни - асли ливанлик бўлган, Британияда фаолият юритувчи адвокат. Жуфтлик 2014 йилда Венецияда никоҳ тўйини ўтказган.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг февралида Клуни кино оламига қўшган ҳиссаси учун нуфузли "Сезар" мукофотини қўлга киритган.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли 2017 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистонда концерт беради. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар тарқатди.

Бочеллининг концерти Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Алишер Усмонов кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

Андреа Бочелли Тошкентда ўзининг яккахон дастури билан илк бор чиқиш қилади, дейилади ташкилотчилар хабарида.

Италиялик тенор концерт давомида классик асарлар ва машҳур қўшиқларини куйлайди.



Таниқли мусиқачининг чиқишида оркестр ва хор ҳамроҳлик қилади. Андреа Бочелли билан бир саҳнада махсус меҳмонлар ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 100
Биз яшаётган давр замонавий информацион технологиялардан унумли фойдаланишни талаб қилади. Интернетнинг пайдо бўлиши инсоннинг ҳаёт тарзига бир қанча қулайликларни олиб кирди. Булардан бири - бу "онлайн" савдонинг оммалашишидир.

Ривожланган мамлакатларнинг барчасида интернет орқали масофадан туриб, харид қилиш урфга айланган. Сабаби, онлайн савдо қимматли вақтни тежайди. Ортиқча ҳаракат ва оворагарчиликларга чек қўяди.

Ўзбекистонда ҳам бир нечта интернет дўконлари фаолият олиб боради. Бироқ барча сайт ҳам ўз базасига эга эмас. Бугун бизларга таништирмоқчи бўлган сайт ўзининг оригиналлиги ва ишончлилиги билан фарқ қилади.

Netmarket.uz - Фарғона водийсида иш бошлаган янги онлайн бозор. Эндиликда водийликлар исталган ерда ўз телефон ёки гаджетлари орқали маиший техника воситаларини харид қилишлари мумкин.



Нима учун Netmarket?

• Netmarket орқали нафақат нақд пул, балки терминал ҳамда онлайн тўлов усули билан савдо қилиш мумкин.
• Мазкур дўкон Водий бўйича энг биринчи интернет дўкон саналади.
• Етказиб бериш хизмати бепул!
• Netmarket мижозларга энг сифатли ва синалган маҳсулотларни ҳамёнбоп, арзон нархларда таклиф қилади.
• Шунингдек, дўкон маҳсулотлари Фарго ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 116
Жанубий Корея полициячилари Samsung компаниясининг Сувон шаҳридаги бош қароргоҳидан бир неча йил давомида смартфонлар ўғирлаган компания ходимини ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Investor хабар бермоқда.

Компания Samsung’нинг ҳали сотувга чиқарилмаган қурилмалари Вьетнамда тутилган телефонлар сотиш билан шуғулланувчиларда аниқлангандан кейин хавотирга тушиб қолган. Ички тергов натижасида смартфонлар компаниянинг бош қароргоҳидан ўғирлангани аниқланган. Компания хавфсизлик хизмати узоқ давом этмаган қидирувдан кейин ўғрини аниқлашга муваффақ бўлди.

Терговнинг ўрнатишича, қўли эгри ходим ўғриликларни 2014 йил декабрдан 2016 йил ноябргача содир этган. У томондан ҳаммаси бўлиб 8474 та смартфон ўғирланган. Жиноятчи барча телефонлар учун 800 млн вон пул олган. У бу пулларни қиморда ютқазган 900 млн вонлик қарзини тўлашга сарфлаган.

Эркак ўз қабиҳ ниятини амалга ошириш учун бош қароргоҳ хавфсизлигидаги заиф жойдан фойдаланган: у ногирон бўлиб, аравачада ҳаракатланган ва бинони қолган ходимлар ўтиши керак бўлган детектордан ўтмаган ҳолда тарк эта олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Жанубий Кореянинг Kia автомобилсозлик компанияси янги ихчам кроссовери — Stonic тизерларини намойиш қилди. Ғарбий Европа бозори учун мўлжалланган модель 2017 йил иккинчи ярмида бозорга чиқарилади.

Kia компаниясида изоҳ беришларича, янги машина номи иккита сўздан: Speedy («тез») ва Tonic («тоника» — мусиқада асосий товуш) сўзларидан ташкил топган. У кроссовернинг динамиклик хусусиятини қайд этади ҳамда «B-SUV оиласига қандайдир янгича ҳаво олиб киради».


Норасмий маълумотларга кўра, моделга 2017 йил 13 июнь куни тақдимоти кутилаётган Hyundai Kona асос бўлган. Эҳтимол, иккала кроссовер ҳам 1,4-1,6 л бензинли мотор ва 1,6 л дизель мотор билан таклиф қилинса керак. Ҳозирча, моделлар қаторида барча ғилдираклари етакчи автомобиллар пайдо бўладими-йўқми, номаълум


Эълон қилинган суратларга кўра, унда моделнинг серияолди намунаси акс этган.

Ҳозирча, Kia Stonic қачон расман тақдим этилиши ҳам маълум эмас.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду турли клубларнинг қизиқишига сабаб бўлишда давом этмоқда, деб хабар беради AS.

Манба маълумотига кўра, номи ошкор этилмаган Хитой жамоаси Португалия термаси футболчиси учун 200 млн. евро таклиф қилди. Футболчининг ўзига эса йилига 120 млн. евролик маош таклиф этилмоқда. Агарда бундай трансфер амалга ошадиган бўлса, бу рекорд маош бўлади, сабаби ҳозирга қадар ҳеч кимга шунча иш ҳақи таклиф қилинмаган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Хитой клуби раҳбарияти бу келишувни амалга оширишга қатъий аҳд қилган ва Мадридга келаси ҳафтада учиб бормоқчи. У ерда «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан музокара ўтказилади.

Аввалроқ «ПСЖ», «Монако» ва «Манчестер Юнайтед» Роналду учун 180 млн. евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Каталония пойтахтидан узоқ бўлмаган жойдан тўрт юлдузли меҳмонхона сотиб олди.

ARA нашри берган хабарга кўра ушбу меҳмонхонада 77 номер бор, бу хоналарда бир кеча тунаш мавсумга қараб 250-300 евро бўлади.

Бу савдо Мессига тегишли компания (Компания 2010 йилда тузилган, уни футболчининг акаси Родриго бошқаради) томонидан амалга оширилган, меҳмонхона 30 миллион еврога сотиб олинган.

Бундан олдинроқ Мессининг «Барселона» билан тузадиган янги шартномасига кўра йиллик маош миқдори 30 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Италиянинг «Рома» клуби «Ливерпуль» билан Муҳаммад Салоҳнинг трансфери бўйича келиша олмаса, Ражжа Наингголанни «Манчестер Юнайтед»га сотишига тўғри келади, деб ёзмоқда Mediaset Premium нашри.

Манба берган хабарга кўра, римликлар молиявий фейр-плей талаблари балансини ушлаб туриш ва қоидаларига амал қилиши учун 30 июнга қадар 30 миллион евро ишлаб топиши керак бўлади.

«Ливерпуль» Салоҳ учун 32 миллион евро ва қўшимча бонусилар тўлаши ва ортиқча харажат қилмаслигини билдирган. «Рома» эса ҳозирда 40 миллион евро талаб қилмоқда. Агар савдо амалга ошмай қоладиган бўлса, римликлар Наингголанни «МЮ»га 40 миллион евродан бироз қимматроқ нархга пуллашига тўғри келади.

29 ёшли бельгияликнинг ўзи «Рома»да қолишни ва йиллик маоши 1 миллионлдан 4,8 миллион еврога қадар оширилишини истамоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 47
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Австралияга қарши ўйин олдидан Лондондаги теракт қурбонларини хотирлаш учун 1 дақиқа сукут сақламади.

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйин олдидан Австралия вакиллари майдоннинг иккинчи томонида саф тортиб тургани ҳолида меҳмон жамоа футболчилари тарқалиб, ўз ўринларини эгаллашга киришган.

Ушбу ўйин Австралиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида теракт уюштирилди. Аввалига автофургон Лондон кўприги устида пиёдалар устига юрди. Кейин ундан тушган уч киши одамларга пичоқлар билан ҳамла қилди. Улар ҳаракатни давом эттириб, Боро бозорида ҳам одамларга ҳужум қилишган.

Ушбу ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 50 нафарга яқин киши жароҳатланган.

Полиция теракт ижрочиларини қўлга олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
ЖЧ—2018 саралаш босқичида В гуруҳда 8-тур учрашувлари бошланди.

Бугун Австралия ўз майдонида Саудия Арабистонини қабул қилди. Учрашувда мезбонлар қийинчилик билан 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Мезбонлар ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга эришдилар, гол муаллифи – Томи Юрич. «Соккерузлар»нинг қувончи узоққа чўзилмади, биринчи бўлим ўрталарида Салим Ал-Досари мувозанатни тикловчи гол муаллифига айланди.

36-дақиқада мезбонларнинг тезкор ҳужумлари ўз самарасини берди, ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга Юрич боши билан зарба берди ва уни дарвозага жойлаб қўйди - 2:1.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида саудияликлар ҳужумчиси Муҳаммад ал-Шаҳлавий рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвоза томон чиройли зарба йўллади, ҳисоб иккинчи марта тенглашди - 2:2.

Учрашувнинг иккинчи бўлими Австралиянинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва бу 64-дақиқада ўз самарасини берди. Майдон марказида меҳмонлар хатога йўл қўйишди, бундан фойдаланган мезбонлар зудлик билан қарши ҳужумга ўтишди. Том Рогич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди ва тўпни дарвозага жойлади. Шу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.

Эндиликда В гуруҳида учта терма жамоада бир хил - 16тадан очко бор. 7та ўйин ўтказган Япония тўплар нисбатига ҳам кўра биринчи ўринда (14-5). Саудия Арабистони иккинчи (15-8), Австралия учинчи (14-8).

ЖЧ-2018 саралаши, Ос ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 72
"Барселона" ва Аргентина терма жамоасининг 29 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси ESPN нашрига берган интервьюсида ўзининг абадий рақиби - "Реал" ўйинчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Матбуот бизнинг рақобатимизни ошириб кўрсатади. Криштиану — кўплаб ижобий фазилатларга эга ажойиб ўйинчи. У йилдан йилга дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланмоқда", - деди у.

Таъкидлаш жоизки, Роналду бу мавсумда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Шу боис кўпчилик унинг навбатдаги "Олтин тўп" эгаси бўлишини тахмин қилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
UNITEL МЧЖ (Beeline савдо маркаси) ва COSCOM МЧЖ (Ucell савдо маркаси) мобиль операторлари радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектридан фойдаланишни қўпол равишда бузишмоқда. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси маълум қилди.

Инспекциянинг таъкидлашича, 2017 йилнинг май ва июнь ойиларида база станциялари ва ушбу операторларнинг мобиль алоқа тармоқлари радиорелейли линиялардан фойдаланиши бўйича тартиб талаблари бузилган.

Инспекция маълумотларига кўра, мобиль операторлар база станциялари ва радиорелейли линиялардан фойланишга қабул қилиб олиш акти ва радиоэлектрон воситалар ҳамда радиочастоталардан техник фойдаланиш бўйича тегишли рухсатни расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда тижорий мақсадларда фойдаланишган.

Хусусан, қоидабузарликлар Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Инспекциянинг эслатишича, операторлар “норматив-ҳуқуқий актлар ва лицензия келишувлари талабларини тизимли равишда ҳамда қўпол бузишлари, шунингдек, кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари сифати кўрсаткичлари пасайгани учун” огоҳлантирилган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Инспекциянинг маълум қилишича, COSCOM МЧЖ ва UNITEL МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳаракатланувчи радиотелефон (уя ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Қозоғистон 2017 йилнинг кузида Ўзбекистонга мунтазам автобус рейслари қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон сармоялар ва ривожланиш бўйича вазири Женис Қосимбек маълум қилди, деб хабар бермоқда Today.kz.

"Бизда узоқ вақт давомида мунтазам автобус қатнови йўқ эди. Ўзбекистон чегарасигача борган йўловчилар чегарадан пиёда ўтиб, қўшни давлат ҳудудида мунтазам рейсларга ўтиришарди. Бугун биз ҳам темир йўл, ҳам автомобиль рейсларини очдик. Кузда мунтазам автобус рейсларини очишни мўлжаллаганмиз", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, бунинг учун “бутун инфратузилмани жорий йилда тегишли даражага келтириш” лозим.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазир депутатларга Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидан соддалаштирилган тартибда ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Қосимбекнинг тахминича, яқин йилларда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланмаси миқдори беш миллиард долларга етиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |