Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 8 Mehmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyun » 26
25 июнь Голливуднинг кўплаб юлдузлари учун бошқача кун. Улар шу куни тарихга яна бир карра назар солиб, ҳаётларининг энг ёрқин дамларини, яъни мактаб даврларини эсга олишади. Кеча, 25 июнь куни Голливуднинг кўплаб юлдузлари жонажон мактабларини битиришган. Шу муносабат билан биз машҳурларнинг 11 йиллик мактаб даври муҳрланган суратларини сизга ҳавола этишни лозим топдик. Ахир, киноларда ўзгача қиёфаларда кўришга одатланиб қолган актёрларнинг мактабдаги кўринишларига гувоҳ бўлиш ҳам қизиқ-ку! 1. Анжелина Жоли 2. Брэд Питт 3. Женнифер Энистон 4. Бен Аффлек
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 152
Канадалик ҳарбий Ироқдаги амалиётлар вақтида узоққа ўқ узиш бўйича рекорд ўрнатди. У ИШИД жангарисини 3540 метр масофадан нишонга олишга муваффақ бўлди. Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. Манбага кўра, снайпер ТАС-50 милтиғидан фойдаланган. Ўқ нишонга тегиши учун 10 сония керак бўлган. Бундан аввалги рекорд британиялик снайперга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 2475 метр масофадан толибон жангчисини қулатганди. ТАС-50 дунёнинг энг яхши снайпер милтиқларидан бири ҳисобланади. Машҳур снайпер Крис Кайл ҳам айнан шу қуролдан фойдаланишни маъқул кўрган.
Коментариев: 0
Просмотров: 112
25 июнь, якшанба куни Покистоннинг Жанубий Вазиристон шаҳрида болалар ўйинчоғига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келиши натижасида олти бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар берди. “6-12 ёшгача бўлган болалар ўйинчоқ бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлишди. Қурбонлардан ташқари яна иккисининг аҳволи жуда оғир”, дейилади маҳаллий ҳукумат хабарида. Ҳозирда маҳаллий полициия портловчи қурилмага оид далилларни ўрганиб чиқмоқда. Шунингдек, шаҳар полиция томонидан қаттиқ назоратга олинган. Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Покистоннинг шимолий ҳудудидаги Парачинар шаҳрида жойлашган бозорда кучли портлаш ҳодисаси ҳам кузатилганди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 57 кишини ташкил этган.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Санкт-Петербургда 1941 йилда Ладожский кўлида чўккан “Баржа 725” кемаси ҳақида тарихий фильм суратга олинади. Воқеа сабабли кўп одам ҳалок бўлгани учун бу кемани “рус Титаниги” деб аташади. Реал воқеаларга асосланган картина режиссёри – Алексей Козлов. Ладожский кўлидаги фожиа 1941 йилда 17 сентябрь куни содир бўлган. Ўша вақтда қамал қилинган Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳридан одамлар “Баржа 725”да эвакуация қилинаётган эди. Кемага тўсатдан сув тўла бошлайди ва у кўл тубига чўкади. Натижада мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади. Кема бортида асосан ҳарбий таълим муассасаси ўқувчилари, уларнинг қариндошлари, аёллар ва болалар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, кинода Анастасия Мельникова, Иван Янковский, Андрей Мерзликин ва бошқалар роль ижро этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|