Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyun » 16
Jajji bolakayning savoli shundog`am siqilib turgan dadasining yuragini ezdi. O`g`lini tizzasiga o`tqazdida, peshonasidan o`pdi. "Oying o`g`lim, rosa charchagan. Endi bir- necha kun uxlab, yaxshilab dam olishi kerak" Bolakay indamadi. 5 yoshli bolakay onasining og`ir kasalligini ancha oldin fahmlagandi. Shifoxonaga dadasi ko`rishga olib borganida, oyisi uni quchib rosa yig`lagandi. Dadasi oying tuzalib ketadi, keyin shifoxonadan javob berishadi degandi. Oyisi uyga qaytganida bola oyim tuzalibdilar deya rosa sevingandi. O`y-hayollari o`zidek sof murg`ak bola oyisiga boshqa sababdan javob berib yuborishganlarini bilmasdi. Har kungidek o`rniga yotarkan bolakay osmonga qarab qo`lini cho`zdi: "Oyimni tuzalishiga yordam ber, Xudojon" Bir necha kun o`tgach tunda uyg`onib ketdi. Pildirab koridorga chiqdi. Dadasi balkonda sigaret chekib, kim b-ndir telda gaplashardi. Bolakay dadasining hamma gaplariga ham tushunmadi-yu shu gaplar orasidan operatsiya, katta pul degan jumlalarni ilg`ay oldi. Bir kinoda ko`rgandi. Operatsiyada doktorlar kasalni ukol qiladi, keyin u tuzalib ketadi. "Oyimni ham ukol qilishsa sog`ayib ketadilar" o`yladi bolakay. O`rniga qaytib yotarkan osmonga qarab yana qo`lini
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 107
«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте раҳбарият билан ўртада юзага келган зиддият туфайли жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Itala хабар тарқатган.
Италиялик мутахассис ўзининг трансфер мақсадлари амалга оширилмаётганидан норози бўлмоқда.
Mirror нашри бироз аввалроқ «Челси»раҳбарияти билан боғланиб, бу миш-мишларни инкор қилган эди. Аммо Sky Sport Italia «вазият тахмин қилинганидан ҳам жиддийроқ» экани ҳақида ёзмоқда. Контенинг ўрнига номзодлар ҳам айтилмоқда. Улардан бири - ўтган мавсумда «Боруссия»ни бошқарган Томас Тухель.
Яқин вақтлар ичида Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтиши ва масалага ойдинлик киритилиши, якунда Конте истеъфога чиқиши ҳам мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
15 июнь куни Олий лига 13-туридан ўрин олган учта ўйин ўтказилди. «Локомотив» сафарда «Бухоро» устидан иродали ғалабага эришди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди (29 очко). «Пахтакор» Олмалиқда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, 13 турдан кейин 18 очкоси билан саккизинчи ўринда қолди. Қашқадарё дербисини Ғузорда ўтказган Қаршининг «Насаф» клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди (23 очко). 13-тур бугун бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» ўйини билан якунига етади. Олий лига. Абрамов «Нефтчи»даги дебют ўйинида ютқазди ва бошқа натижалар Ўзбекистон Олий лигаси 13-тур беллашувлари «Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2 Голлар: Таран (57) – Абдурахимов (47), Нарзуллаев (63) “Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 14.Умарбек Эшмуродов, 14.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев. “Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Инорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев. «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0 Голлар: Бердимуродов (60), Йелич (72) "Олмалиқ": Хуршид Хўжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Ғуло
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Клаудио Раньери Франциянинг «Нант» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
65 ёшли мутахассис "канарейкалар" билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Унинг маоши йилига 3,6 млн евро қилиб тайинланди.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Футболимиз бир нарсага ёлчимаган — ўйинларни тактик жиҳатдан таҳлил қилиб берадиган мутахассисларга. Балки бундай мутахассислар бордур, лекин улар омма олдига чиқиб, ё ҳамкасбининг ношуд тактикасини фош қилишдан андиша қилади, ёки шунчаки чўчишади. Миллий терма жамоамиз неча йиллардан бери мазмунсиз ўйин кўрсатиб келади. Лекин бирорта мутахассис чиқиб, видеошарҳлар, мақолалар, суҳбатлар орқали жамоа ўйинини таҳлил қилиб бермайди. Журналистлар эса Бабаян ва унинг штабини қанчалик танқид қилмасин, жамоасининг нурсиз ўйинларини мунтазам гапирмасин, улар шунчаки «сенлар футболни тушунармидинглар» қабилида кулиб қўйишдан нарига ўтишмайди. Агар мутахассисларимиз ҳам таҳлил қила бошлашганида, балки терма жамоа штаби ўз хатоларини эртароқ тан олишни бошлаган бўлармиди?! Ҳар сафар бир хил хатолар, ортидан мухлислар ва журналистлардан кескин танқидлар. Лекин бунга реакция йўқ. Гуруҳимизда қониқарсиз ўйин ва натижа кўрсатаётган деярли барча терма жамоалар ўз мураббийларини ўзгартирди. Федерациямиз эса Бабаян штабига охиригача имкон беришга қарор қилди. Худди ҳаммаси бинойидек. Асосий таркиб футболчиларимиз ЖЧга чиқиш имкониятимиз йўқлигига ўзини ва бошқаларни ишонтириб боряпти. Бу уларнинг мураббийлар штабига, улар тузган жамоага ишончсизлигидан дарак эмасми? Демак, улар ҳам жамоада иш тўғри йўлга қўйилмаганини, таркиб ва тактика тўғри танланмаётганини жуда яхши билишади. Фақат баралла айта олишмайди. Худди шундай мутахассисларимиз ҳам, мутасаддилар ҳам билиб т
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Автоном ишлаш вақти – учувчисиз бошқариладиган учар қурилмалар учун жуда муҳим кўрсаткич. Шунинг учун бундай қурилмалар конструкциясида кўпроқ қуёшли батареялар ишлатилади. Хитой фазовий аэродинамика академияси мутахассислари шундай моделлардан бирида синов ўтказишди. Улар томонидан ишлаб чиқилган қурилма соатига 200 километр тезликка етиши ва ҳавода бир неча ой давомида қолиши мумкин. Хитой учар қурилмаси Caihong-T4 (CH-T4) номини олди ҳамда унинг қаторлари узунлиги 40 метрга тенг. Парвознинг максимал баландлиги 20 километрни ташкил этади. Парвоз учун парракларга эга 4 жуфт электр двигателларидан фойдаланилади, улар қурилма қанотининг устки қисмида ўрнатилган қуёшли батареялардан қувват олади. Шунингдек, CH-T4’нинг ҳар бир қаноти парвоз шароитидан келиб чиққан ҳолда ўз шаклини ўзгартириши мумкин. Қурилма оғирлиги 500 килограммга тенг. Аккумуляторлар куннинг ёруғ қисмида қувват олади, ҳамда уларнинг захираси CH-T4 ўз функциясини кечқурун бажаришда давом этишига ҳам етади. Лойиҳачиларнинг хабар беришича, учувчисиз бошқариладиган учар қурилма максимал баландликда тахминан миллион квадрат километр жойни “кўриши” мумкин. Peyme Desctop TOP (01.06 - 30.06)Хитойда ўта ноёб учувчисиз учар қурилма яратилдиТехнология 08:28 4865 Автоном ишлаш вақти – учувчисиз бошқариладиган учар қурилмалар учун жуда муҳим кўрсаткич. Шунинг учун бундай қурилмалар конструкциясида кўпроқ қуёшли батареялар ишлатилади. Хитой фазовий аэродинамика академияси мутахассислари шун
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Samsung Galaxy S8 ва S8+ смартфонлари серияси энг яхши замонавий смартфон номига эга бўлди. Истеъмолчи бозорининг янги қурилмаларини мунтазам равишда ўрганувчи нуфузли Consumer Reports журнали рейтинги шундан далолат бермоқда. Нашр мутахассислари сифатли дисплейлар, ажойиб камералар, шунингдек қурилманинг автоном хизмат вақти давомийлигини юқори баҳолашди. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, телефоннинг узайтирилган экрани (стандарт 16:9 ўрнига 18,5:9), сувга бардошли корпуси алоҳида эътиборга лойиқ. Смартфон ярим соат 1,5 метр чуқурликдаги сувда турган бўлса-да, ишдан чиқмаган. Унинг номаъқул жиҳатларига у қадар қулай жойлашмаган бармоқ излари сканери келтирилган. У смартфоннинг орқа панелида, объектив ойнаси остида жойлашган. Натижада фойдаланувчи камеранинг ҳимоя ойнасига тегиб кетиши мумкин. Смартфон нархи яна бир салбий жиҳат сифатида келтирилган - АҚШда Galaxy S8 модели харидорларга тахминан 720 долларга тушади, S8+ эса - 840 долларга. 
Коментариев: 0
Просмотров: 111
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Саудияда ўтказилган халқаро саммит ҳамда унда кўтарилган терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалаларига алоҳида тўхталди. "2016 йил октябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказилган учрашувида Ўзбекистон томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар марказини тузиш тўғрисида ташаббус илгари сурилган эди. Яқинда Саудия Арабистонига сафаримиз пайтида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасида айни шу масала бўйича англашув меморандуми имзоланди, - деди Ўзбекистон Президенти. - Мазкур банк президенти Бандар Ҳажар жаноблари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, “Ислом тараққиёт банки – бу Ўзбекистоннинг банки”, деб айтдилар. Бу сўзлар бутун ислом уммати, ислом жамоатчилигининг Имом Бухорий юртига, унинг авлодларига бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми ифодаси, десак, айни ҳақиқат бўлади". Шу ўринда Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро саммитда катта-катта давлатлар, араб, мусулмон мамлакатлари ва АҚШ раҳбарияти бир фикрга алоҳида урғу берилгани, яъни жаҳолатга қарши маърифат, таълим-тарбияни кучайтириш билан курашиш зарур экани таъкидлангани қайд этилди. "Бу фикрлар диний масаладаги бизнинг ёндашувимиз билан уйғун ва ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир. Жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп жаноби олийлари ҳам шу борада аниқ ва конструктив таклифларни илгари сурди", -
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 106
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|